8
Тадқиқотнинг мақсади жамоатчилик фикрини шакллантирувчи
институтлар фаолиятини функционал интеграциялаштириш ва
математик
моделларини такомиллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқишдан
иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
жамоатчилик фикри шаклланишининг объектив сабабларини,
субъектив омилларини, ҳаракатлантирувчи
мотивлари ва механизмларини
аниқлаш;
ҳозирги даврда жамоатчилик фикрининг тарихий заруриятини, унинг
самарадорлигини таъминлаш асослари ва потенциал имкониятларини
кўрсатиш;
жамоатчилик фикрини шакллантирувчи
институтларнинг стратегик
вазифалари ва йўналишларини функционал интеграциялашиш тенденция-
сини асослаш;
жамият тараққиѐтида муҳим омил бўлган
жамоатчилик фикрининг
ривожланиш қонуниятларини ва намоѐн бўлиш хусусиятларини комплекс-
системали ўрганиш;
Ўзбекистонда
жамоатчилик
фикрининг:
ташкиллаштириш,
бошқариш, назорат қилиш функцияси ва имкониятларига дифференциал
ѐндашиш тамойилларини аниқлаш;
мамлакатимиз
ижтимоий-сиѐсий
ислоҳотларида
«бешинчи
ҳокимият» сифатида жамоатчилик фикридан
фойдаланиш муаммолари
ечимига доир конструктив амалий таклифлар бериш;
математиканинг «корреляцион», «интеграл баҳолаш», «хи2 мезони»
ва «рентабеллик даражаси»ни аниқлаш методидан фойдаланиб,
жамоатчилик фикрининг самарадорлик индексини аниқлаш ҳамда
моделини яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: