Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Нутк тушунчаси, жараёни ва хусусиятлари
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оддий сўзлашув
- Адабий сўзлашув
12.2. Нутк тушунчаси, жараёни ва хусусиятлари
Маълумки, нутқ оғзаки ва ёзма кўринишга эга. Оғзаки нутқ гапириб турган вақт бирлигидагина мавжуд бўлиб, бу жараён тугаши билан нутқ ҳам тугайди. Оғзаки нутқ тезкорлик билан амалга ошади. Тушунчалар билан «унинг либоси» бўлган сўз биргаликда «яшин тезлигида» тилга кела бошлайди. Оғзаки нутқда сўз бирикмалари ва гапларнинг моделлари айтилмоқчи фикрларга монанд ҳолда тезкорлик билан танланади. Гап қурилиши ва моделларни ақл назорат қилиб боради. Фикрни айтганларини хотирада ушлаб турган ҳолда ривожлантиришга тўғри келади. Оғзаки нутқ таҳрир имкониятидан маҳрум. У қандай шаклда борлиққа келган бўлса, шундайлигича тингловчига ҳавола қилинади. Оғзаки нутқда, одатда, мулоқот учун энг зарур сўзлар зуҳур этилади. Бу, бир томондан, вакт иқтисоди билан, иккинчидан, нутқ кучини тежаш билан боғлиқ. Шунга кўра, унда узундан–узоқ кириш, кенг изоҳлар ҳам учрайди. Айниқса, ҳодисалар, нарсаларнинг ўзаро боғлиқлик даражаси, уларнинг тингловчи ва сўзловчига равшанлиги даражаси ҳисобга олинади. Оғзаки нутқ сўз бойлиги жиҳатидан ёзма нутққа нисбатан анча камбағал бўлади. Унда бир хил сўзлар, бир хил шакллар бир қадар кўпроқ такрорланади, бундай ҳолат тил воситаларини танлаш қийинчиликлари билан боғлиқдир. Оғзаки сўзловчининг фаол нутқий ҳаракати тўхтам (пауза), оҳанг, урғу, турли–хил имо–ишоралар ёрдамида тингловчига етиб боради. Оғзаки нутқ дастлаб икки турга ажратилади: Оддий сўзлашув нутқи ўзбек тилида табиий ҳолда мавжуд бўлган оғзаки нутқ кўринишларидан иборат. Уларга турли ўзбек шева ва лаҳжалари тили, яъни диалектик нутқ кўринишлари, шевачилик унсурлари таъсирида бўлган кундалик сўзлашувнинг бошқа кўринишлари киради. Оддий сўзлашув нутқининг тил базасиниадабий тил ташкил этмайди. Шунинг учун оддий сўзлашувдан биз талқин қилаётган нутқ маданияти талаб қилинмайди. Оддий сўзлашув олдига қўйилувчи нутқий талаблар аниқ лаҳжа ва шеваларнинг табиий нормалари билан боғлиқ бўлади. Адабий сўзлашув нутқи – адабий тил нормаларига амал қилган ҳолда гапиришдир. Адабий тилд сўзлаш адабий тилда ёзишга нисбатан анча қийинчилик билан эришиладиган жараёндир. Бунинг сабаблари: – оғзаки нутқда шевачиликнинг таъсири кучли бўлади; – оғзаки нутқда ёзма нутқдаги каби ўйлаб иш тутиш имкони кам бўлади; – оғзаки нутқнинг ўзига ҳос грамматик тузилиши, қурилиш тартиби мавжуд (нутқда гап бўлакларининг тушиб қолиши, қисқариб кетиши, ўрин алмашиши, аксинча кераксиз унсурларнинг, такрорларнинг бўлиши ва бошқалар). Масалан: Қўлимга қилворинг. Анави, манави, масалан, шундай қилиб, анақа, манақа. – оғзаки нутқда талаффуз, оҳанг, имо ишора воситалари муҳим роль ўйнайди; – оғзаки нутқнинг юзага чиқиши сўзловчининг кайфиятига, нутқ сўзланаётган вазиятга, сўзловчи нутқий аъзоларининг соғломлигига боғлиқ. Оғзаки нутқнинг қуйидаги вазифавий кўринишлари мавжуд: – кундалик сўзлашув нутқи; – лекторлар нутқи; – радио ва телевидение нутқи; – саҳна нутқи. Нотиқлик санъати назариясида тил нормаси марказий тушунчалардандир. Тил маданиятининг асосий текшириш объекти адабий тил нормалари, ушбу нормадаги иккиланишларни бартараф этиш керак. «Тил нормаси» тушунчаси мураккаб муаммолардан бўлиб, кўп ўлчовли, кўп режали, яъни объектив–тарихий, маданий–социологик ва соф лингвистик ҳодисадир. Ҳар қандай нутқ, биринчи навбатда, маълумот бериши лозим. Маълумотнинг асосий хусусияти шу-ки, унинг аниқ маълумот ижтимоий ҳаётдан олинади, у аниқ далилларга асосланган бўлмаса, нотиқнинг обрўсизланишига олиб келади. Ҳар бир маълумотга жиддий ва илмий ёндашувталаб қилинади. Бугунги кунда телевидения, радио, интернет ҳамда газета ва журналлар орқали маълумотлар тез етиб келмоқда. Замонавий нотиқлик санъатидаги муаммо–маълумотларни тўғри ажрата билиш, унинг нутқий қурилишининг асосий пойдевори сифатида хизмат қилади. Нутқдаги биринчи маълумотни очиб бериш учун келтириладиган сиёсий, илмий, ахлоқий, маънавий, руҳий таҳлиллар орқали у иккинчи даражадаги маълумотга айланади. Яъни биринчи маълумот барча учун тушунарли бўлади, у янги сифат босқичига кўтарилади, маълумотнинг маъноси, ҳақиқатлиги исботланади. Нутқ маъносининг асосини – ҳақиқат ташкил қилади. Гўзал сўзлардан ташкил топган сўзлар йиғиндиси билан инсонларни алдаб бўлмайди. Нотиқ нутқининг равонлиги, маъноли, гўзал нутқи, берилган маълумотлари янгилигини бадиий асарга ўхшатиш мумкин. Биринчи маълумотни, иккинчи маълумотга айлантирдик. Энди бу маълумотни очиб бериш учун муаммоли вазиятлардан фойдаланиш лозим. Аудиторияга ижтимоий ҳаётдаги ҳолатлардан келиб чиқиб, масалани ўртага ташлаш керак – шунда муаммо юзага келади. Шу муаммони ҳал қилиш учун турли муаммоли вазиятларни шарҳлаб исботлаш керак бўлади. Демак, берилган биринчи маълумотни ҳақиқатга ёки саробга айлантириш нотиқнинг санъати, билими ва маҳоратига боғлиқ. Нутқда ҳар бир фикр мантиқан асосланган тақдир-дагина, унинг таъсирчанлиги кучли бўлади. Логика – фани грекча «логос» сўзидан олинган бўлиб, нутқ, фикр, ўй демакдир. У – фикрлаш қонунлари, шакллари ва усулларини ўргатувчи фандир. Аниқлик, изчиллик ва далиллилик – тўғри фикр юритишнинг зарурий хусусиятидир. Мантиқий фикрлаш усулларига: солиштириш, анализ, синтез, абстрактлаш ва умумлаштириш. Солиштириш шундай бир мантиқий усулки, бу усул воситасида объектив оламдаги предметлар ва воқеаларнинг бир – бирига ўхшашлиги ва бир–биридан фарқи аниқлаб олинади. Солиштириш, яъни таққослаш натижаларининг тўғрилигини белгилайдиган зарурий шартлар қуйидагилар: Бир–бири билан ҳақиқатда боғланиши бўлган буюмларни таққослаш керак. Таққослашнинг тўғрилигини исботлаш солиштириш учун нималар асос қилиб олинганлигига боғлиқ. Икки ёки бир неча буюмни бир белги асосида олиб, айни бир нисбатда таққослаш керак. Ҳар қандай солиштириш тасодифий белгиларга қараб эмас, балки таққосланадиган буюмлар учун муҳим аҳамияти бўлган белгиларга кўра амалга оширилиши керак. Анализ шундай бир мантиқий усулки, унинг ёрдамида биз буюмларни, ҳодисаларни фикран қисмларга бўлиб, уларнинг айрим қисмларини, белгиларини, хусусиятларини ажратамиз. Синтез шундай бир мантиқий усулки, унинг ёрдамида предмет ва ҳодисанинг анализ билан бўлинган айрим қисмларини фикран бирлаштириб, бир бутун ҳолга келтириш мумкин. Анализ ва синтез бир–бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб борилади. Нутқ қаратилган предмет ёки ҳодисанинг бирор томони муҳим, бошқа томони муҳим эмаслигини ҳам фарқ қилиш лозим бўлади. Бунда абстракциялаш ва умумлаштириш усули қўл келади. Абстракциялаш шундай бир мантиқий усулки, бу усул ёрдамида предмет ва воқеаларнинг муҳим хусусиятлари уларнинг иккинчи даражали хусусиятларидан фикран ажратилади. Умумлаштириш шундай бир мантиқий усулки, бу усул ёрдамида биз жинсдош предметларнинг умумий хусусиятларини фикран бирлаштирамиз. Масалан: Молия, банк, солиқ, суғурта, жамғарма – каби тушунчалар умумийлик асосида вужудга келган. Умумлаштириш предметларнинг ўзида бўлган умумий нарсани билишга асосланган тақдирдагина тўғри бўлади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling