СалмоқЛИ?


Download 183.83 Kb.
bet1/6
Sana20.06.2023
Hajmi183.83 Kb.
#1628844
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
a


МУҚОБИЛ ВА ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ НЕЧОҒЛИ САЛМОҚЛИ?


Жавохир Тошов
Тошкент давлат техника университети, электр энергетикаси факультети декани, техника фанлари доктори, профессор


Исроил Юлдашев
Тошкент давлат техника университети, кафедра мудири, техника фанлари доктори, профессор


Зарурат нимада?
Ҳозирги шиддат билан ўзгариб бораётган замонда дунё миқёсида электр энергияга бўлган эхтиёж соат сайин ошиб бориши хеч кимга сир эмас. Қайсики давлатнинг қазилма бойликлари мавжуд ва дунёда энергетик потенцияли юқори экан яйнан ўша давлатга, жахондаги бошқа мамлакатларга нисбатан қизиқиш том маънода ўша давлатнинг энергетик захираларидан фойдаланиш учун кураш кетмоқда.
БМТ да иқлим ўзгариши тўғрисида конвенция “Париж битими” қабул қилинган бўлиб унга дунёнинг 193 та мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам аъзодир. Асосий мақсад, атроф муҳитга ажралиб чиқаётган чиқинди ва иссиқхона газларини камайтириш, муҳит экологиясини зарарланишини олдини олиш ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон 2021 йил ноябрь ойида Британиянинг Глазго шаҳрида ўтказилган Иқлим бўйича халқаро саммитда жаҳон ҳамжамияти олдида 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоиз камайтириш ташаббусини билдирди. Мазкур мақсадларга эришиш учун шу давр ичида қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш қувватини қарийб 16000 МВтгача етказиш режалаштирилмоқда.
Ҳамма қайта тикланувчи энергия турларининг ичида қуёш энергиясидан фойдаланиш Ўзбекистон минтақасида жуда қулай бўлиб унинг ялпи салоҳияти ~98,6% ни ташкил этади. Бу энергиядан унумли фойдаланиш азалдан аждодларимиздан бизгача этиб келиб қон-қонимизга сингиб кетган, чунки узоқ туманларимизда ҳанузгача қуёш энергиясидан мева-сабзавотларни қуритишда, қишга чорва моллари учун ем-хашакларни қуритишда, сувни офтобда қизитиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиб келинади.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларининг техник салоҳияти 180 миллион тонна нефт эквивалентини ташкил этиб йиллик энергия ресурсларига бўлган талабдан уч марта ортиб кетади.
Қуёш энергетикаси қайта тикланадиган энергетиканинг энг истиқболли тармоқларидан биридир. У бутун дунёдаги нефт, газ, кўмир ва бошқа энергия ресурсларининг энергиясидан ортиқ бўлган улкан энергетик салоҳиятга эга.
Мамлакат иқтисодиёти соҳасида қуёш энергиясидан кенг ва самарали қулай бўлган фойдаланиш соҳаси бу яримўтказгичли ўзгартиргичлар орқали қуёш нурланишини тўғридан-тўғри электр энергиясига ўзгартириш ва аҳоли коммунал-турмуш объектларидаги иссиқ сув таъминоти тизимларида қуёш коллекторлари ёрдамида паст потенциалли иссиқликдан сув қизитиш мақсадларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ саналади..
Шу боис, бугунги кунда юртимиз иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш борасида қатор устувор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021 йилда илк бор Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВтлик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси эса экспулатацияга топширилган.
2022 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-220 сон Фармони доирасида 2023 йилда мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун вазирлик ва идоралар кесимидаги объектларда энергия сарфи ҳажмида муқобил энергия манбалари улушини 30 фоизга етказиш кўзда тутилган. Шунингдек 2023 йил 16 февралда ПҚ-57 сонли “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинди. Қарорда ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида, шунингдек иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг миқёсда жорий этиш, энергия самарадор технологиялардан фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш орқали мамлакатимизда кузатилаётган энергия тақчиллигини қопланишини таъминлаш, соҳада кенг қамровли ишларни ташкил этиш орқали инвесторлар, тадбиркорларга қулай шароитлар, имкониятлар яратиш ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш белгилаб берилди. 2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш натижасида қўшимча 5 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 4,8 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилиш амалга оширилиши белгилаб берилди.

Download 183.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling