Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари


Download 0.5 Mb.
bet11/12
Sana27.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1133596
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла

Электр двигателлар
Ўзгармас ток электр двигателлари трактор, комбайн ва ватомобиллар кабиналарига ўрнатиладиган вентиляторлар, шунингдек ҳайдовчи кабинаси иссиқ ҳаво киркитувчи вентиля-торларни ҳаракатга келтиришда ишлатилади. Уйғотиш чулғами кетма-кет (сериесли) уланган икки қутбли электр двигателлар анча кенг тарқалган. Электромагнит ва якорь электр двигателнинг асосий узеллари ҳисобланади.
Электромагнит (расм,а) ичига уйғотиш чулғами ғалтаклари 3 ли икки қутбли бошмоқ 2 жойлашган қопқоқлар 1 ва 4 дан тузилган. қопқоққа фетр сальник 5 билан берк сферик брон-заграфит подшипник 6 жойлашган. Сальникка турбина мойи шимдирилган.
Диск 14 га (траверсага) графит чўткалар ўрнатилган, иккита чўтка тутқич маҳкамланган. Пружина 16 чўткаларни коллектор 13 юқорисига сиқиб туради.
Якорь вал 7, ўзак 11, чулғам 12 ва коллектордан тузил-ган. Коллетор валга ўрнатилган. Валда, шунингдек вентилятор парраги стопор винт ёрдамида маҳкамланган кертик 8 бор.
расм. Манбаларни истеъмолчиларга улаш схемаси:
а-генератор ток бўлганда; б-шунинг ўзи ўзгарувчан токники; 1-реле-ростлагич; 2-ўзгармас (ўзгарувчан) ток генератори; 3-сақлагич; 4-фара учиргичи; 5-фара; 6-масса учиргичи; 7-аккумуляторлар батареяси.
расм, б да иситгич вентиляторини юргизиш электр двигателини ишга тушириш схемаси кўрсатилган. Якорнинг айланиш частотасини қайта улагичи 17 ёрдамида резистор 18 ни электр двигател уйғотиш чулғами занжирига улаб ростлаш мумкин. бунда тўртта ҳолат ҳосил бўлади: 1-электр двигател тўхтатилган, 2-кичик тезлик (қаршиликнинг икки босқичи уланган), 3-ўртача ткзлик, 4-энг юқори тезлик (резистор бутунлай чиқарилган). Шаффоф пластмассадан ясалган қайта улагич дастасининг ичида кеонтрол лампа 19 бор. Лампанинг ёруғлиги хира ёруғликдан (якорь секин айлаганда) равшан ёруғликкача (якорь энг тез айланганда) ўзгариб туради.
ГАЗ-53-А автомобили ва МТЗ-50 тракторларининг электр двигателлари ташлама қайта улагичи ёрдамида уланади. Шу қайта улагичи билан плафон ҳам уланади, лекин бунда кабина вентиля-торининг МЭ-21 электр двигатели (унинг айланиш тезлиги 3000 бўлганда қуввати 25 Вт) тўхтайди.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling