Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш механизмлари


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/38
Sana13.05.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1455966
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
talabalarni globallashuv zharayonida ichki tahdidlardan himoyalash texnologiyasini takomillashtirish

Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш механизмлари 
Талабаларни 
ҳуқуқий, 
иқтисодий ва сиёсий муҳофа-
засини амалга оширади 
Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш модели 


16 
қилиш натижасида талабаларда дангасалик, мўмай пул топишга интилиш, 
андишасизлик каби иллатлар кузатилмоқда. 
Талабаларда ички таҳдидларга берилувчанликни келтириб чиқарувчи 
омиллардан бири-бу оммавий ахборот воситалари. Кузатишлар натижасида 
айтиш жоизки, оммавий ахборот воситаларининг салбий таъсири бошқа 
воситаларга нисбатан камроқ. Аммо мутлақо йўқ деб бўлмайди. Айниқса, 
телевидение орқали намойиш этилаётган турли рукндаги савиясиз 
телекўрсатувлар, шоулар, сериаллар, рекламалар шулар жумласидан. 
Олий таълим муассасаларида талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш 
ва моделлаштиришнинг мақсадларини қуйидагилар билан ифодалаш мумкин: 
талабаларнинг ижтимоий ва иқтисодий, сиёсий муҳофазасини ҳар 
қандай хавф-хатар, таҳдидлардан ҳимоялашни амалга ошириш (масалан, 
бугунги кунда нафақат оддий инсонлар, ҳатто талабаларга иқтисодий зарар 
келтирмоқчи бўлган хавфи юқори бўлган турли гуруҳлар мавжуд. Ана 
шундай гуруҳлар талабаларда ҳуқуқий билим, кўникма, малака ва 
компетенциялар даражаларини ошириш); уларда ташаббускорлик ва 
фидойиликни ривожлантириш, уларнинг ҳар бир ютуғини тақдирлаш орқали 
ўз-ўзига бўлган ишончни тарбиялаш; турли мафкуравий ва ахборотлар 
таҳдиди натижасида пайдо бўладиган салбий ҳолатларнинг олдини олиш 
(турли оқимлар ёки бошқа салбий иллатларга берилган талабаларни соғлом 
ҳаётга қайтишларига кўмаклашиш); талабаларнинг яшаши, таълим олиши, 
фаолият юритиши учун қулай муҳитни яратишга эришиш. 
Талабаларда соғлом турмуш тарзини таркиб топтириш қоидаси қуйидаги 
тадбирлар доирасида амалга оширилиши лозим: 
1. Саломатликка таъсир этувчи зарарли омиллардан талабалар руҳияти 
ва танасини олдиндан ҳимоялаш чора-тадбирларини кўриш. 2. Талабаларга 
ўз саломатликларини мустаҳкамлаш борасидаги: соғлом овқатланиш, меҳнат, 
дам олиш, спорт билан шуғулланиш каби муҳим қоидаларга амал қилишни 
ўргатиб бориш. 3. Жамиятда талабалар саломатлигини ижтимоий муҳофаза 
қилиш чора-тадбирларини кучайтириш, айниқса, жойларда давлатимиз ва 
ҳукуматимиз томонидан талабалар учун қабул қилинган қонун, фармон ва 
фармойишлар ижросини кучайтириш. 4. Талабалар маънавияти ва руҳиятига 
салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай мафкуравий таҳдидларни аниқлаш ва 
уларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш. 5. Талаба-
лар руҳиятидаги жўшқинлик, тетиклик, ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш 
ва уларда ўз ҳаётидан мумнунлик ҳиссини шакллантириб бориш. 6. Талаба-
ларни зарарли одатлардан ҳимоялаш ишларини кучайтириш ва бу борада 
оила ва маҳалла масъулиятини ошириб бориш. Талабаларда соғлом турмуш 
тарзини таркиб топтиришда қуйидаги мезонлар: тиббий, психологик, 
шунингдек, талабалар ички маданияти, мафкураси ва маънавияти, 
жамиятдаги яратилган шароитлар билан боғлиқ ҳолатда амалга оширилмоғи 
лозим. 
Бугунги глобаллашув шароитида талабаларни касбий фаолиятга 
тайёрлаш, уларда ички таҳдидларга нисбатан иммунитетни ҳосил қилиш 
кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантиришни тақозо этади. 


17 
Мазкур вазифанинг долзарблигини қуйидаги ижтимоий омиллар орқали 
асослаш мумкин: 
1) ички таҳдидларнинг талабалар онги ва тафаккурига, унинг 
истиқболига таъсири жамият ҳаётининг ривожланишига тўсқинлик қилиши;
2) талабаларда “сохта маънавият” (турли ўйинлар)нинг янги шаклларига 
қизиқишнинг ортиб бориши. 
Юқорида келтирилган омилларга таяниб, педагогикада шахс 
ривожланишининг кенг тарқалган уч соҳаси (когнитив, аффектив, хулқ-
атворга доир)га асосланган ҳолда, талабаларни маънавий хуружлардан ҳимоя 
қилиш компонентлари аниқлаштирилди. 
Талабаларнинг “ички таҳдидлардан ҳимояланиши учун шахсда қандай 
хусусиятлар бўлиши зарур?” саволига жавоблари фоизларда диссертацияда 
батафсил баён қилинган. Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоя қилишда 
таркиб топтирилиши лозим бўлган компонентларга доир тегишли аниқ 
шахсий хусусиятлар шартли тавсифга эга. Шахснинг барча хусусиятлари 
ўзаро алоқадор. 
Аниқланган белгиларига кўра, ҳар бир мезоннинг қисқача тавсифини 
паст даражадан юқори даражалар бўйича ўзгариш динамикасини намойиш 
этиш учун жадвал кўринишига келтирилди (1-жадвал). 
1-жадвал 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling