Самарқанд давлат чет тиллари


-§. Давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, бу


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana23.12.2022
Hajmi0.74 Mb.
#1049234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Тил сиёсати

5-§. Давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, бу 
борада хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш 
Давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш ҳамда 
бошқа тиллар билан алоқаларини кенгайтириш бўйича қуйидаги чора-
тадбирлар амалга оширилади: 
ўзбек тилини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш, уни ўрганиш 
истагида бўлган чет эллик фуқароларга кўмаклашишга мўлжалланган ўзбек 
тилини ўргатувчи онлайн платформа ташкил қилиш, унинг ахборот базасини 
таъминлаш ва мунтазам бойитиб бориш; 
хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг маданий ва тил 
ўзлигини сақлаб қолиш, уларнинг ўзбек маданий анъана ва қадриятлари 
руҳида тарбия топишларига кўмаклашиш, ўзбек миллий маданий 
марказларини бадиий адабиётлар билан мунтазам таъминлаб бориш; 
хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили марказлари 
фаолиятини йўлга қўйиш; 
хорижда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчилари билан 
мунтазам алоқа ўрнатиш ва ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш; 
хорижий олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўзбек тили 
курсларини зарур илмий, ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш 
тизимини жорий этиш; 
хорижда ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган 
олимлар, тадқиқотчилар, таржимонлар билан мунтазам алоқа ўрнатиш, илмий 
ҳамкорликни йўлга қўйиш; 
мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 
«Ўзбек тилининг дўстлари» клубларини кўпайтириш; 
фан ва таълимдаги ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик 
ёшларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишини ошириш; 
хорижда ўзбек тилининг халқаро нуфузи, жозибадорлиги ва 
имкониятлари ҳақида илмий анжуманлар, давра суҳбатлари, мулоқот ва 
суҳбатлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш; 


11 
хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш 
истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари, электрон 
дастурлар ишлаб чиқиш; 
туркий 
тилли 
давлатлар 
билан 
ҳамкорлик 
жараёнларини 
ривожлантириш мақсадида ўзбек тилининг қардош тиллар билан таржима 
луғатларини ҳамда уларнинг мобил иловаларини яратиш. 

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling