Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма


Download 3.45 Mb.
bet37/79
Sana18.10.2023
Hajmi3.45 Mb.
#1707139
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79
Bog'liq
cpp buxoro

Таянч синфлар.


Таянч синфлар С++ тили ички имкониятларини кенгайтириб дастурчи олдида амалиётнинг мураккаб масалаларини ечишда анча қулайлик яратади. Ушбу мавзуда сиз қуйидагиларни билиб оласиз.

  • Синфлар ва объектлар ўзида нимани ифодалайди ?

  • Янги синфни ва бу синф объектини қандай ҳосил қилиш керак?

  • Функция аъзолар ва ўзгарувчи аъзолар нима ?

  • Конструктор нима ва уни қандай ишлатиш керак ?

Янги тип тузиш.


Олдинги дарсларда бутун, ҳақиқий ва белгили типлар билан танишган эдик. Улардан маълумки, тип орқали ўзгарувчи хусусиятлари характерланади. Масалан, агар Height ва Width ўзгарувчиларни ишорасиз қисқа бутун (unsigned short int) типида эълон қилсак, уларнинг ҳар бири 0 - 65535 диапазондаги сонларни қабул қилиши мумкин ва бунда улар 2 байтдан жой эгаллайди. Агарда сиз бу ўзгарувчиларга шу оралиқдан ташқари бирор сон бермоқчи бўлсангиз хатолик ҳақида ахборот оласиз.
Демак, Height ва Width ўзгарувчиларини ишорасиз бутун сон деб эълон қилишдан сиз бу ўзгарувчиларни қўшиш ёки уларнинг бирининг қийматини иккинчиcига ўзлаштириш имконига эга бўласиз.
Демак ўзгарувчи типи:

аниқлайди.
Берилганларни типи категориялари сифатида автомобил, уй, одам, геометрик фигураларни мисол қилиб келтириш мумкин. С++ тилида дастурчи ўзига керакли ихтиёрий типни ҳосил қилиши мумкин. Бу тип эса ички таянч типларни хоссалари ва функционал имкониятларини ўзида ифодалайди.

Нима учун янги тип тузиш керак.


Одатда дастурлар ходимлар хақидаги маълумотларни қайта ишлаш ёки иситиш системаси ишини имитация қилиш каби амалдаги масалаларни ечиш учун ёзилади. Бу масалани фақатгина бутун ёки белгили қийматлар ёрдами билан ҳам ечиш мумкин. Агарда сиз турли объектлар учун улкан типлар ҳосил қилсангиз бу масалаларни ечиш етарлича содда кўринади. Бошқа сўз билан айтганда иситиш системаси ишини имитация қилишда, агарда иссиқлик ўлчагичлар, термостатлар ва бойлерларни ифодаловчи ўзгарувчилар тузилса уни жорий қилиш осонроқ бўлади. Бу ўзгарувчилар реалликка қанчалик яқин бўлса, унинг дастурини тузиш шунчалик осон бўлади.

Download 3.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling