Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мавзу бўйича таянч иборалар


Download 1.06 Mb.
bet74/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Мавзу бўйича таянч иборалар
Ширин муомала, санъат, овоз, оҳанг, ширин сўз, ишонч, қалб, сўз, юз ва кўз, тилнинг кўрки, муомала, маданият, ақл, куч, тил, муомала одоби, қадр–қиммат, иззат, ахлоқий меъёр, коммуникатив (бир томонлама) ахборот узатиш, интерактив (икки томонлама ўзаро таъсир), перцептив (ўзаро бир–бирини идрок қилиш), вербал мулоқот, новербал мулоқот, хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё–иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқ кўнгиллик, рақобатчилик, ҳамкорлик, муроса (компромисс), мослашиш, чекиниш.


Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар

  1. Нотиқликнинг банк раҳбари маънавияти учун зарурияти нимада?

  2. Нутқда чиройли муомаланинг қудрати ҳақидаги фикрингиз.

  3. Муомала маданиятига хос тушунчалар ва уларнинг тузилиши (коммуникатив, интерактив, перцептив) ҳақида нималарни биласиз?

  4. Нутқнинг алоқа маданияти (коммуникация) нима?

  5. Нутқнинг психологик маданияти деганда нималарни тушунасиз?

  6. Муносабатлар тизимида хушфеъллик ва ҳаёлилик, мулойимлик ва беозорликнинг ахлоқий зарурияти нимада?

  7. Зиддиятлар қандай кўринишларга эга?

  8. Муомала жараёнида юзага келадиган зиддиятлардаги муаммолар нимада?

  9. Банк раҳбари зиддиятларни қандай соҳаларда ишлата олиши зарур?

  10. Зиддиятли ҳолатлар юзага келганда унинг олдини олиш учун нималарни тавсия этиш мумкин?



XI боб. БАНК ХОДИМИНИНГ РАҲБАРЛИК УСЛУБИ,
ФАЗИЛАТЛАРИ ВА МАДАНИЯТИ
11.1.Раҳбарлик услуби
Раҳбар («йўлбошчи – сардор, етакчи») – жамият, давлат, ташкилотга доимий ва ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган шахс. Раҳбар ишнинг кўзини биладиган, жамоа, соҳа манфаатларини кўзлаб фаолият юритадиган бошқарув ходимидир.
Банкга раҳбарлик ақл–фаросат, куч–ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни, тадбиркорликни талаб қилади. «Раҳбар» тушунчасининг қуйидаги жиҳатлари аҳамиятлидир:
1. Раҳбар – ижтимоий шахс сифатида банк ресурсларини кўпайтириб бирлаштириб, унинг асосий ҳаракатлантирувчи кучини бошқарувчи сифатида омилкорлик билан иш юритувчи шахс.
2. Банк раҳбари ҳар қандай ишни амалга ошириш учун, аввало, мустақил қарор қабул қилади. Бу қарор раҳбарнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик фаолияти мақсадларини белгилайди.
3. Банк раҳбари ўз соҳасига янги ғоя, янги ташаббус, янги технологияларни жорий этувчи тадбиркор шахс ҳисобланади.
4. Банк раҳбарининг меҳнати, айни вақтда, тадбиркорликка асосланган машаққатли фаолиятдир. Унга сарфланган куч, маблағ баъзан вақтинча фойда эмас, зарар келтириши, муассаса фойда ўрнига зарар ҳам кўриши мумкин. У бундай ҳолатларни олдиндан кўра олиши ва бунга тайёр туриши, зарур бўлганда, фаолиятини қайта бошлаши, ўзида бунга куч–ғайрат топа билиши лозим.
Юқорида келтирилган жиҳатлар банк раҳбарлик фаолиятининг маълум аспектларини намоён этади. Масаланинг иккинчи томони – раҳбарлик фаолияти билан шуғулланувчи кишининг шахси юксак инсоний фазилатлардан иборатдир. Банк раҳбар ҳалол–пок, виждонли, иймонли, қаттиққўл, диёнатли, меҳр–шафқатли бўлиши керак. Банк раҳбарлигига эгри йўл, эгри қўл, эгри мақсад билан эришиб бўлмайди. Феъл–атворида эгрилик бор киши раҳбарлик лавозимида узоқ фаолият юритолмайди.
Банк раҳбари мустақил бўлиши, ижтимоий фаолиятнинг қонунан тақиқланмаган ҳамма соҳаси билан шуғуллана олиши лозим. Шу билан бирга, у ўзи бошқараётган жамоа орасида обрў–эътиборга эга бўлиши зарур.
Банк раҳбари фаол бўлмаса, жамиятда ижтимоий фаоллик шаклланмайди.
Каттами, кичикми, қайси мансабда бўлишидан қатъий назар, ҳар бир раҳбар олдида «ўз ишимга талаб даражасида ёндашишим учун нималарни билишим, қандай фазилатларга эга бўлишим керак?» – деган савол ҳамиша кўндаланг туради.
Банк бошқарувда тажриба, кўникма, маҳорат, билим, ақл ва идрокнинг ҳам роли катта. Аммо, энг аввало, бошқарув – бу санъат, аниқроғи, ижоддир. Банк раҳбарликка ҳам, худди санъаткор учун зарур бўлганидек, иқтидор ва истеъдод лозим. Кўринадики, ҳар кимдан санъаткор чиқмаганидек, истаган одамдан ҳам яхши раҳбар чиқавермайди.
Банк раҳбари ўз қобилияти, истеъдодини ишга солиб изланади, шу мақсадда ҳаётни, одамларни чуқур ўрганади. Натижада, тўплаган билимлари, тажрибаларини бошқарувнинг умумий қонуниятлари асосида шакллантириб, ўзининг раҳбарлик усулини яратади, У ўз бошқарув усулларини шакллантиришда мутлақо эркин шахсдир ва унинг раҳбарлик усули ижобий натижа бериши керак.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling