Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarni globallashuv zharayonida ichki tahdidlardan himoyalash texnologiyasini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти
И.Т.Чориев илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор М.Қ.Бозорова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.н., доцент Х.Ж.Худойқулов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, п.ф.д., профессор 5 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда ёш авлоднинг маънавий камолоти йўлида олиб борилаётган таълим-тарбия ўта муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки глобаллашув жараёнида чуқур илдиз отиб бораётган барча соҳалардаги тизимли ислоҳотларнинг позитив самарадорлиги, шунингдек, келажакнинг бардавом ҳамда барқарор бўлишидек ўта масъулиятли ва муҳим вазифанинг қай даражада ҳал этилиши айнан талабалар маънавиятига бевосита боғлиқ. Талабаларнинг ички маънавияти бу борада устувор ҳисобланади. Шу боис талабаларни ички таҳдидларга қарши тура олиш руҳида тарбиялаш масаласининг пайсалга солиниши ёки бунга панжа орасидан қараш, буни қандайдир мавҳум ёки ўз- ўзидан амалга ошиб бораверадиган ҳолат сифатида тушуниш ва шундай баҳолаш мумкин эмаслигини англаб етиш лозим. Дунёнинг ривожланган давлатлари амалиётида талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш ҳар бир миллат келажаги хавфсизлигини таъминлашнинг асосий ижтимоий манбаи сифатида илмий жиҳатдан чуқур ўрганишни назарда тутади. Ички таҳдид маънавият билан боғлиқ. Шу боис маънавий тарбия ўз-ўзидан педагогик муаммо ҳисобланади. Шу сабабли бугунги кунда дунёнинг тараққий этган давлатларида талабаларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг бир қатор дастурлари фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, “Молодёжное правозащитное движение” (Россия), “Youth Defense League”, “Students Against Hunger,”(АҚШ) “European Youth Center” (Франция).“Look Out,” “Help” , “Salvation Army”(АҚШ) ва бошқалар. Мамлакатимизда талабаларга таълим-тарбия бериш орқали уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятларини ошириш жамият тараққиётида асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Тараққиёт стратегиясида “Ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш, ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга шахс сифатида тарбиялаш асосий вазифа сифатида” 1 белгиланган. Мазкур вазифани амалга ошириш учун талабаларнинг ақлий ҳамда маънавий дунёсини бойитиш, маънавий хуружларга қарши тура олиш компетенциясини ривожлантириш чора-тадбирларини кучайтириш, самарали таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни ўқув-тарбиявий фаолиятда қўллаш имкониятларини кенгайтириш долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022- 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон. – Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2022 й., 70-мақсад. 6 тўғрисида”ги Қарори, 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармони, 2018 йил 14 августдаги «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3907-сон Қарори, 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847- сон Концепцияси, 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1059-сон Концепцияси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling