Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма


Download 3.45 Mb.
bet39/79
Sana18.10.2023
Hajmi3.45 Mb.
#1707139
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   79
Bog'liq
cpp buxoro

Синфни эълон қилиш.


Синфни эълон қилиш учун class калитли сўзи, ундан сўнг очилувчи фигурали қавс, cўнг хоссалар ва методлари рўйхати ишлатилади. Синфни эълон қилиш ёпилувчи фигурали қавс ва нуқтали вергул орқали якунланади. Масалан, Mushuk синфини қуйидагича эълон қилиш мумкин.
Class Mushuk
{
unsigned int itsYosh ;
unsigned int itsOgirlik ;
void Miyovlash()
}
Mushuk синфини эълон қилишда хотира заҳираланмайди. Эълон қилиш, компиляторга Mushuk синфини мавжудлигини, ҳамда унда қандай қийматлар сақлаши мумкинлиги (itsYosh, itsOgirlik) ва у қандай амалларни бажариши мумкинлиги (Miyovlash() методи) ҳақида хабар беради. Бундан ташқари, бу эълон қилиш орқали компиляторга Mushuk синфининг ўлчами, яъни ҳар бир Mushuk синфи объекти учун компилятор қанча жой ажратиши лозимлиги ҳақида ҳам маълумот беради. Масалан, жорий мисолда бутун қиймат учун тўрт байт талаб қилинса, Mushuk синфи объекти ўлчови саккиз байт бўлади. (itsYosh ўзгарувчиси учун тўрт байт, itsOgirlik ўзгарувчиси учун тўрт байт). Miyovlash() методи хотирадан жой ажратишни талаб қилмайди.


Объектни эълон қилиш


Янги турдаги объект худди оддий бутун сонли ўзгарувчидек аниқланади. Ҳақиқатан ҳам ихтиёрий бутун сонли ўзгарувчи қуйидагича аниқланади:

unsigned int MyVariable


// ишорасиз бутун сонни аниклаймиз


Сat cинфидаги объект эса қуйидагича аниқланади:

Mushuk Frisky // Mushuk объектини аниклаймиз.


Бу дастурий кодларда unsigned int типидаги MyVariable номли ўзгарувчи ва Mushuk синфининг Frisky номли объекти аниқланди.


Кўпгина ҳолларда синф ва объект тушунчаларини ишлатишда чалкашликка йўл қўйилади. Шунинг учун, объект синфнинг бирор бир экземпляри (нусхаси) эканлигини яна бир бор таъкидлаш жоиз.

Download 3.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling