Сақлагичлар Бурилишни кўрсатиш чироқлари


Бурилишни кўрсатиш чироқлари


Download 0.5 Mb.
bet6/12
Sana27.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1133596
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
електр апаратларидаги електродинамик зу́рикишла

4. Бурилишни кўрсатиш чироқлари
Бурилишни кўрсатиш чироқлари машинанинг бурили-шига қадар ва қувиб ўтишида липиллаб ёруғлик сигнали беришга хизмат қилади. Сўнгги вақтларда электромагнитавий релели чироқлар кенг тарқалган. ГАЗ-53-А ва СК-6 комбайнлардаги чироқ (67-расм, а) РС410Б электромагнитавий реле, контрол лампа 14, подфарниклардаги сигнал лампалар ва бурилишни кўрсатувчи кетинги чироқлар, шунингдек қайта улагичи 2 га эга.
расм. Бурилишни кўрсатиш чироқлари:
а-РС-410Б релеси билан; б-РС57-В релеси билан; 1-сигнал лампалар; 2-қайта улагичи; 3-панель; 4-ростлаш винти; 5-тор; 6, 11-контактли пластиналар; 7-резистор;
8, 10-контактлар; 9-электромагнит ўзаги; 12-электромагнит чулғами; 13-кронштейн; 14-контрол лампа; 15-аккумуляторлар батареяси; 16-тор изолятори Б, КЛ, СЛ- қисмалар.
Бурилишни кўрсатиш чироғининг релеси текстолит панель 3, ростлаш винти 4, тор 5, резистор 7, контактли чапки пластина 6, чапки контакт 8, ўзак 9 ва электромагнит чулғами 12, ўнг контакт 10, ўнг пластина 11, кронштейн 13 дан иборат. Панелда қисмалар СЛ (сигнал лампа), Б(батарея) ва КЛ (контакт лампалар) бор.
Бурилишни кўрсатиш чироқлари ёқилганда қуйидаги занжир ҳосил бўлади: манбанинг (батарея ёки генератор) “-”
масса-сигнал лампа 1-қайта улагич 2-қисма СЛ-кронштейн 13-қисма Б-манбанинг “”. Бундай ҳолларда ток резистор ва тордан ўтиб, унинг миқдори кичик бўлади ҳамда у сезиларли даражада чўғланмайди. Жараён лампа 14 бу вақтда занжирдан узилади, шунинг учун контактлар 10 ажралган бўлади. электромагнит 12 дан ўтувчи жуда кам бўлгани учун ўнг контактлар тўташтиришга етадиган магнит оқими ҳосил қила олмайди.
Ток тордан ўтаётганда у қизийди, чунки тор қаршиликка эга бўлиб, унинг эгилувчанлиги камаяди. Натижада электро-магнитавий реле пластина 8 ни тортади ва контактлар 8 таташади. Бунда қуйидаги занжир ҳосил бўлади: манбанинг “-”масса-сигнал лампалар-қайта улагичи 2-қисма СЛ-электромагнит чулғами 9-пластина 6-кронштейн 13-қисма Б-манбанинг “”. Токсизланган тор совийди ва натижада у яна катталашади. Бир вақтда у пластина 6 ни ўзига тортади ва бунда контактлар 8 ажралади. Ток манбадан резистор ҳамда тор орқали қайтадан ўтади ва сигнал лампалар чўғланмайди. Бир вақтда магнит оқими камаяди ва пластина 11 пружина таъсирида электромагнитдан қочади. Бунда контактлар 10 ҳам ажралади, бу контрол лампанинг занжирдан узилишига сабаб ва у ўчади. Шундай қилиб, жараён лампа бурилишни чироқларининг ишини айнан қайтаради, бу ҳол ҳайдовчига унинг ишлашини кузатишни енгиллаштиради. Яроқли чироқ минутига 60-120 марта липиллайди.
РС57-Б электромагнитавий релели бурилишни кўрсатиш чироқлари (67-расм,б) ГАЗ-53-А ва Т-40 тракторларида ишлатилади. Уларда контрол лампалар бўлмайди. Уларни ўрнатишнинг зарурати ҳам йўқ, чунки қанотлардаги икки ёқ фонарлари ҳайдовчига кабинадан яхши кўринади ва уларнинг ёруғлигига қараб чироқ қандай ёнаётганлигини билиш мумкин. Тракторларда икки ёқ фонарларидан сигнал кўрсаткичлари сифатида фойдаланилади.
РС57-В релеси текстолит панель 3 ростлаш винти 4, тор 5, пластина 6, резистор 7, контакт 8, электромагнит чулғами 12, кронштейн 13 дан иборат. Унда фақат иккита қисма СЛ ва Б бор. қисма КЛ йўқ, чунки унга уланадиган контрол лампанинг ўзи йўқ. Бундан ташқари, реледа контактли ўнг пластина (контрол лампа занжирига уланадиган) йўқ. Ростлаш винти 4 ёрдамида торни таранглаш ва шундай қилиб, сигнал лампаларнинг липиллаш сонини ошириш мумкин. Бунда липиллаш частотаси кучланиш 11,5-12,5 В ва температура  10 дан -10С гача бўлганда минутига 45-160 бўлади.
Бурилишни кўрсатиш чироғи ёқилганда ҳосил бўладиган занжир қуйидаги кўринишда бўлади: манбанинг “-” -масса-икки ёқдаги фонар (ўнг ёки чап) лампаси 1-қайта улагичи 2-қисма СЛ-электромагнит чулғами 12-резистор 7-тор 5-пластина 6-кронштейн 13-қисма Б-манбанинг “”. Контактлар 8 туташгач, қуйидаги занжир ҳосил бўлади: манбанинг “-” –лампа 1-қайта улагичи 2-қисма СЛ- электромагнит чулғами 12-туташ контактлар 8-пластина 6-кронштейн 13-қисма Б-электр энергия манбаининг “”.
ГАЗ-53-А ва Т-40 тракторларидаги бурилишни кўрсатиш чироқларининг қайта улагичлари тормозлаш чироғи ва сигнали (стоп-сигнал) бир вақтда ёқилганда фонарлардан бири бурилишни, иккинчиси тормозлаш сигналини кўрсатади.
РС57-В релесида асосий ростлаш, шунингдек винт 4 ёрдамида бажарилади. Винт бураб киргизилганда тор 5 таранглашади. Бир вақтда контактлар 8 орасидаги зазор ўзга-ради ва улар тез ажралади, бунда бурилишни кўрсатиш сигнали лампаларининг липиллаш сони ошади.
Ёруғлик сигнализацияси асбобларига техникавий хизмат кўрсатиш асбобларни чанг ва кирдан тозалаш ҳамда агар сочгичлар ёрилган бўлса, уларни алмаштиришдан иборат. Бурилишни кўрсатиш чироғи ва фонарлардаги лампаларнинг яроқлилиги ҳар куни текширилади. Шунингдек асбобларнинг маҳкамланиш жойлари ва симларнинг уларга уланиши кўздан кечирилади, оксидланган қисмалар тозаланади.
Бурилишни кўрсатиш чироғи релесининг характерли нуқсони липиллайдиган чироқнинг йўқлигидир. Бунга сабаб тор узилган ёки контактлар куйиб ёпишиб қолган бўлади. Барча ҳолларда ҳам яроқсиз реле алмаштирилади.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling