Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари


расм. Автотрактор лампалари


Download 0.5 Mb.
bet2/12
Sana27.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1133596
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла

расм. Автотрактор лампалари:
а-икки толали; б-бир толали штифтли; в-экранли лампа; 1-цоколь; 2-фланец; 3-контактлар; 4-электродлар; 5-баллон; 6-чўғланма тола; 7-штифт; 8-яқинни ёритиш толаси; 9-узоқни ёритиш толаси; 10-экран.

Лампа ёнганда у қизиши туфайли тола буғланиши натижасида унинг хизмат муддати қисқаради, шунинг учун баллонлар инерт газлар (аргон, ксенон, криптон) ёки уларнинг аралашмаси (одатда 96% аргон ва 4% азот) билан тўлдирилади. Иссиқлик толадан уни ўраб олган инерт газига узатилади. Бунда газ кимёвий реакцияга киришмай, балки бунда унинг босими ортади. Ортган босим металлнинг буғланишига тўсқинлик қилади. Лампани ясаш жараёнида баллонга кириши мумкин бўлган намлик ва кислородни ютиш учун баллон ичига кам миқдорда карбон, барий ва фосфор киритилади. Тола қизиганда бу моддалар кислород ёки намлик билан осон реакцияга киришади ва баллон деворчасида кумушсимон қатлам тарзида қопланади.


Толаларнинг сонига қараб лампалар бир толали ва икки толали лампаларга бўлинади. Бир толали лампалар бир ёруғли, икки толалари икки ёруғликли лампалар деб ҳам юритилади. Лампалар патронга ўрнатиш усулига қараб фланецли ва штифтли лампаларга бўлинади. Фланецли лампалардан фақат фараларда фойдаланилади. Фараларга узоқ ва яқинни кўрсатадиган ёруғлик ҳосил қилиш учун икки толали лампалар ўрнатилади. Юк автомобили фараларидаги узоқни ёритувчи толанинг кучи одатда 50 кд, яқинни ёритувчи-40 кд, замонавий трактор ва комбайнларда шунга мос равишда 50 кд ва 21 кд ёруғлик тўплами ҳосил қилади.
Фараларга ҳар сменада техникавий хизмат кўрсатиш уларни ифлосдан тозалаш, симларнинг яхши уланганлиги ва ёнишини текширишдан иборат. Ёрилган сочгичлар дарҳол алмаштирилади. қайтаргич сиртидаги кир илиқ сув билан хўлланган тампон билан айланасига ишқалаб артиб кетказилади. қайтаргичнинг хираланган кўзгусини артиш керак эмас, чунки кўзгу қатлами шикастланиши мумкин.
Автомобилларга 2-техникавий хизмат кўрсатиш вақтида фараларнинг тўғри ўрнатилганлиги текширилади. Бу иш қўлланма кўра бажарилади.
Фараларда содир бўладиган характерли нуқсонлар: лампалар чўғланмайди ёки етарли даражада чўғланмайди ва ёруғлик тўплами нотўғри ҳолатда бўлади. чўғланмасликка занжирнинг узилиши, лампадаги толанинг куйиши, контактнинг бўш уланганлиги сабаб бўлиши мумкин. Лампанинг хиралигига қайтаргич юзасининг ифлосланиши, сочгичнинг ёрилганлиги сабаб бўлиши мумкин. Контакт уланишлари майда шишали жилвир қоғоз билан тозаланади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling