Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
–чизма. Зиддиятларнинг босқичлари
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича таянч иборалар
- Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар
8–чизма. Зиддиятларнинг босқичлари
Зиддият тузилмаси. Ҳар бир зиддият аниқ тузилмага эга. Ҳар қандай зиддиятда унинг объекти мавжуд бўлиб, у ташкилий ёки технологик ҳамда меҳнат ҳақини тўлаш, томонларнинг шахсий ёки ишбилармонлик хусусияти билан боғлиқ. Зиддиятнинг кейинги элементи мақсади, иштирокчиларнинг субъектив мотивлари, уларнинг моддий, маънавий қарашлари билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Шунингдек, зиддият оппонентлар, аниқ шахслар мавжудлигини ҳам эътироф этади. Шу билан бирга, зиддиятда баҳона ва асл сабабни ажрата олиш ниҳоятда муҳим. Раҳбар–амалиётчи ҳар доим шуни эсдан чиқармаслиги лозимки, зиддиятнинг мазкур элементлари мавжуд экан, уларни бартараф этиш мушкул. Зиддиятни куч ишлатиш ёки муросага келтиришга ҳаракат, бошқа инсонларни мазкур жараёнга қўшилиши зиддиятни янада кескинлаштириб, вазиятни мураккаб-лаштиради. Демак, зиддиятнинг ҳеч бўлмаганда бир унсурини йўқотишга эришиш лозим. Мутахассислар томонидан инсонларнинг зиддиятли вазиятлардаги хатти–ҳаракатлари, ҳал этиш йўллари ишлаб чиқилган. Авваламбор, инсоннинг муомала жараёнидаги зиддиятли вазиятини олиб қарайлик. Юқоридаги бўлимларда айтганимиздек, инсонларнинг ўзаро муносабатидаги муомала жараёни уч амални тақозо этади. Булар – идрок этиш, ҳиссиётлар, ахборот алмашинувчи. Мавзу бўйича таянч иборалар Раҳбар маънавияти, раҳбар маданияти, либерал раҳбар, автократ раҳбар, демократ раҳбар, раҳбар – бошқарувчи; раҳбар – дипломат, раҳбар – мураббий, тарбиячи, раҳбар – инсон, раҳбар –тадбиркор, раҳбар – инноватор, раҳбар масъулияти, раҳбар ахлоқи, камтарлик, адолат, камсуқумлик, шижоатлилик, талабчанлик, раҳимдиллик, ҳушхулқлилик, ички шахсий низо, шахслараро низо, шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо, гуруҳлараро низо, зиддиятлар. Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар 1.Банк ходими, раҳбарнинг раҳбарлик услуби, бошқариш услуби, иш услуби ҳақида нималарни биласиз? 2.Банк раҳбарнинг эл назаридан қолишга олиб келадиган иллатларни санаб беринг. 3. Банк раҳбари қандай талабларга жавоб бериши лозим. 4.Банк раҳбарининг автократик, либерал ҳамда демократик услубларни қўллашнинг нисбатлари қандай бўлиши керак деб ўйлайсиз? 5.Банк раҳбари қандай фазилатларга эга бўлиши лозим? 6.Банк раҳбар маданияти ҳақидаги фикрингиз. 7.Ходимларни қабул қилиш маданиятини изоҳлаб беринг. 8.Банк ходимининг фазилатлари ва маданияти деганда нимани тушунасиз? 9.Низоли вазиятни бошқаришнинг қандай самарали усуллари мавжуд? 10.Банк раҳбарнинг низони бартараф қилиш йўлларини санаб беринг. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling