Самарқанд давлат чет тиллари
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
Тил сиёсати
МАРОКАШ. Аҳолисининг асосий қисми — марокашлик араблар ва барбарлар. Французлар, испанлар, португаллар ва яҳудийлар ҳам яшайди. Расмий тил — араб тили. Давлат дини — ислом. Шаҳар аҳолиси 45,5%. Йирик шаҳарлари: Касабланка, Работ, Марокаш, Фос, Микнас, Танжер ва б. Тарихи. Ҳоз. Марокаш ҳудудида азалдан ливий қабилалари (қад. барбарлар) яшаб, овчилик ва чорвачилик, қисман деҳқ-ончилик билан шуғулланган, Мил. ав. 2-минг йиллик охирларида соҳилда финикийларнинг бир қанча жамоалари пайдо бўлган; бу жамоалар кейинчалик Карфаген қўл остига, Карфаген емирилганидан кейин (мил. ав. 2- а.) Шимолий Марокаш Рим империяси қўл остига ўтди. Ана шу даврда йирик деҳқончилик пайдо бўлди, шаҳарлар вужудга кедди. Бирок, Марокашнинг куп кисмида уруғчиликқабилачилик тузуми хукмрон эди. 5-а. да Марокашнинг шим. кисмини вандаллар, 6-а. да Византия босиб олди. 702—711 й. ларда Марокаш ҳудуди араб халифалигига қўшиб олинди. Мамлакатда араб тили ва ислом дини тарқала бошлади. 788 й. М. даги биринчи давлат — Идрисийлар давлати ташкил топди. 9-а. нинг 20-й. ларида Идрисийлар давлати бир неча майда хонликларга бўлиниб кетди. 13-а. нинг 2- ярмида Марокашда ҳокимият барбарлар сулоласи — Маринийлар қўлига ўтди (1195—1465). Бу даврда қ. х. анча тараққий этди, маданият юксалди; Фос ш. 25 маданият маркази бўлиб қолди. Бирок, 15-а. да мамлакат яна бўлиниб кетди. Ана шу даврдан Марокаш ҳудудини европаликлар — Атлантика океани соҳилини португаллар, Ўрта денгиз соҳилини испанлар босиб ола бошлади. 17-а. охири ва 18-а. бошларида марокашликлар европаликларни Марокаш дан, асосан, ҳайдаб чиқардилар. 19-а. нинг 40-й. ларидан Европа давлатларининг қўшинлари яна кириб кела бошлади — 1844 й. Франция, 1859 й. Испания М. ҳудудининг бир қисмини босиб олди. Европа давлатларининг мамлакат ичкарисига кириб боришига йўл қўймаслик, парокандаликка барҳам бериш, шунингдек, тўхтовсиз қўзғолонларни бостириш учун Султон Ҳасан I (1873 — 94) бир қанча ислоҳот ўтказди (жумладан, армия замонавийлаштирилди, ҳарбий з-длар, янги портлар қуридди). 1907 й. Франция қўшинлари Марокашнинг шим.-шарқидаги Вужда ш. атрофларини, сўнгра Касабланка ш. ва Шауя вилоятини, Испания Мелилья ш. атрофларини босиб олди. Бунга жавобан мустамлакачиларга қарши қўзғолон кўтарилди. 1912 й. тузилган Франция-М. (30 март) ва Франция-Испания (27 нояб.) шартномаларига кўра, Марокаш ҳудудининг катта қисми (80%)да Франция, кичикрок, шим. ва жан. қисмларида Испания протекторати ўрнатилди; бир қисми (Танжер) халқаро зона бўлиб қолди. Марокаш халқи босқинчи давлатларнинг ҳукмронлигига қарши умумий қўзғолон кўтарди. 1921 й. риф қабилалари Абдулкарим раҳбарлигида Риф вилоятида испанлар қўлидан ҳокимиятни тортиб олиб, мустақил Риф Республикасини туздилар. Аммо Испания-Франциянинг бирлашган кучлари билан бўлган шиддатли жанглардан кейин Риф Республикаси тормор қилинди (1926). Бирок, Франция зонасидаги қабилалар мустамлакачиларга карши қаттиқ қаршилик кўрсатишни давом эттирдилар. 2-жаҳон уруши йилларида озодлик ҳаракати кучайиб кетди. 50-й. ларнинг бошида эса норозилик ҳаракатига кенг халқ оммаси қўшилди. Франция протекторати ҳокимлари миллий озодлик ҳаракати қатнашчиларини қувғин остига олди. 1952 й. 8 дек. да Касабланкада оммавий намойиш қатнашчиларидан юзлаб кишилар ўлдирилди, мингларча киши 26 қамоққа олинди. 1954 ва 1955 й. ларда Марокашда яна иш ташлашлар ва намойишлар бўлиб ўтди. Дунёдаги бошқа илғор кучлар Марокаш халқининг миллий озодлик ҳаракатини қўллаб қувватладилар. Оқибатда Франция протектората Марокашда миллий ҳукумат тузиш учун розилик беришга (1955 й. 7 дек.) ва унинг миллий мустақиллигини тан олишга мажбур бўлди (1957 й. 2 март). 1956 й. 7 апр. да Испания протектората ҳам бекор қилинди, 1957 й. 1 янв. да Танжер Марокаш таркибига қўшилди. 1962 й. дек. да Марокашнинг биринчи конституцияси қабул этилди, 1963 й. майда парламент сайлови бўлиб ўтди. Халқ оммаси аҳволининг ёмонлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши оқибатида мамлакат ичкарисида аҳвол кескинлашиб кетди. Натижада ҳукумат аъзолари тез-тез алмашиниб турди. «Истиқлол» партияси парокандаликка учради. Партия ичида бўлиниш рўй берди; унинг сўл қисми Халқ кучлари миллий иттифоқи партияси номи билан ажралиб чикди (1959). 1964— 65 й. ларда йирик шаҳарларда иқтисодий аҳволнинг яхшиланиши, туб иқтисодийижтимоий ўзгаришлар ўтказилиши шиор’?1ари остида иш ташлашлар ва оммавий митинглар бўлиб ўтди. Лекин бу ҳаракатлар қурол кучи ёрдамида бостирилди. 1965 й. 7 июнда Марокашда фав-қулодда ҳолат эълон қилинди, подшоҳ ҳукумат истеъфосини қабул қилди, парламентни тарқатиб юборди ва қонун чиқарувчи ҳамда ижро этувчи бутун ҳокимиятни ўз қўлига олди. 1970 й. июлда фавқулодда ҳолат бекор қилинди. 21 ва 28 авг. да парламент сайлови бўлиб ўтди. 1972 й. 1 мартда референдум бўлиб, янги конституция қабул қилинди, парламент ва ҳукуматнинг ҳуқуқлари бир оз кенгайтирилди. Подшоҳ Ҳасан II иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар зарурлигини англаб, 1973 й. да бир қанча иқтисодий тадбирлар ўтказилишини эълон қилди. Халқ- аро майдонда бетарафлик сиёсатини ўтказа бошлади. Конституцияга 1992 й. да киритилган ўзгартиришларга би-ноан, парламентнинг ҳукумат фаоли-яти устидан назорати кучайтирилди, Марокашнинг инсон ҳуқуқларига содиклиги мустаҳкамланди. Марокаш 1956 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling