Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Банкга раҳбарлик фаолиятининг


Download 1.06 Mb.
bet75/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

11.2.Банкга раҳбарлик фаолиятининг
самарадорлиги
Банк раҳбар шахснинг тафаккури, ақл–идрокига ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Тафаккур раҳбарга кенг ва чуқур фикрлай олиш, яхшини ёмондан, фойдани зарардан, муҳимни номуҳимдан бехато ажрата олиш имкониятини беради. Бу – ҳаммага ҳам насиб қилавермайдиган юксак фазилат. Агар банк раҳбарида шулар шаклланган бўлса, ундай раҳбар бошқарувнинг сир–асрорларини қийналмасдан эгаллаб олади, ўз жамоаси ўртасида обрў ва ишонч қозонади.
Демак, ҳар қандай банк раҳбари кенг ва чуқур фикрлай олиши билан бирга, чаққон ва уддабурон, ҳаракатчан ва шижоатли бўлиши ҳам керак. Шунинг учун раҳбарлик фаолиятини тафаккур ва ҳаракат бирлиги дейиш мумкин.
Банк раҳбардаги ўзига хос талабчанлик, меҳрибонлик ҳамда масъулият жамоа аъзоларида ҳам жавобгарлик ҳиссининг шаклланишига сабаб бўлади. Малакали раҳбар кадрлар тизимини муваффақиятли шакллантириш учун ижтимоий психология, раҳбар психологияси, бошқарув психологияси каби фанларни яхши ўзлаштириши учун бор имкониятларини ишга солиши керак.
Хуллас, жамоага раҳбарлик қилиш катта санъат. Раҳбар – устоз, мураббий, раҳбар – миллат тарбиячиси, жамиятимиздаги масъул шахс. Унинг машаққатли меҳнати натижаси ўлароқ, келажак ворислари камол топиб боради. Демак, раҳбарларга қаратилган эътибор – Ватан тақдирига қаратилган эътибордир.
Банк раҳбари шахслар авлодини шакллантириш аслида жуда мураккаб масала. Бу масала билан олимлар ва давлат раҳбарлар узоқ вақт, изчиллик билан шуғулланганлар. Чунки одам дарҳол раҳбар бўлиб туғилмайди. Изчил тарбия ва тажриба воситасида иқтидорли кишилар раҳбар шахсга айлана боради. Шу ўринда Амир Темурнинг раҳбар шахси хусусидаги фикрларини келтирмоқчимиз. У бу борада қуйидаги 12 талабга жавоб берган шахсни раҳбар деб ҳисоблашини ёзиб қолдирган:
Биринчи. Раҳбар ўз сўзига эга бўлиб, ишини билиб қилсин.
Иккинчи. Раҳбар ҳар бир ишда адолатпеша бўлсин.
Учинчи. Раҳбар қоида–низомларга итоат қилсин.
Тўртинчи. Раҳбар ўз қарорида қатъий бўлсин.
Бешинчи. Раҳбар ўз қарорининг бажарилишини таъминласин.
Олтинчи. Раҳбар ўз вазифасини ўзгага топширмасин.
Еттинчи. Раҳбар ўз фаолиятида ҳар кимнинг сўзини эшитиб, фикр олсин.
Саккизинчи. Раҳбар масалаларни ҳал этишда ўз фикрига эга бўлсин.
Тўққизинчи. Раҳбар низонинг фаолиятидан қониқсин.
Ўнинчи. Раҳбар ўз сўзи ва қарорида қатъий турсин.
Ўн биринчи. Раҳбар ўз вазифасини адо этишда таъмага йўл қўймасин.
Ўн иккинчи. Раҳбар сергак бўлсин»70
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам ўз тажрибасидан келиб чиқиб, раҳбар шахсларни қуйидаги тоифаларга бўлади:
Биринчи тоифа – амал курсисини яхши кўрувчилар, уларни замона шамолига қараб турувчилар деб аташ мумкин.
Иккинчи тоифа – кузатиб турувчилар. Бундайлар ким ғолиб бўлса, шу томонга оғадилар.
Учинчи тоифа – замон талабларини англаб етган кишилар. Афсуски, бундайлар оз.71
Чунки, профессор биринчи Президентимиз И. Каримовнинг қуйидаги фикрлари диққатга сазовордир: «Айрим раҳбарларнинг ғалати ҳислатлари ҳақида гапирмоқчиман. Улар қўл остидаги одамларга етарли эътибор бермайди, ўзидан юқори амалдорлар олдида эса, саккиз букилиб салом беради. Ишни билмайди десангиз, ўз манфаати йўлида калласини шундай ишлатадики, ҳайрон қоласиз!».72
Биринчи Президент илгари сурган раҳбар шахс концепциясида етакчиларнинг ваколатлари масаласида эркинлаштириш масаласи муҳим ўрин тутади. Унга кўра, раҳбар шахслар қонуний асосдаги ваколатларидан унумли фойдаланишлари керак.
Ислом Каримов ўзбек давлатчилиги бошқаруви тарихида янги, ўзига хос раҳбар шахс талқинини тақдим қилди. Унинг моҳияти фикрда ўз ифодасини топган: «Раҳбарлик – лавозим, мансаб эмас, аввало, одамларга хизмат қилиш. Раҳбар дегани ҳаммадан кўпроқ ишлаб, фуқаролар саодати ва юрти равнақи учун елиб югурадиган фидойи инсон бўлиши керак».73
Биринчи. Раҳбар шахс давлат ва жамият бошқарувидаги етакчи ва фаол кишидир.
Иккинчи. Раҳбар шахс миллий ахлоқ ва касб тажрибасини ўзида мужассамлаштирган бўлади.
Учинчи. Раҳбар шахс ўзи учун эмас, ўзгалар учун – давлат, жамият ва миллат учун яшайди.
Тўртинчи. Раҳбар шахс қонун ижодкори ва амалиётчисидир.
Бошқарув функцияларини бажаришда ва жамоат ишлаб чиқаришида замонавий раҳбар:
– Раҳбар – бошқарувчи;
– Раҳбар – дипломат;
– Раҳбар – мураббий, тарбиячи;
– Раҳбар – инсон;
– Раҳбар – тадбиркор;
– Раҳбар – инноватор сифатида майдонга чиқади.
Бошқарув муваффақиятининг муҳим омили раҳбарлик услуби ҳисобланади.
Услуб – бу ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йўл, усул маъносини англатади. Шу нуқтаи назардан қуйидаги тушунчаларни ажрата билиш лозим:
– Бошқарув услуби;
– Иш услуби;

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling