Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet96/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

13.3. Инсон хусусиятлари
Индивидуаллик бу – хулқ–атворнинг ўзига хослиги ва муайян фаолият турига мувофиқликни белгиловчи шахснинг хусусияти. Бу шахснинг ўзига хослиги, унинг ҳеч кимга ўхшамаслиги. Раҳбарнинг худди шундай индивидуал хусусиятга эга шахслар билан ишлашига тўғри келади ҳамда улар билан тил топишиши керак бўлади. Инсон хусусиятларининг қуйидаги турлари мавжуд:
Сангвиник: одамлар билан тезда чиқишиб кетади ва улар билан фаол алоқага киришади; бир таҳлилдаги ишларни ёқтирмайди ва бир тур фаолиятини бошқа тур фаолиятига осон алмаштиради; серзавқ, ўз ҳиссиётларини осон бошқаради ва янги шароитга тезда мослашади. Баланд овозда, тез ва дона–дона қилиб гапиради, нутқига ифодаги хатти–ҳаракатлар ва имо–ишораларни қўшиб юборади. Ўз ақлий қобилиятига нисбатан мулозаматларга бефарқ эмас.
Флегматик: хатти–ҳаракатлари бир текис ва унга салмоқлаб кўрилмаган, шошма–шошарлик билан қарор қабул қилиш бегона, бир фаолиятдан бошқасига кўчиши суст, янги шароитларга тезда мослашади ва кам ҳафсала. Уни бирор нима қилиши учун ташқи кучли туртки керак.
Чидамлилик ва ўзини тута билишлик ўзига хосдир. Хотиржам сўзлайди, ҳиссиётларини кескин намойиш қилмайди.
Ҳолерик: ниҳоятда ишчанлиги билан ажралиб туради, жуда фаол ва кучини қаерга қўйишни билмайдиган бўлади; бош кўтармай ишлаши мумкин ва қийинчиликларни кўтаринки руҳда енгади.Кўпинча, фаоллиги кучайгандан сўнг тушкунлик даври бошланади ва толиқиш юз беради, айниқса, бундай ҳолат фаол қилинган ҳаракат муваффақият келтирмаса, юз беради. Ҳолерикнинг кайфияти барқарор эмас, у қизиққон, ўзига бино қўйган ва бир томонлама фикрлайди. Тутилиб тез сўзлайди.
Меланҳолик: ҳаддан ташқари таъсирчан, тезда киришиб кетадиган ва арзимас нарсаларни ҳам кўнгилга оладиган; танг вазиятларда кўпинча саросимага тушиб қолади, эзилиш ва зерикиш кайфияти унга хос;
муваффақиятсизликдан қаттиқ қайғуради. Турмушдаги ўзгаришларни секинлик билан ўзлаштиради ва унга кўникиши жуда суст; уятчан, чўчинқираб туради ва қатъийятсиз.
Шахснинг меҳнат ва ижтимоий соҳадаги фаолиятининг муҳити ва натижасини белгиловчи индивидуал хусусияти бўлиб, ҳис-ҳаяжон ва сезги, уқув ва ақлий фаолият, табиат ва ирода киради.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling