Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet88/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Дедуктив ақлий хулосада – фикр умумийдан хусусийга қараб ривожланади. Масалан: Ҳамма банклар акционер. Банк акционер. Демак, банк акционер.

  • Индуктив ақлий хулосада – фикр хусусийдан умумийликка қараб боради. Масалан: Ўтган куни, кеча ва бугун банклар ишлади. Шу ҳафтада банклар ишлади. Нотиқ учун сочилган фактларни қамраб олиш ва ихчам шаклда ифодалаш муҳим роль ўйнайди.

    Ўхшаш ақлий хулоса ёки аналогияда – фикр хусусийдан хусусийга қараб боради. Аналогия далил эмас, автор ундан ўз фикрини тушунтириш учун, шунингдек, эҳтимол хулосалар чиқариш, у ёки бу воқеани аниқроқ ҳарактерлаб бериш учун фойдаланади. Масалан: Фараз қилайлик, қандайдир ссуда қарз. Кредит қарз. Ишонтириш, далиллаш, исботлаш ҳар бир нутқнинг асосий белгисидир.
    Одатда, нутқни исботлаш учун фактик материалдан фойдаланиш керак.
    Исботлаш – махсус мантиқий усулдир. Унинг ёрдамида бошқа муҳокамаларнинг ҳаққонийлиги асосланади. Исбот тезисини ҳақиқатан асослаб бермоқ учун энг зарур қоидаларга риоя қилмоқ керак. Улар қўйидагилар:

    1. Тезис аниқ ва равшан таърифланган муҳокама бўлмоғи керак. Аниқ ва равшан таърифланмаган тезисни исботлаб бўлмайди.

    2. Исботнинг бошидан охиригача тезис айнан бирдай бўлиб қолмоғи керак. Кўп нарсани исбот қилишга уринган киши ҳеч нимани исбот қила олмайди.

    3. Тезисни мустаҳкамлаш учун келтирилган далиллар шубҳадан ҳоли рост бўлмоғи керак.

    4. Далиллар тезис учун етарли асос бўлмоғи керак тезис далиллардан келиб чиқмаса, мантиқий хатога йўл қўйилади.

    5. Далиллар ростлиги тезисдан қатъий назар, мустақил суръатда исбот қилинадиган муҳокамалардан иборат бўлмоғи лозим.

    6. Тезис, хулоса чиқаришнинг умумий қоидаларига мувофиқ, далиллардан мантиқий келиб чиқадиган хулоса бўлмоғи лозим.

    Ишонтиришдан кўра, қайта ишонтириш қийинроқ.
    Бирор тезиснинг нотўғрилиги ёки асоссизлигини исботлаш раддия деб аталади. Тезисни қуйидаги беш усул билан рад қилиш мумкин:
    1. Нотиқ ўртага ташлаган тезисни рад қилишнинг энг тўғри ва муваффақиятли усули фактлар воситаси билан рад қилишдир.
    2. Оппонент ўз тезисига асос қилиб олган далиллар танқид қилинади.
    3. Рад қилинувчи исбот тезисининг чинлиги тезисни тасдиқлаш учун келтирилган далиллардан келиб чиқмаслиги исбот қилинади.
    4. Рад қилинувчи тезисга зид бўлган янги тезис мустақил равишда исбот қилинади.
    5. Рад қилинувчи тезиснинг нотўғрилиги исбот қилинади.
    Суҳбат маълум бир мавзу, масала юзасидан диолог ёки полилог тарзида икки ёки бир неча киши ўртасида бўлиб ўтадиган нутқий мулоқот суҳбат дейилади.
    Суҳбатлашишнинг ўз қонун қоидалари мавжуд. Суҳбатдошингизга оғир ботадиган, уни хафа қиладиган, ноқулай вазиятга солиб қўядиган, гапиришни хоҳламайдиган мавзуси бўйича суҳбатлашиш мумкин эмас. Суҳбатда ўзингизга таъриф–тавсиф бериш, ўз муаммо ва ютуқларингизга эътиборни кучайтиришдан қочинг. Суҳбат чоғида ўз «мен»ингизни марказий ўринга қўйманг. Камтар бўлинг. Ўз фикрингизни уқтиришдан олдин, уялиб қолмаслик учун суҳбатдошингизнинг ижтимоий келиб чиқиши, шахс сифатида, айтилаётган масала юзасидан қандай маълумотга эга эканлигини билиб олганингиздан сўнгсуҳбатга киришинг.
    Суҳбатдошингизни ҳурмат қилишга ўрганинг, ҳатто уни фикрини сиз нотўғри деб билсангиз ҳам охиригича эшитинг. Бошқа инсонларни ғийбат қилиш, уларнинг муаммоси ҳақида суҳбат қуриш ҳам ахлоқсизлик саналади.
    Ҳар қандай суҳбат, биринчи навбатда, маълумотлар алмашинувидир. Суҳбат жамоат жойларида ёк кўчада бўлса, бошқаларни ўзига жалб қилмаган ҳолда, паст овозда гаплашиш лозим. Тез ёки ҳаддан ташқари чўзилиб гапириш ҳам маълумотни ўзлаштиришга халақит беради.
    Мурожаат қилиш – инсондан кўп нарса талаб қилмайди. У инсонни тарбия кўрганлигидан далолат берувчи ҳаракатлар мажмуасидир.
    Мурожаат қилиш турли хил бўлиб, бу инсонни қаерда, ким билан қай вақт, суҳбатдош билан ўртасидаги муносабатдан келиб чиққан ҳолда билдирилади. Мурожаат қилиб айтилаётган сўзлар нафақат унга бўлган ҳурмат, балки ўз мақсадига эришиш учун ҳам қўлланади.
    И нсоний муносабатлар асосида айтилаётган сўзлар фақат ахлоқ нормаларига бўйсунади, бу эса қариндошлар ўртасидаги, севишганлар ўртасидаги, эр–хотин ўртасидаги, дўстлар ёки мансабдор шахс ва қўл остидаги инсонлар билан бўладиган муносабатларда қўлланиладиган сўзлардан тубдан фарқ қилади.
    Мурожаат қилиш ҳам бир неча турларга бўлинади: улар –расмий, ишончли, интим ва номсиз.
    Расмий мурожаатда – жамоага ― хонимлар ва жаноблар, деб мурожаат қилинади, «Жаноб Иванов» деб мурожаат қилиш керак. Агар фамилия ишлатилмаса, жаноб директор, директор хоним деб мурожаат қилиш мумкин.
    Ўртоқ Абдуллаев, ўртоқ генерал, яъни «ўртоқ» сўзи ички ишлар ходимлари ва ҳарбийларга нисбатан қўлланади. Элчиларга «Жаноби олийлари» деб мурожаат қилинади.
    Диндорларга – ҳазрат, пирим, ҳожи, мулло йигит деб мурожаат қилинади.
    Расмий муносабатда фақат сизлаб гаплашилади. Раҳбарнинг қўл остидаги барча кишилар билан бўлган муносабатида ҳам, 9 ёшдан юқори бўлган мактаб ўқувчилардан тортиб, талабалар билан бўлган муносабатда ҳам, нотаниш инсонга мурожаат қилганингизда ҳам сизлаб гаплашилади.
    Сен деб фақат оилада мурожаат қилиш мумкин.
    Ишончли мурожаатдан – жамоаларда бир–бири билан дўст, ўртоқ, хамкасб сифатида муносабатда бўлганда фойдаланилади.
    Амаки, ҳола, тоға, чеча, янга, язна, опоқи, кеннайи, ва бошқалар қариндошлар ўртасида ҳам, инсоний муносабатларда ҳам шевадан келиб чиққан ҳолда ишлатилади.
    «Яхши йигит» ёки «яхши қиз» деган сўзлар ёшларга қарата ишлатилади.
    Жамоат жойларида: устоз, шофёр, доктор, ўқувчилар, талабалар, йўловчилар, қизлар, йигитлар, болалар ва бошқа сўзлар ишлатилади.
    Интим – азизим, жоним, бегим, ойим, юлдузим,
    Номсиз муносабатда – «Кечирасиз фалончи кўча қаерда?», «Айтиб беролмайсизми, соат неча бўлди?», «Рухсат берсангиз кирсам».
    Сиз – ўшами? ёки Сен менинг ҳаётимсан ва бошқалар.

    Download 1.06 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   119




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling