Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/38
Sana13.05.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1455966
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
talabalarni globallashuv zharayonida ichki tahdidlardan himoyalash texnologiyasini takomillashtirish

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-расм. Ички таҳдидларни келтириб чиқарувчи омиллар. 
 
Диссертациянинг 
иккинчи 
боби 
“Таълим-тарбия 
жараёнида 
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш технологиялари” деб 
номланиб, унда талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш технологиялари
модели ва унинг асосий компонентлари, мезонлари, кўрсаткичлари, 
методлари, шахс қадриятини аниқлаш матрицаси, “SWOT таҳлили”, 
“Концептуал жадвали”, “Кейслар”, “Ассесмент технологияси”, талабаларни 
ички таҳдидлардан ҳимоялашни тарғиб этувчи тадбирлар режаси таҳлил 
қилинган. 
Юқорида талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш модели келтирилди 
(2-расмга қаранг). 
Мазкур моделда дастлаб таҳдид омилларига эътибор қаратилди. Негаки, 
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда уларни қандай таҳдидлар ўраб 
турганлиги ва мазкур таҳдидлар қайси омиллар орқали тарқалишини билиб 
олиш муҳим. 
Бизнингча, талабаларда ички таҳдидларга берилувчанликни келтириб 
чиқарувчи омиллар қуйидагилар ҳисобланади: 
1. Глобал тармоқ, яъни Интернет. 2. Оммавий ахборот воситалари.
3. Мобиль алоқа воситалари. 4. Компьютерлар. 5. Савиясиз ва турли ғояларни 
тарғиб қилувчи китоблар.
 
Номлари келтирилган бу омилларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг 
юқори таъсир кучга эгаси - бу Интернет. Тўғри, биз бугун Интернетсиз 
ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз, чунки унинг биз учун ниҳоятда қулай 
жиҳатлари кўп. Бироқ хавфлилик даражаси ҳам йўқ эмас. Бизнинг 
муаммомиз доирасида Интернетнинг хавфлилик даражасига эътибор 
қаратилади. Чунки бугунги кунда айнан Интернет орқали талабалар турли 
таҳдидлар қуршовига тушиб қолмоқдалар. Оммавий маданият, диний
Омиллар 
Миллий ва умуминсоний маънавий-ахлоқий 
қарашларга 
бўлган 
муносабатнинг 
тубдан 
ўзгарганлиги 
Ғарб маданиятига тақлиднинг 
шаклланиши 
Маънавий-ахлоқий эътиқодга эга эмасликлари 
Оммавий 
ахборот воситалари 
Таълим муассасаларида миллий маънавий-
ахлоқий 
қадриятларни 
тарғиб-ташвиқда 
расмиятчиликка йўл қўйилаётганлиги 
Миллий 
маънавий-ахлоқий 
қадриятлар (урф - одатлар
анъана, маросимлар)нинг туб 
асосини англамаслик 
Интернет, турли сайтлар 
Талабаларда ҳаётга масъулиятсиз ёндашув-нинг 
қарор топаётганлиги 


15 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling