Самарқанд давлат чет тиллари
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
Тил сиёсати
ҚАТАР. Аҳолиси, асосан, маҳалий араблар; қолганлари бошқа араб мамлакатлари, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ҳамда Африкадан келганлар. Расмий тил — араб тили. Давлат дини ислом. Шаҳар аҳолиси 91%. Асосий шаҳарлари: Дўҳа, УммСаид, Дўҳан. Тарихи. Қатар я. о. да аҳоли мил. ав. 3—2-минг йилликдан яшаб келган. Қатарни бир неча марта Сосонийлар эгаллаган. 7—10-асрларда Араб халифалиги таркибида бўлган. 10-асрдан Қарматлар давлатига кирди. 13^14- асрларда Баҳрайн амирлиги ҳукмронлиги остида бўлди. 16-аср бошларида португаллар, кейинроқ усмонли турклар босиб олди. 18-асрнинг 2-ярмида Қатар ҳудудида Соний сулоласи бошчилигидаги кичик султонлик ташкил этилди. Бу сулола 19-асрнинг охирида Қатарни бирлаштирди. 1871 — 1914 йилларда Қатар яна Усмонли турк империяси ҳукмронлиги остида бўлди. 1916—71 йилларда Буюк Британия протекторати. 1971 йил 1 сентябрда мустақил давлат деб эълон қилинди. Қатар — 1971 йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 3 сентябр — Мустақиллик куни (1971). 29 Хулоса Хулоса қилиб айтганда, инсоннинг сиёсий маданияти унинг лисоний оламида муҳим ўринни эгаллайди. Яъни унинг сиёсий маданият даражаси қанчалик юқори бўлса, ўзининг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини равон ва мантиқий изчилликда етказиб беради. Бу сиёсий ғоялар субъэктнинг ўз фикрини аниқ тарзда етказиб бериш мақсадида тил структурасидан, айниқса, унинг лисоний қурилишидаги ўзгаришлардан самарали фойдалана олишида намоён бўлади. Тилда сиёсий мақсад ва манфаатлар, дунёқараш, ҳис-туйғулар ўз аксини топади. Шунингдек, тил ҳар қайси миллатнинг ижтимоий-сиёсий тараққиётига мос тарзда ривожланиб боради. Яъни тил жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалда бўлиб, ижтимоий-сиёсий тараққиёт стратегиясини белгилашга хизмат қилади. Зеро, тил ҳалқнинг руҳияти, яшаш тарзи маҳсулидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳар бир миллат ўз тилининг тараққиёти учун қайғуради, ривожланиш асосларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling