Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarni globallashuv zharayonida ichki tahdidlardan himoyalash texnologiyasini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Самарадорлик. 21 0 0,5 1 1,5 2
- 2020-2021 ўқув йили Тажриба гуруҳларининг ўртача қиймати. Назорат гуруҳларининг ўртача қиймати.
- ХУЛОСАЛАР
0
0,5 1 1,5 2 2,5 3 3,5 БухДУ ТерДУ ҚарДУ НамДУ 2018-2019 ўқув йили Тажриба гуруҳларининг ўртача қиймати. Назорат гуруҳларининг ўртача қиймати. Самарадорлик. 21 0 0,5 1 1,5 2 2,5 3 3,5 4 БухДУ ТерДУ ҚарДУ НамДУ 2019-2020 ўқув йили Тажриба гуруҳларининг ўртача қиймати. Назорат гуруҳларининг ўртача қиймати. Самарадорлик. 0 0,5 1 1,5 2 2,5 3 3,5 4 БухДУ ТерДУ ҚарДУ НамДУ 2020-2021 ўқув йили Тажриба гуруҳларининг ўртача қиймати. Назорат гуруҳларининг ўртача қиймати. Самарадорлик. 3-расм. Педагогик фанлар тизимида талабаларнинг ўзлаштириш ва самарадорлик кўрсаткичлари диаграммалари. 22 ХУЛОСАЛАР Талабаларни глобаллашув жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялаш мақсадида ўтказилган илмий-тадқиқот ишимиз қуйидагича хулосалар қилиш имконини берди: 1. Глобализация қамровининг жадал суръатларда кенгайиб бориши жамият ҳамда ишлаб чиқариш, қолаверса, таълим соҳаси олдига қатор муаммо ва талабларни келтириб чиқармоқда. Ўрганилган фалсафий, психологик ва педагогик манбалар таҳлилига кўра, глобализация технологияларининг ривожланиб бориши, жаҳон халқлари ўртасидаги интеграция кучайишига сабаб бўлса-да, бироқ шахс маънавияти, дунёқараши, психикаси ва соғлиғига хавф солаётгани барчани бирдек ташвишга солмоқда. Айниқса, жамиятнинг тезкор ахборотлашуви ва уларнинг талабалар тарбиясига кўрсатаётган салбий таъсири ёшларнинг ички таҳдидларга берилиш муаммоси билан ўзаро боғлиқлигини намоён этди. 2. Бугунги олий таълим мақсад-мазмуни талабаларга замонавий билим бериш билан бирга, уларнинг ички имкониятларини рўёбга чиқариш, ҳар қандай мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, эркинликларни ҳимоя қилишга қаратилган. Бироқ дунёда шундай кучлар борки, улар талабаларни ўз мақсадларидан йироқлаштиришга, жамият тараққиётига ғов бўлишига ундайди. Мақсад талабаларни шундай кучлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш йўлларини излаб топишдан иборат. 3. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий, сиёсий ҳаётида талабаларга шу даражада эътибор қаратилмоқдаки, улардан талаб этиладиган биргина Ватан ва халқ учун фидойи, ташаббускор, илмли, шижоатли, эътиқодли фазилатларга эга инсонлар бўлиш. Аммо олиб борилган кузатишларга кўра, талабалар онги ва хатти-ҳаракатида ички таҳдидларга берилувчанлик устунлик қилиб келмоқда. Дангасалик, бепарволик, лақайдлик, андишасизлик, эътиқодсизлик каби иллатлар уларни жамият талаблари асосида яшаши ва фаолият юритишига тўсқинлик қилиши аниқланди. 4. Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш жараёнини самарали ташкил этиш учун талабалар ҳаёти ва фаолиятидаги мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда тўпланган маълумотлар асосида педагогик жараённи амалга ошириш зарурияти мавжудлиги аниқланди. 5. Бутун дунё талабаларининг ички таҳдидларга берилувчанлиги барча халқларни ташвишга солмоқда. Ўз навбатида хорижий давлатлар олимлари бу масаланинг ечимига ўз эътиборларини қаратишгани сир эмас. Шу боис хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларнинг амалий тажрибаларидан ўзимизнинг миллий хусусиятларимизни инобатга олган ҳолда фойдаланиш йўлга қўйилди. 6 . Тўпланган илмий далил ва ҳаётий тажрибаларни таҳлил қилиш талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қиладиган модель ва унинг элементларини аниқлашга ёрдам берди. 23 Мазкур модель элементлари бўлган тамойиллар, манба ва воситалар, ҳимоялашнинг турли усул ва методлари амалдаги педагогик жараённинг тавсифий хусусиятини бойитишга хизмат қилади. 7. Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашга қаратилган тамойиллар педагогик жараён муваффақияти ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашга қаратилган ишлар нафақат ўқув ва аудиториядан ташқари ишлар жараёнида, балки уларнинг бутун фаолиятлари давомида изчил ва тизимли ташкил этилиши ҳамда уларга ўз ҳаётларини мақсад асосида қуришга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Талабалар билан ўтказилган сўровномаларга кўра, улар ўз хатти- ҳаракатлари ва фаолиятларида учрайдиган камчиликларни ўзлари қайд этадилар, бироқ ушбу камчиликларнинг хавфлилик даражасини чуқур таҳлил этмаганликлари кузатилди. Зеро, ички таҳдидларга берилувчанлик талабаларни жамиятнинг соғлом ва фаол аъзоси бўлишдек шарафли номдан йироқлаштиради. 8. Талабаларда ички таҳдидларга берилувчанликнинг олдини олишга қаратилган қатор машғулотларни ўтказиш жараёнида, хусусан тажриба-синов ишларининг дастлабки босқичида уларнинг икки гуруҳи ҳам (назорат ва тажриба) бир хил билим, тушунчага эга бўлди. Тажриба якунида тажриба гуруҳи ички таҳдидларнинг хавфлилик даражаси ҳақидаги тасаввурлари тўғрисидаги умумий билимлари даражаси юқори эканлиги аниқланди. Натижаларнинг математик-статистик методлар ёрдамида таҳлил қилиниши талабалар билан ташкил этилган ва амалиётда синаб кўрилган методиканинг самарали эканлигини исботлади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling