СалмоқЛИ?
On Grid” ёки “Off Grid”: қай бири афзал?
Download 183.83 Kb.
|
a
On Grid” ёки “Off Grid”: қай бири афзал? Республика аҳоли яшаш ҳудудларида, биноларнинг том қисмиларида аънанавий локал электр тармоқлари яқинида (электр энергияси йуқотилишини камайтириш мақсадида) қуввати 100 кВт гача бўлган “On Grid” – Электр тармоғига параллел уланган, бошқариладиган Қуёш фотоэлектрик станциялари комплексини сонини ошириш мақсадга мувофиқ. “On Grid” – Электр тармоғига параллел уланган қуёш фотоэлектрик станциялари ўз навбатида лойиҳалаш усулига қараб икки турга бўлинади: Аккумулятор тизими бўлмаган ҳолда; Аккумулятор тизимли; Амалиётда бундай фотоэлектрик станцияларнинг аккумулятор тизими қўлланилмаган ҳолатдаги вариантлари кўп тарқалган. Аккумулятор тизимисиз ФЭС жуда ишончли ҳисобланади, амалий жиҳатдан шахс хизматини талаб қилмайди. Бундан ташқари, улар фотоэлектрик батареялар энергиясидан максимал фойдаланиш - 90÷98% самарадорлигига эга. Бундай тизимларда махсус инверторлар ишлатилиб улар тармоқ билан интеграллашади ва тармоқдан таянч кучланишни шакллантириш, ишга тушириш ва синхронизациялашда фойдаланади. Қуёш фотоэлектрик станцияларининг бўтловчи жиҳозлари ҳанузгача ҳориждан импорт маҳсулот бўлиб кириб келмоқда, шу сабабли уларнинг таннархи баландлиги сақланиб турибди. Автоном турдаги ва тармоқ билан интеграллашган қуёш фотоэлектрик станциялари бўтловчи қисмлари турлича бўлганлиги ҳисобига уларнинг нархи бири биридан фарқланади. (Масалан, Ўзбекистон ички бозорида кичик корхоналарда 1 кВт қувватдаги тармоқ билан интеграллашган ФЭС 11-13 млн. сўм бўлса, автоном ФЭС эса 24-25 млн. сўмни ташкил этади.). Бунда нархнинг кескин фарқланиши қуёш фотоэлектрик станцияси бўтловчи қурилмаларидан бири бўлган аккумуляторларнинг нархи юқорилиги ҳисобланади. Аккумуляция тизими қуёш фотоэлектрик станциясида умумий таннархнинг 50% бўлган кўрсаткичини ташкил этади. Ўтган ойларда кузатилган энергия тақчиллиги вақтида резерв энергия таъминотини олдиндан режалаштириш зарурияти борлигини англадик. Бундай ҳолатларда таркибида аккумулятор тизими бўлган “On Grid” – Электр тармоғига параллел уланган қуёш фотоэлектрик станцияларидан кенг фойдаланиш зарурияти тўғилади. Шу сабабли юртимизда саноат миқёсида қуёш фотоэлектрик станциялари учун махсус герметик ҳимояланган, узоқ яроқлилик муддатига эга аккумуляторларни ишлаб чиқиш лозим бўлади. Япония, АҚШ ва Европа мамлакатларида (мос ҳолда “70 минг Қуёшли том”, “Миллион Қуёшли том” ва “100 минг Қуёшли том”) лойиҳалари амалга оширилган. “Off Grid” – автоном фотоэлектрик қурилмалари ва станциялари ва “On Grid” – Электр тармоғига параллел уланган фотоэлектрик станциялар бўтловчи қурилмалари ва ускуналарининг (ҳар хил қувватли автоном ва тармоқ инверторлар, аккумуляторли инверторлар, заряд-разряд контроллерлари, герметик ҳимояланган аккумуляторлар, яшил электр ҳисоблагичлар, Қуёшни кузатувчи таянч конструкциялар ва бошқ.) ўта қимматлиги (импорт маҳсулот) сабабли уларнинг таннархи қимматлигича қолмоқда, бу эса ўз ўрнида аҳолининг бу қурилмаларни харид қилиш учун имконияти чегараланишига олиб келади. Республикада автоном ва тармоқ фотоэлектрик қурилмалари ва станцияларининг бўтловчи қисмларини серияли ишлаб чиқариш учун хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш механизмлари лозим. Юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан ҳисобланган биомассалардан ҳам унумли фойдаланиш тизимини йулга қуйиш мақсадга мувофиқ. Автоном иситиш тизимида биомассалардан тайёрланадиган қаттиқ турдаги брикетларни тайёрлаш учун вилоятларда йирик корхоналарини фаолиятини йулга қуйиш, туманларда фермер хужаликлари ҳудудида қиш мавсумига муқобил ёқилғи тайёрлаш (ғузапоя, қорамол гунги чиқиндилари, кўмир кукуни, ўсимликлар дунёси қолдиқлари) учун кичик цехларни ташкил этиш самарали ҳисобланади. Вилоятлар, туман марказлари, ҳатто узоқ қишлоқ ҳудудлардаги хўжалик дўконларига Қуёш ёки шамол электр станциялари ва бўтловчи қурилмаларини етиб бориши механизмларини амалга ошириш лозим. Хулоса Қуёш ва бошқа турдаги энергетик қурилмаларни ва бутловчи ускуналарини ишлаб чиқишда махаллий хом-ашёдан фойдаланиш ҳисобига унинг таннархи арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол қобилиятини ҳам кузда тутиш лозим. Юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг жорий этиш натижасида табиий газ, ёқилғи энергия ресурслари тежалиши, келгуси авлодга табиий ресурсларни оқилона етказиб бериш ва “энергия дефицити” қопланишига ҳам эришиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармонлари ижросининг амалга оширилиши мамлакатимизда қуёш ёки шамол электр станцияларини, балки бошқа турдаги энергия тежамкор энергетик қурилмаларни аҳоли ўртасида кенг оммалашишига олиб келади. Аҳолида манфаатдорлик ҳисси шаклланади, шу қуёш фотоэлектрик станцияси орқали соф фойда олиш, рўзғорини моддий таъминлаш учун катта имкониятлар яратилади. Харид қилинган қуёш ёки шамол электр станцияларининг ўз-ўзини қоплаш муддати камаяди, дисконт фойда миқдори ошади. Шу тадбирлар натижасида аҳолимизнинг яшил технологиялардан самарадор фойдаланиши ҳамда экологик тоза, энергетик қурилмаларнинг ҳаёт тарзимизга сингиб боришига кенг йул очилади. Фотоэлектрик қурилмалар қўлланиш соҳалари қишлоқ регионларида бениҳоя кўп ва муҳимдир. Шу жумладан: озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, парранда ва чорва фермаларида микроиқлим яратиш, қудуқлардан сув чиқариш ва ер суғориш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, қўйлар ва эчкиларнинг жунини қирқиш, фермаларда сут соғиш дастгоҳларини ишлатиш, инкубаторларнинг асал ажратиш дастгоҳларини ишлатиш мумкин. Шу билан бирга қишлоқ аҳолисини оилавий муҳитини яхшилаш ва соғлом турмуш шароитини яхшиловчи жиҳозларни энергияси ва сув билан таъминлаш, яъни ижтимоий ҳолатни яхшилаш долзарб саналади. Download 183.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling