Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarni globallashuv zharayonida ichki tahdidlardan himoyalash texnologiyasini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг амалий натижалари
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда улардаги конформизм (ўхшашлик, мос келишлик, мослашувчанлик)ни шахс мустақиллиги ва ташкилотчилиги каби хусусиятларининг таълим-тарбиявий жараёнда намоён бўлиш динамикаси барқарорлигини синхрон таъминлашда ички таҳдидларни келтириб чиқарувчи ахлоқий онгида салбий тушунчалар, туйғулар, хусусиятлар ва сифатларни ҳосил қилувчи иллатлар мажмуи, талабаларни 8 ақлий ва ахлоқий жиҳатдан бузишга қаратилган мақсадли хатти-ҳаракатлар, барқарор фаолиятнинг барча жабҳалари (ўқиш, меҳнат, фаолият) фаоллашувига асосланган яхлит тизим сифатида ривожланишига имкон бермаслиги каби омиллар аниқланган; талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашни амалга ошириш прагматик ва дидактик тамойиллар ҳамда педоцентризм ғоялар (инсонпарварлик, маданий диалог, креатив фаолликни жадаллаштириш)ни визуаллашган инновацион таълим технологиялари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда талабалар фаолиятини ватанпарварликка йўналтириш, ҳар қандай ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш ҳамда ташаббускорликни ривожлантириш орқали ватанга бўлган эътиқодни босқичма-босқич шакллантириб бориш механизми ишлаб чиқилган; талабаларни глобаллашув жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялашда ватанпарварлик туйғуларни тиклаш ва уларни қўллаб-қувватлаш компоненти моддий ва маънавий қадриятли муносабатни таъминлаш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида ривожлантирилган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашнинг мавжуд педагогик тизими такомиллаштирилган, “Глобаллашув жараёнида талабалар тарбиясида юзага келаётган ижтимоий-педагогик муаммолар”, “Талабалар маънавиятига салбий таъсир кўрсатувчи ички таҳдидлар ва уларнинг кўринишлари” номли ўқув-услубий қўлланмалари нашр қилинган; талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашнинг мезонлари, кўрсаткичлари, хусусиятларини ўрганиш асосида модель ишлаб чиқилган ва уни амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитлари таклиф этилган, “Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда хориж тажрибасининг педагогик имкониятлари”, ”Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш компонентлари, мезонлари, кўрсаткичлари ва ҳимоялаш тизими”, “Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда педагогик механизмини такомиллаштириш” номли ўқув-услубий қўлланмалари нашр қилинган; талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашнинг ma’naviy tarbiya.uz сайтининг дидактик таъминоти мобиль иловаси (Гувоҳнома рақами 15.06.2021 й. № 12016) яратилган; таълим-тарбия жараёнида талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоя қилишга доир интерфаол таълим методлари мажмуидан самарали фойдаланилган, “Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашга йўналтирилган педагогик тажриба-синов ишлари мазмуни, натижалари ва самарадорлик даражаси” номли ўқув-услубий қўлланма нашр қилинган. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling