Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Фикрлашнинг асосий шакллари
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсатиш
Фикрлашнинг асосий шакллари – тушунча, муҳокама ва ақлий хулосалардан иборат. Тушунчада предметларнинг умумий ва асосий белгилари акс этирилади. Тушунча сўз билан ифодаланади. Сўз тушунчанинг ташқи шаклидир. Тушунчанинг мазмуни – предметдаги асосий белгилар умумлашмаси ҳақидаги билим. Агар тушунчанинг мазмуни воқеликни ўғри акс эттирса, воқеликка мувофиқ келса, бундай тушунча тўғри тушунча бўлади. Тушунчанинг ҳажми – муҳим белгилари тушунчада акс этган предметлар доираси ҳақидаги билим. Ҳажм жиҳатдан кенг бўлган тушунча, мазмун жиҳатдан тор бўлади. Масалан: «Кредит» тушунчаси ҳажм жиҳатдан «ломбард кредити» тушунчасига нисбатан кенг бўлса–да, мазмун жиҳатдан тор. Чунки «ломбард кредити» тушунчаси мазмунида кредит тушунчасининг барча белгилари бўлиши билан бирга, ўзига хос белгилари ҳам мавжуд.
Тушунчалар мазмунига кўра, конкрет ва абстракт тушунчаларга бўлинади. Конкрет: «Банк», «қарз», «лизинг». Абстракт: «Валюта», «банкнота», «жамғарма» кабилардир. Таъриф – таърифлашнинг тўрт қоидаси бор: Таъриф мутаносиб бўлмоғи керак, яъни аниқланувчи тушунча билан аниқловчи тушунча тенг бўлмоғи керак. Таъриф айланма бўлмаслиги керак.Масалан: «Кулги қистайдиган нарса–кулгили нарсадир». Таърифда инкор бўлмаслиги керак. Масалан: «Эмиссия – нақд пулнинг чиқарилишидир» каби таъриф пулнинг йўқлигини маъносини тушунтириб бера олмайди. Таъриф қисқа, равшан ва аниқ бўлмоғи лозим. Таъриф тушунчани торайтиради. Таърифнинг асосий вазифаси текшириш натижаларини якунлаш, олинган билимларнинг, нутқ қаратилган предмет ёки ҳодисанинг қисқа ифодасини бериб, мустаҳкамлашдир. Таърифда тушунчанинг асосий белгилари мустаҳкамланади. Нотиқ сўзлаётган пайтда қуйидагилардан фойдаланиши мумкин: Кўрсатиш – бевосита идрок қилинаётган предмет билан танишувнинг энг содда усулидир. Кўрсатиш предметнинг хусусиятларини тушунишда биринчи босқичдир. Тасвирлаш – нотиқ ҳикоя қилаётган у ёки бу предметнинг белгиларини бир – бир санаб кўрсатиш. Тавсифлаш – бунда нотиқ предмет ёки воқеаларнинг баъзи, алоҳида ҳарактерли белгиларини баён этади. Ақлий хулоса. – тафаккурнинг шундай шаклики, унинг ёрдамида у ёки бу хилдаги муҳокамалардан янги муҳокама чиқарилади. Ақлий хулосанинг 3 тури мавжуд: дедуктив, индуктив ва аналогия. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling