Салат барг етиштириш. Аҳамияти


Download 0.61 Mb.
bet2/4
Sana23.03.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1288080
1   2   3   4
Bog'liq
САЛАТ БАРГ ЕТИШТИРИШ

Ҳосилни йиғиштириш. Бошли салатнинг ҳосили 45–50 кундан кейин уларнинг етилишига қараб эрта тонгда, баргидан шудринг кўтарилгандан кейин бирин-кетин узиб олинади.
Иқтисодий самараси. 10 сотих майдонга 4760 дона кўчат учун 1 430 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 2 250 000 сўмни ташкил этади. Ҳосилнинг бир килограмми энг паст нархда 7 500 сўмдан сотилганда 16 млн. 882 минг сўм бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 14 млн. 632 минг сўм соф фойда олиш мумкин.


Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар



Салат ўсимлиги илитилган ерларда ва иссиқхоналарда етиштирилади. Иссиқхоналарда кўкат-сабзавотлар асосий экинлар (бодринг ва помидор) экилгунга қадар ёки асосий экин тугагач, эрта баҳорда ёки кеч кузда экиб етиштирилади. Чунки қиммат турувчи иссиқхоналарни кўкат-сабзавотлар билан банд қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Айрим вақтда тезпишар бир йиллик кўкатларни иссиқхоналарда асосий экинларга (бодринг ва помидорга) зичлаштириб экиладиган экин сифатида ҳам етиштириш мумкин. Бунда уларнинг уруғи ёки кўчати асосий экин экилишидан бир неча кун илгари экилиб, 25-30 кун давомида етиштирилади.

Ҳароратга муносабати


Салат барги – совуққа чидамли ўсимлик. У +5°С ҳароратда ҳам ўсади, аммо унинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун мақбул ҳарорат +15 – +20 °С дир. Бошчалар +12 – +14 °С да етиштирилганда анча зич бўлади. Ўсимлик совуққа чидамли. Унинг совуққа чидамсизроқ навларининг тўп барглар шаклланиш фазасида ҳам -5-7 °С каби паст ҳароратга бардош бера олади.
Турли навларнинг совуққа чидамлилиги бир хил эмас. Айрим навлар очиқ ерда қишни ўтказиши мумкин, айримлари ўтказа олмайди. Салатнинг айрим навлари уруғи юқори ҳароратда (+25 – +28 °С дан юқори) униб чиқмаслиги ҳам мумкин. Шу боис уруғ экилганда совуқ сув билан суғориш керак. Уни экинлар билан зичлаштириб экилганда ёруғлик кам тушадиган бўлса, бошлар ҳосил бўлмайди.

Тупроқ шароити


Салат тупроқ ва ҳаво намлигига талабчан, лекин меъёридаги намлик мақбул ҳисобланади. Меъёридан ошиқ намлик ҳам зарарли, бунда пастки барглари чириб, айрим касалликлар ривожланади. Бу эса ҳосилнинг камайишига олиб келади. У тупроқ унумдорлигига талабчан. Чунки тез ўсади, унинг ўсиш даври қисқа, илдиз тизими эса
унча ривожланмайди. Уни чуқур, намни ўзлаштирувчи, юмшоқ, органик моддаларга бой, озиқ моддаларни енгил ўзлаштирадиган қумлоқ тупроқларда етиштириш яхшироқ. Гумусга бой тупроқларда салатни минерал ўғитлар билан озиқлантирилса, айниқса, азотли ўғитларни бериш жуда самарали натижа беради. Салатни битта далага кетма-кет экиш яхши эмас. Такроран яна ўша далага экилса, касаллик ва зараркунандалари кўпайиб кетади. Уни помидор, қовоқдошлар оиласи, ширин жўхори, лавлаги ва сабзи каби сабзавотлар билан алмашлаб экиш мумкин.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling