Самарқанд давлат чет тиллари


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana23.12.2022
Hajmi0.74 Mb.
#1049234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Тил сиёсати

ИОРДАНИЯ. Аҳолиси. Мамлакат умумий аҳолисининг 98% араблар; 
яҳудийлар, арманлар, греклар, курдлар, черкеслар, чеченлар, доғистонликлар, 
ўзбеклар, туркманлар ҳам яшайди. Расмий тили — араб тили. Мамлакат 
аҳолисининг 90% ислом динига, қолган қисми христиан ва яҳудий динларига 
мансубдир. Аҳолининг 71% шаҳарларда истиқомат қилади. Мамлакатда 5% га 
яқин бадавийлар бўлиб, улар кўчманчи ҳаёт тар-зига эга. Аҳолининг 70% га 
яқини хизмат кўрсатиш соҳасида, 12% и. ч. ва торшон саноатида
қолганлари бошқарув тизими, таълим, савдо, транспорт ва ҳарбий соҳаларда 
хизмат қилади. Йирик шаҳарлари: Аммон, Аз-Зарқа, Ирбид, Ал-Халил. 
Тарихи. Ҳоз. Иордания ҳудудида дастлаб ханаанейларнинг сомий 
қабилалари яшаган. Мил. ав. 1 минг йилликда бу ҳудуднинг бир 
қисми Исроил ва Яҳудия (Иудея) подшоҳликлари таркибида бўлган. Мил. ав. 
1минг йиллик охирида қад. араб давлати — Набатея подшоҳлиги вужудга 
келди. Мил. 2-а. нинг 30-й. ларидан И. Рим, 4-а. дан Византия империялари, 7-
а. дан Араб халифалиги қўл остида бўлди. Иорданияда секин-аста араб тили ва 
ислом дини тарқала бошлади. 11 — 15-а. ларда салибчилар
салжуқийлар, Миср мамлуклари бостириб кирди. 16-а. нинг бошидан 1918 й. 
гача Иордания Усмонли турк империяси таркибида бўлди. Мамлакат 1-жаҳон 
уруши даврида араб қўзғолончи ватанпарварлари томонидан озод қилинди. 
Сўнг ҳоз. Сурия ҳудуди билан бирга амир Файсал қўл остига ўтди (1918). 1920 
й. дан Иордания Британия мандатидаги Фаластинга қўшилди. 1921 й. Иордан 
дарёсининг 
шарқий 
қисмида Ҳошимийлар сулоласидан 
бўлган амир 
Абдуллоҳ раҳбарлигида Трансиордания амирлиги ташкил топди. Унинг 
ташқи сиёсати, қуролли кучлари ва иқтисодиёти устидан Англия назорати 
ўрнатилди. Ҳошимийлар ҳукмронлигини мустаҳкамлайдиган конституция 
қабул қилинди. 2-жаҳон уруши даврида Трансиордания Буюк Британиянинг 
Яқин Шарқдаги қарбий таянч майдонига айлантирилди. 1946 й. 25 майда 


24 
Трансиордания Иордания номи билан мустақил давлат, амир Абдуллох. эса 
унинг подшоҳи деб эълон қилинди. 1948—49 й. лардаги Араб-Исроил уруши 
натижасида Наблус, БайтЛаҳм, Қуддуснинг шарқий қисми Иорданияга қўшиб 
олинди. 1967 й. июнида ИсроилИор-дания уруши натижасида мамлакатнинг 
иктисодий жиқатдан энг ривожланган қисми — 6,6 минг км2 ҳудудини Исроил 
қўшинлари босиб олди. Иордания — 1955 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР 
билан дипломатия муносабатлари 1993 й. 13 фев. да ўрнатилган. 
Миллий байрами — 25 май — Мустақиллик куни (1946). 

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling