Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsс


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/26
Sana03.11.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1742093
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
06.03 A

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан 
ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва 
демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновацион ғоялар 
тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” номли устувор 
йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жадидчилик ҳаракатидаги 
ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашлар бугунги кунда ёш авлодни 
баркамол инсон қилиб тарбиялашда алоҳида ўринга эга. Жадидларнинг 
фаолиятига бўлган қизиқиш хориж олимларини бефарқ қолдирмади. 
Хусусан, америкаликлар Адиб Холид
1
, Э.Олворт, франциялик А.Беннингсон, 
германиялик И.Балдауф
2
, орлеанлик профессор Э.Лаззери, япониялик 
Ҳ.Комацу каби шарқшунос, тарихчи олимларнинг жадидшуносликка оид 
тадқиқотларида у ёки бу тарзда баён этилган. 
МДҲ давлатларида А.Маниёзов, Г.Ашуров, М.Шукуров, О.Сайфуллаев, 
Р.Ҳодизода, А.Мираҳмедов, И.Нуриллин каби тадқиқотчи ва олимлар 
жадидларни 
адабий-тарихий 
фаолиятини 
тадқиқ 
қилган. 
Бироқ, 
тадқиқотларда жадидлар ва жадидчилик ҳаракати шаклланишининг объектив 
ва субъектив шарт-шароитлари, бу ҳаракатнинг ғоявий, ижтимоий-фалсафий 
асоси, давлатчилик ва бошқаришга оид илмий мероси, уларнинг фаровон 
турмуш, оила, никоҳ, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш, ижтимоий 
борлиқни такомиллаштиришга оид қарашлари деярли ўрганилмаган. 
Ўзбекистонлик тарихчи олимлардан Д.Алимова
3
, Д.Рашидова, Д.Зияева, 
Р.Шарипов, Р.Шамсуддинов, Қ.Ражабов, Ҳ.Содиқов, адабиётшунослардан 
А.Алиев, Б.Қосимов, Б.Назаров, Б.Дўстқораев, И.Султон, М.Худойқулов, 
Н.Каримов, 
О.Шарафиддинов, 
П.Равшанов, 
С.Қосимов, 
Ш.Ризаев, 
Э.Каримов, Ғ.Махмудов, Ҳ.Болтабоевлар томонидан тарихий ва адабий 
жиҳатдан тадқиқ этилган. Жадидларнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари 
файласуф олимлардан А.Жалолов, А.Алиев, Г.Махмудова, Ж.Яхшиликов
4

З.Аҳророва, Н.Авазов, С.Аҳмедов, У.Долимов, Ш.Турдиев, Э.Юсупов, 
Ҳ.Саидов ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган. Мазкур тадқиқотларда 
1
Khalid Adeeb. The Politics of Muslim Cultural Reform: Jadidism in Central Asia. – Berkeley: University of 
California Press, 1998.
2
Bаldаuf Ingеbоrg. Jadidism in Central Asia within Reformism and Modernism in the Muslim World // Die Welt 
des Islams, New Ser. Vol.41, Issue 1. (Mar., 2001).
3
Алимова Д.А. Историческое мировоззрение джадидов и их проекция будущего Туркестана // Туркистон 
мустақиллиги ва бирлиги учун кураш саҳифаларидан. Тошкент: Фан, 1996. 
4
Яхшиликов Ж. Жадидчилик ва Беҳбудий. –Тошкент: “Фан”, 2004.



жадид мутафаккирлар маънавий меросининг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий 
аҳамияти, Шарқ фалсафий фикрлар тараққиётидаги ўрни алоҳида 
ўрганилмаган. 
Тадқиқотимизда 
жадидларнинг 
ижтимоий-сиёсий 
дунёқарашини 
шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари, давлат ва жамиятни бошқаришда 
ижтимоий бирдамлик, муросавийлик, ижтимоий адолат, никоҳ масалалари
оилани мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларни баркамол қилиб тарбиялашга 
оид илгари сурган ғоялари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этилган. 
Айниқса, туркий халқлар бирдамлиги ғоясининг раҳбарлари Боймирза 
Ҳайит, Заки Валидий Тўғон, Исмоил Гаспирали, Мустафо Чўқаевларнинг 
жадидчилар ҳаракатидаги фаолиятини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling