Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.5.Банк раҳбарининг талабчанлиги
Раҳбар маданияти. Маданият, аввало, маънавий бойлик ҳосиласидир. Сиёсий маданияти юксак раҳбар миллат, давлат, халқ манфаати нуқтаи назаридан иш тутади, умумманфаатини ўз шахсий эҳтиёж ва манфаатларидан устун қўяди.
11.5.Банк раҳбарининг талабчанлиги Аввало, банк раҳбарлари ва раҳбарликка даъвогар шахслар ўзларини ҳар жиҳатдан тарбиялаб боришлари лозим. Бунинг учун сиёсий ҳаётдан хабардор бўлиш ёки иқтисодий ва касбий билимларни ўзлаштиришнинг ўзигина кифоя қилмайди. Улар жаҳон тажрибалари асосида шаклланган илғор бошқарув малакаларини ҳам ўзлаштирган бўлишлари керак. Бугунги раҳбар бунга ўзига нисбатан талабчан бўлиб эришади. Масалан, у ҳар куни газета ва журналлар ўқиши, радио ва ойнаи жаҳон, интернет янгиликларидан хабардор бўлиш орқали ҳам маълум даражада билим эгаллаши мумкин. Яна сиёсат, иқтисодиёт ва маънавиятга дахлдор китобларни, ҳатто мумтоз адабиётларни мустақил ўқиши, тарихий жараёнларни чуқур мушоҳада қилиш ҳам унинг дунёқарашини кенгайтиради. Буларнинг барчаси раҳбар маданий савиясининг ўсиб боришига ва сиёсий маданиятининг такомиллашувига катта ёрдам беради. Чунки чекланган тафаккур, чала билим, паст маданият билан дунёни билиб, масъулиятли иш ва мансабни эгаллаб бўлмайди. Бинобарин, демократик асосда шаклланиб бораётган жамиятимиз талаби шуки, сиёсий етук, ақлан ва маънан баркамол, пухта билимга эга бўлган теран тафаккурли кишиларгина раҳбар бўлишга ҳақлидирлар. Аждодларимизнинг киндик қони тўкилган муқаддас масканимиз саналмиш шу Ватаннинг бир кафт тупроғи, зилол суви, тоза ҳавоси, ранго –ранг табиати ю, қир–адири, тоғ–тошлари юракка шунчалик яқинки, буни бир сўз билан таърифлаш қийин. Ана шундай мўътабар Ватанда раҳбарлик қилиш, унинг келажак авлоди, ҳар бир жамоасига масъул бўлиш, бутун умрини раҳбарлик меҳнатига бағишлаш, юрт равнақи учун умрини сарфлаш ҳар бир етакчи учун катта бахт. Банк раҳбари ўз ходимларини қабул қилиш маданиятига эга бўлиши лозим. Чунки, ходимларни қабул қилиш, уларнинг ташвишларига қулоқ солиш, оғирликларини енгил қилиш ҳар бир раҳбарнинг бурчи ва вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қабул маданиятига риоя қилиш учун раҳбар қуйидагиларга эътибор бериши лозим: – суҳбатдошингизни қанча вақтингиз борлиги тўғрисида огоҳлантиринг; – фақат суҳбатдошингиз гапларига мўлжал олиб вазиятни кўз олдингизга келтиринг; – тўхтатиб бўлмайдиган, узил–кесил мунозаралардан ўзингизни тийинг; – ўз фикрингизни ишончли ва батафсил айтинг; – ўз ғоянгизни изчиллик билан баён этинг; – баланд овозда гапирманг, сўзларингиз дона дона равон бўлсин; – қарши танбеҳ ҳолларда ўзингизга нисбатан танқидий ёндашинг; – шунчаки фикрлаш ёки ҳақиқатан ҳам, шундайми улар ўртасидаги фарқни билинг; – саволларни шундай тузингки, улар тушунилсин; – муаммо муҳокамасини аниқ ечим билан тугатинг; – ишни қалаштирманг. Зудлик билан кўрсатма беринг; – суҳбатдошингизни юмуши ўзи учун ўта муҳим эканлигини унутманг. Қабулингизда бўлган кишининг муаммосини ечиш имкониятингиз бўлмаса ҳам, сиз у кишини самимий, илтифот билан кузатинг ва хайрихохлик билан ишининг ўнгланиб кетишига умид бахшида этинг. Раҳбар маданияти унинг минбарда чиқиб сўзлаган чоғида, у ерда ўзини тутишида, нутқида ҳам ўз аксини топади Сиз минбардасиз: – нутқингиз тушунарли ва осон қабул қилинмоғи лозим; – нутқни дарров бошламанг. «Сизга эътибор беришга» имкон беринг; – маълумот ва рақамларни ўқиб беринг; – микрофон борлигини унутманг. Айрим тавсиялар: – нутқ маъноли, бурро, дона – дона, таъсирчан бўлишини унутманг; – нутқингизда жаргон сўзларни қўлламанг; – муҳим фикрларга урғу беринг ва имо – ишорани ўрнида қўлланг. Нутқ пайтида қуйидагиларни эсда тутинг: ҳаддан ташқари баланд овозда нутқ сўзлаш, тингловчиларга ўз ҳукмини ўтказаётгандек таассуротни қолдиради; ҳаддан ташқари паст овоздаги нутқ унинг қабул қилинишини пасайтиради ва акс саволларни бўлишини юзага келтиради; ҳаддан ташқари чўзиб, имиллаб нутқ сўзлаш вақтни чўзяпти, деган фикрни туғдиради; ҳаддан ташқари тез сўзлаш эса, аудиторияга бўлган ҳурматсизлик деб қабул қилинади. Банк раҳбари низо ва келишмовчиликлар ҳолатида ўзини тута билиши зарур. Низо ва келишмовчиликлар меҳнат жамоаларидаги энг нохуш ҳолатлардан ҳисобланади. Бошқарув жараёнида низо – бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир. Ташкилотда раҳбарият ва ходим ўртасида юзага келувчи низо бутун жамоага эмас, балки «танланган» одамларгагина ёмон таъсир этиши мумкин. Меҳнат жамоасида низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин: – меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликлар; – ҳақ тўлаш такомиллаштирилмаганида; – ёмон меҳнат шароитлари; – меҳнат ҳақидаги қонун бўзилганда; – раҳбарликнинг қониқарсиз савияси; – ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясидалиги. Низоларнинг тўрт хил тури кўпроқ учрайди: – ички шахсий низо; – шахслараро низо; – шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо; – гуруҳлараро низо. Адолатли банк раҳбари низони бартараф этиш учун нима қилиши керак? Низони бартараф этишда раҳбар ўз хулқи, маданиятига таяниб қуйидагича ҳаракат қилмоғи лозим. Даставвал: – низонинг таъсир қилиш доирасини топинг; – низонинг келиб чиқишидаги сабаб ва баҳонани аниқланг; – низонинг келиб чиқишида ходимларнинг субъектив баҳоларини ажратинг; Даставвал: – низонинг қандай оқибатларга олиб келишини баҳоланг; – низонинг ривожланиш динамикасига баҳо беринг. Низони бартараф қилиш жараёнидаги хатти–ҳаракатлар: – мавзудан четлашиш, диққатни бошқа йўналишга қаратиш; – муросага келиш, ҳеч бўлмаса жорий келишувга эришиш; – Низони музлатиш, сақлаб қолиш; – Ишонтириш. Ҳокимлик позициясида эмас, балки тенг ҳуқуқлик асосида ечимни топиш. Эсда тутинг: – низо доирасини кенгайтирманг; – муросага келувчи позитив қарорлар таклиф қилинг; – чўрт кесар, қатъийлик шаклларини қўлламанг; – шикоятлар сонини камайтиринг; – иккинчи даражали томонларга эътибор берманг; – томонлар гапларини бўлманг, уларни бир бирлари тан олишларига эришинг; – мавзуга умумий қарашларни ҳосил қилишга ҳаракат қилинг. Низоли ҳолатларни олдини олиш ва ундан муваффақиятли чиқишнинг энг ишончли воситаси – бу ҳар бир касбга хос хулқ, муомала маданиятининг шаклланиб, сайқалланиб, маҳорат даражасига етказилганидир. Зиддиятларнинг босқичлари. Зиддиятлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлса–да, умумий ўтиш босқичларига эга (8–чизма). Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling