9
ишларининг статистик маълумотларга
асосланганлиги ва математик-
статистик методлардан фойдаланиб қайта ишланганлиги, таҳлилий
материалларнинг диссертация мазмунини ёритишга имкон берадиган ҳажмда
эканлиги, диссертация мазмунининг
республика ва хорижий илмий
журналларда чоп этилган мақолалар ҳамда илмий анжуманлардаги маъруза
материалларининг тезислари орқали оммалаштирилганлигида ўз
аксини
топган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот-
нинг илмий аҳамияти маънавий тарбияни шакллантириш билан боғлиқ
“таҳдид”, “хуруж”, “маънавий хуруж”, “маънавий заифлик”, “мақсадга
йўналганлик” каби тушунчаларга муаллифлик ёндашуви асосида таърифлар-
нинг шакллантирилганлиги, улар мазмун-моҳиятининг
очиб берилганлиги,
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашга хизмат қилувчи омилларнинг
таҳлил
этилганлиги,
мавжуд
назарий-фундаментал
билимларнинг
кенгайтирилганлиги, ички таҳдидлардан ҳимоялашнинг
психологик-
педагогик хусусиятлари аниқланганлиги, талабаларни ички таҳдидлардан
ҳимоялаш моделининг ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти тадқиқот натижасида олий таълим
педагогикасида
талабаларни ички
таҳдидлардан ҳимоялашга оид
ёндашувлар, илмий-методик
тавсиялар билан бойитилганлиги, талабаларда
ички таҳдидларга курашувчанликни ривожлантиришга хизмат қиладиган
дидактик
усул ва тамойиллар, Интернет сайтларининг ишлаб чиқилганлиги
билан белгиланади. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан ўқитувчилар,
малака
ошириш курслари тингловчилари, олий таълим муассасаларининг
бошланғич
таълим
йўналиши
талабалари
маънавий
тарбиясини
ривожлантиришда дарсда ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида
фойдаланиш мумкинлиги билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: