Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари
Download 0.5 Mb.
|
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла
6. Электр манометрлар
Электр манометр двигателни мойлаш тизимдаги мой босимни кўрсатишда хизмат қилади. У дон ўриб-йиғиш комбаёнлари ва автомобиль двигателларига ўрнатилади. Термо-вибрацион типдаги электр манометрлар анча кенг тарқалган. Бундай асбоб датчик ва приёмникдан ташкил топган. Датчик одатда мойни дағал тозалаш фильтри корпусига, приёмник эса асбоблар шчитчасига жойлашган. Бу асбоблар сим билан ўзаро уланган. Электр манометр датчиги (расм, а) корпус 1, штуцер 2, мембрана 3, таянч пластина 4, ростлаш сектори 5, аламштириладиган резистор 6, контактавий пластина 7, биметалл пластина 8, чулғам 9, контакт 10 ва қисмали қопқоқдан тузилган. Латун мембрана учлари корпусга вальцовкаланади. Таянч пластина 4 тирсак мембранага таянади. Икки қаватли биметалл пластина П-симон шаклга эга. Унинг контакт ўрнатилган томондаги пастки қатлами хром-никел ёки хром-молибден пўлатидан, юқориги қатлами ЭН336 инвар қотишмасидан ясалган. (Бу қотишма қизигандан сўнг турли чизиғий кенгайиш коэффициентларига эга бўлади). Пластинанинг иш елкасига чулғам 9 жойлашган бўлиб, иккинчи елкаси корпус кронштейнига кўзғалмас қилиб парчи-ланган. Чулғам икки вақт шойи ёки шиша тола изоляцияли, диаметри 0,1 мм ли констант симдан, контактлар эса кумуш билан кадмий қотишмасидан тайрланган. расм. Электр манометр ва унинг ишлаш схемаси: а-датчик; б-приёмник; в-улаганда ишлаши; г-двигател ишланганда ишлаши; 1-корпус; 2-штуцер; 3-мембрана; 4-таянч пластина; 5-ростлаш сектори; 6-аламаштириладиган резистор; 7-контактавий пластина; 8-П-симон биметалл пластина; 9-чулғам; 10-контактлар; 11-қисмалар; 12-стрелка. Юқориги контакт биметалл пластинага, пасткиси таянч пластинага парчинланган. Контактларнинг бир-бирига бўлган босимини махсус калит бураладиган сектор 5 ёрдамида ростлаш мумкин. Алмаштириладиган резистор заводда асбобни ростлаш-да ёки биметалл пластина чулғами алмаштирилгач устахонада танлаб олинади. контакт пластина 7 чулғамни қопқоққа жой-лашган қисмага улайди. Бу қисмага эса приёмникдан чиққан сим уланган. Электр манометр приёмниги (расм, б) корпус 1, стрелка 12 П-симон биметалл пластина 8, чулғам 9, ростлаш секторлари 5, кисма 11 дан ташкил топган. Бундан ташқари, унда 0-2-5 бўлимларга бўлинган циферблат, қистирмали ҳимоя ойнаси ва ойна гардиши (расмда кўрсатилмаган) бор. Биметалл пластина датчикдаги каби металлардан ясалган. Асбоб уланганда датчик контактлари туташган бўлади. Аккумуляторлар батареясидан келадиган ток қуйидагича зан-жирни ҳосил қилиб датчик ва приёмник чулғамларидан ўтади (70-расм, в): батареяларнинг “-”-масса-таянч пластина 4-туташ контактлари-биметалл пластина чулғами-датчик қисмаси-приёмник биметалл пласитинасининг чулғами-асбоблар улагич-батареянинг “” қисмаси. Чулғамлар маълум қаршиликка эга бўлгани учун ток ўтганда улар тезда қизийди. Ундан биметалл пластиналар қизийди ва чизиғий кенгайиш коэффициенти кам бўлган қатлам томонга эгилади. Деформация натижасида контактлар ажралади ва асбоб занжиридаги ток йўқолади. Пластина совугач дастлабки шаклига қайтади ва контактлар қайтадан туташади. Бунинг барчаси двигател ишламаганда ва мойлаш тизимида босим бўлмаганда содир бўлади. Мой насоси ишга туташганда мой босими мембранага, мембранадан таянч пластина орқали контактларга узатилади. Контактлар бир-бирига жуда сиқилиб турганлиги учун уларни ажратишга катта ток керак бўлади. 5 кгксм2 босимда датчик контактлари туташади (70-расм,г). Приёмник чулғамидан ток ўтаётганда у ҳам қизиб, иссиқликни приёмник остидаги пластинанинг иш елкасига узатади, пластина елкасига эгилади ва у билан боғлиқ бўлган стрелка циферблат шкаласи буйлаб ҳаракатланади. Датчик контактлари бир-бирига қанчалик сиқилган бўлса (бу мой босими ошганда содир бўлади), уларни ажратиш шунчалик катта ток керак бўлади. Ток катта бўлса приёмник биметалл пластинасининг чулғами янада кучлироқ қизийди. Жуда қизиганда пластинанинг иш елкаси ва у билан боғлиқ бўлган срелка (тизимдаги мой босимининг ортганлигини кўрсатиб) катта бурчака оғади. Агар асбоб уланмаган бўлса, унда стрелка энг чекка чап ҳолатда шкаланинг ноль бўлимидан 1-1,5 мм чапроқда бўлади. асбоб улангач стрелка ноль ҳолатни эгаллаши лозим ва бу вақтда датчик контактлари секундига 15 давр частота билан титрай бошлайди. Асбоб улангач, стрелка ноль ҳолатда бўлмаса, бу асбобнинг бузилганини билдиради. Электр манометрларга ҳар сменада техникавий хизмат кўрсатиш асбобнинг маҳкамланганлигини, симларнинг ишончли уланганлигини текшириш ва уни чанг ҳамда кирдан тозалашдан иборат. Электр манометрнинг характерли нуқсонлари қуйидаги-лардан иборат: асбоб ишга тушмайди, нотўғри кўрсатади, асбоб ишга туширилгач приёмник стрелкаси охиргача ўнгга оғади ва ноль ҳолатни эггалайди. Асбоб ток келтирувчи сим узилиши ёки қандайдир деталлари бузуқлиги туфайли ишламайди. Агар асбобнинг тўғри кўрсатишига шубҳа туғилса, унда улар янги асбоб кўрсаткичларига таққосланади. Бузуқ асбоб алмаштири-лади. Агар стрелка охиргача ўнгга оғса ва ноль ҳолатга қайтмаса, демак датчик-приёмник участкасига сим туташган ёки циферблат стрелкаси ейилган бўлади. Асбобни оддий устахоналарда ремонт қилишга йўл қуйилмайди, чунки бунинг учун махсус жиҳоз ва асбоб-ускуна талаб қилинади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling