Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Виждон. Ахлоқшуносликнинг таъсир доираси ниҳоятда кенг категорияларидан бири виждондир. Виждон
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хушхулқлилик
Виждон. Ахлоқшуносликнинг таъсир доираси ниҳоятда кенг категорияларидан бири виждондир. Виждон – инсоннинг ўз фаолияти, қилган ишлари ва белгилаган мақсадларини руҳий таҳлил эта олиш имкониятидир.
Инсон маънавиятининг кучи, қудрати ҳам, ўз қилмишига ўзи ҳолисона баҳо бера олиш даражаси билан белгиланади. Виждон, Зигмунд Фрейд таъбири билан айтганда, аъло «мен», «мен устидан» назорат ўрнатиб, уни бошқариб турувчи иккинчи бир, юқори даражадаги «мен». Агар уят ҳисси инсоннинг ташқи, жамиятга боғлиқлигидан келиб чиқса, виждон унинг ички ўз–ўзига боғлиқлигини намоён этади. Бу ички боғлиқлик ташқи боғлиқликка нисбатан теран ва доимийдир: уят маълум бир вақт ичида одамнинг ўз ножўя ҳаракати туфайли юзага келган ўнғайсизлиги бўлса, виждон азоби бу – оддий ўнғайсизлик эмас, балки қалбдаги, одамдаги одамийликка эътиқоднинг фарёди, талаби. Уни қондирмас экансиз, ҳеч қачон азоб тўхтамайди. Уят билан виждонни, шу боис, денгиздаги муз тоғи – айсбергга ўхшатиш мумкин: юзага уят тарзида чиқиб турган қисми теранликдаги қисмидан юз, балки минг баробар кичик. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ҳам виждонга шундай баҳо беради: «Виждон поклиги ва бедорлиги асрлар, замонлар оша инсон маънавиятининг устунларидан бири бўлиб келмоқда. Жамият ҳаётида адолат ва ҳақиқат, меҳр – шафқат, инсофу диёнат каби тушунчаларни қарор топтиришда айнан мана шу омилнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир». Виждон – шахснинг фақат ўзигагина хос бўлган руҳий таҳлил имкониятидир. Лекин, шахснинг виждони умуминсоний, миллий, маънавий қадриятлар заминида шаклланади, унинг ўзига хос эҳтиёжи ва манфаатлари, дунёқараши ва маданияти ҳамда маънавий камолоти даражаси билан аралашиб, фаолиятига баҳо беришга имкон яратадиган руҳий мезонга айланади. Шу сабабли виждонлилик даражаси ҳаммада бир хил бўлиши мумкин эмас. Виждон асосида ўз қилмишимизгагина эмас, балки бошқаларнинг фаолиятига, жамиятдаги воқеа ва ҳодисалар, ижтимоий вазиятга ҳам баҳо берамиз. Ҳалоллик. Ҳалоллик «виждон», «адолат» ва «бурч» каби ахлоқшунослик (мезони) тушунчалари билан боғлиқ. Даставвал, у диний тушунча сифатида вужудга келиб, ҳар бир мусулмоннинг емак–ичмаги, жинсий ва иқтисодий хатти–ҳаракатлари сифатини белгилаб берувчи шаръий меъёр бўлиб амал қилган, унинг зидди – ҳаром диний нуқтаи назардан салбий ҳисобланган хатти – ҳаракатларга нисбатан қўлланилган. Масалан., бисмил қилинган ҳайвон ё парранда гўшти – ҳалол, ўлакса гўшти – ҳаром, никоҳдаги жинсий алоқа –ҳалол, зино – ҳаром, меҳнат ҳақи – ҳалол, ўғрилик билан топилган мол ҳаром в.ҳ.Донишмандлар фикрича, «Ҳалоллик ҳар қандай мартабани безайди» (Шиллер), «Ҳалол одамни таъқиб этиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди» ( Вольтер). Раҳмдиллик – бундай раҳбар барчага раҳм–шафқатли бўлади. Улар бошқаларни кўп нарсада кечиришади, аммо ўзларини ҳеч нарсада кечиришмайди. Улар раҳм–шафқат инсонларнинг энг олий фазилатларидан бири эканлигини,раҳм–шафқатли киши доимо одамларга ёрдам қўлини чўзишини, ожиз ва нотавон кишилардан хабар олиб туриши лозимлигини яхши тушунадилар. Хушхулқлилик – бундай раҳбар инсон гўзаллигининг асоси унинг чиройли хулқида эканлигини, айнан хушхулқлилик инсонни улуғликка олиб боришини, ёқимли хулқ эгасидан барча катта–кичик хурсанд бўлишини, бундай хулқ эгаси бошқаларни хурсанд қилишдан ташқари, ўзи ҳам доимо хурсанд юришини, бошқалардан эса ўзига муҳаббат ва мулойимлик қайтишини яхши тушунади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling