Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
Бадиий услуб. Бадиий услубдаги нутқ бошқа услублардан дастлаб ўзининг образлилиги, эстетиклиги ва таъсир этиш вазифаси билан ажралиб туради. Бадиий нутқда тилнинг ҳамма қатламлари иштирок этади.
Тил, нутқ ва тафаккур бири–бири билан чамбарчас боғлиқдир. Нутқ фикрлаш қуролидир. Фикрни ифодалаш учун хизмат қиладиган артикуляция, товуш тизими ва интонация, лексика, грамматик тўзилиш ва стилистик хусусиятлар тил воситаларидир. Нутқнинг психологик маданияти. Нутқнг психологик маданияти тил воситалари ёрдамида талаффуз қилиш жараёнида ёзма ва оғзаки нутқни тушунарли, ифодали ва таъсирчан қилади. Нутқнинг психологик маданияти нутқнинг сермазмунлиги, тушунарлилиги, ифодалилиги ва таъсирчанлигини ўз ичига олади. Нутқнинг сермазмунлиги, аввало, маълум қилинаётган далилларнинг ижтимоий, илмий ва бадиий қиммати ва нотиқнинг умумлаштириш қобилиятига боғлиқ. Нутқнинг сермазмунлиги, шунингдек, баён қилинаётган маълумотнинг актуаллиги ва ҳаётий қимматлилиги билан белгиланади. Нутқнинг тушунарли бўлиши, бир томондан тил ва нутқ ўртасидаги муносабатларга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, тингловчиларнинг тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Тингловчиларнинг қизиқишлари ва ҳаётий талабларига яқин бўлган нутқгина жуда тушунарли бўлади. Нутқнинг ифодалилиги тил формасининг мазмунига, тингловчиларга мурожаат қилинганда сўзлар нақадар тўғри ифодаланганлиги, ушбу шароит қанчалик тўғри ҳисобга олинганлиги ва нутқнинг кимга қаратилганлигига (яъни ким гапирди, нима учун, қайси шароитда, қандай муносабатда эканлигига ) ҳам боғлиқ. Нутқнинг таъсир қилувчи томони, аввало, унинг мазмунли, шунингдек, тушунарли ва ифодали баён этилишига боғлиқ. Нотиқ нутқ ёрдамида тингловчиларда онгли ҳаракатга нисбатан қизиқиш уйғотади. Нутқнинг алоқа маданияти (коммуникация) – бу тил воситаси ёрдамида тўғридан тўғри алоқа қилиш маданиятидир. Маълумот ва алоқа назарияси турли шароитлардаги муомала–муносабатлар ёрдамида олинадиган маълумотларнинг умумий қонунларини ифода этади. Нотиқ –информациянинг чинакам манбаи, унинг нутқи эса маълумотларнинг махсус равишда ташкил қилинган тизимидир. Раҳбар фаолияти билан боғлиқ мулоқот маданияти деганда, қуйидагилар назарда тутилади: Сўзлаш (жумладан, омма олдида) санъати. Тинглаш қобилияти. Суҳбатдош (ҳамкор, ўзга кишилар, қўл остида ишлайдиганлар)ни бъектив баҳолаш ва тўғри тушуниш кўникмалари. Ҳар қандай одам билан муносабат ўрната олиш ва ўзаро манфаатдорлик асосида унга самарали таъсир ўтказа олиш. Чинакам мулоқот маданияти юксак ахлоқий маданиятни назарда тутади, яъни ўзга кишида ўзи учун ўз мақсадига эришиш учун керакли одамнигина эмас, балки тўлақонли шахсни кўра билиш зарур. Раҳбар ва у мулоқотга киришган шахс ёки аудитория бир–бири билан узвий боғлиқ ва у ёки бу масалани ҳал этишда ўзига хос тандемни ташкил этади. Раҳбарнинг мулоқот ўрнатиш маҳорати, ўзгаларни ишонтириш қобилиятининг аҳамияти ва зарурияти мамлакатимиз ҳамда бутун жаҳон миқёсидаги мураккаб мафкуравий жараёнлар билан ҳам белгиланади. Тараққиётнинг асосий шарти мамлакатдаги барқарорликдир. Замонавий раҳбар учун касбга оид билимларнинг, хўжалик юритиш маҳоратининг ўзи камлик қилади. У тарғибот–ташвиқот ишларининг ўзига хос қонун–қоидаларини билиши, одамлар билан мулоқотда уларни қўллай билиши ҳам лозим. Ва аксинча, одамларнинг онгини ўзгартириш, уларни олий мақсадлар сари йўналтириш каби мураккаб ижтимоий вазифаларни уддалай олмаган киши раҳбарлик лавозимини эгаллаши мумкин эмас. Мамлакат ва халқ тақдири, амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, биринчи навбатда, раҳбар кадрлар савиясига, уларнинг замон ва тараққиёт талабларига нечоғлиқ жавоб бера олишига боғлиқ. Энг муҳим талаблардан бири эса – нотиқлик маҳоратини эгаллаш, жонли сўзнинг таъсир кучидан фойдалана билишдир. Шунинг учун ҳам Биринчи Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси IX сессиясидаги нутқида: «Ўз фикрини мутлақо мустақил, она тилида равон, гўзал ва лўнда ифода эта олмайдиган мутахассисни, авваламбор, раҳбар курсисига ўтирганларни бугун тушуниш ҳам, оқлаш ҳам қийин»76, – дея алоҳида таъкидлаган эди. Нотиқлик санъатини яхши эгаллаган раҳбар сўз қудратидан фойдаланиб, одамларни ўзига қарата оладиган ҳақиқий йўлбошчига айлана олади. Бу эса, юқорида айтганимиздек, осон иш эмас. Римнинг буюк нотиғи Цицерон шундай деган эди: «Сухандонлик шундай сифатки, унга осонликча эришиб бўлмайди ва у жуда кўп билим ва меҳнатдан туғилади»?. Бу сўзлар ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Нотиқлик назариясини билиш, одамлар психологиясини ўрганиш, нутқ сўзлашни доимий машқ қилиш ва сўз устида жиддий ишлаш одамларга таъсир ўтказиш, уларнинг диққатини жалб этиш имкониятини беради. Одамларни мажбур этиш уларни инонтиришдан кўра осонроқ. Шунинг учун айрим раҳбарлар одатда мажбурлаш орқали одамларни ўз иродаларига бўйсундиришга ҳаракат қилишади. Бироқ ишонтиришнинг мажбурлашдан кўра афзал жиҳатлари бениҳоя кўп. Ўзга одам унинг қўрқув ва манфаатпарастлик туйғуларига таъсир ўтказилаётган пайтдагина буйруққа қулоқ тутади ва унга амал қилади. Уни қўрқитиш ёки шахсий манфаат орқали ўзингизга мойил қилишни тўхтатганингиз ҳамоноқ у сизнинг таъсирингиздан халос бўлади ва сизэнди уни ўз иродангизга бўйсундира олмай қоласиз. Шунинг учун куч билан таъсир ўтказиш вақтинчалик ҳолатдир. Ишонтириш эса инсон ақл–тафаккури устидан ҳукмронлик қилиш имконини беради ва доимийлик хусусиятига эга. Агар сиз ўз фикрларингизни ўзга кишининг онгига сингдирсангиз, улар ўша одамнинг ўз шахсий фикридек хатти–ҳаракатларини йўналтирувчи кучга айланади ва оқибат ўлароқ у сизнинг доимий таъсирингиз остида қолади. Тақдир тақозоси билан ўзгаларни ўз фикрига инонтиришга эришган раҳбар эгаллаган лавозимидан кетса ҳам, унинг бошлаган эзгу ишлари давом этади. Нутқ софлиги адабий тил учун бегона унсурлари бўлмаган ахлоқ нормалари тан олмайдиган сўзлардан ҳоли бўлган нутқ соф нутқ дейилади. Баъзи ҳолатларда нутқ софлигига қуйидагилар путур етказиб туради: а) Маҳаллий диалект ва шеваларга хос сўз, ибора, шунингдек грамматик шакллар, сўз ва сўз бирикмаларининг талаффузи, урғуси; Масалан – «Ока! Қалайсиз?» ёки ака ақа – бақа бормаймизми? б) Ўринсиз қўлланган чет сўз ва сўз бирикмалари; Масалан: Умуман дейиш ўрнига вообще, хўш ўрнига так. в) Жаргонлар; Масалан: Ўзингни олма. Ташавоссанми? г) Вульгаризмлар; Бугунги кунда вульгар сўзларнинг ишлатилиши нутқимиз тозалигига салбий таъсир қилмоқда. Оғзаки нутқда учраб турадиган сўкиниш, ҳақорат сўзлари жамиятнинг ахлоқ нормаларга тўғри келмайдиган ҳодисадир. д) Нутқда ортиқча такрорланадиган паразит сўзлар; Масалан: Паразит сўзлар – яъни, демак, хўш, в.х.к. е) Канцеляризмлар. Масалан: Идоравий атамалар ҳам нутқнинг тозалигига доимо хавф солиб туради. Улардан расмий иш қоғозлари услубида фойдаланиш жуда қулай. Аммо уларни оғзаки нутқда қўллаш тавсия этилмайди. Нутқнинг таъсирчанлиги. Нутқнинг юзага чиқишида аниқ бир мақсад –тингловчи онгига таъсир этиш вазифа қилиб қўйилади. Шунинг учун ҳам таъсирчанлик нутқнинг асосий сифатларидан бири саналади. Нутқнинг таъсирчанлиги деганда, асосан, оғзаки нутқ жараёни назарда тутилади. Ва шунинг учун унинг тингловчи томонидан қабул қилинишидаги руҳий вазиятни эътиборга олиш ҳам муҳимдир.Омма тушуна оладиган тилда гапириш, уларни ишонтира олиш нотиқлар олдига қўйиладиган асосий шартлардан ҳисобланади. Нутқнинг тингловчиларга қандай таъсир қилишида нотиқни ўзини қандай тута билиши, имо–ишоралари, ҳатто кийиниши ҳам асосий омиллардан биридир. Самимийлик, хушмуомалалик, одоблилик, тингловчиларга ҳурмат билан қараш каби фазилатлар нутқнинг кишилар томонидан эътибор билан тингланишига сабаб бўлади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling