Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet92/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Илмий услуб. Илмий услуб фаннинг турли соҳаларига алоқадор сўз ва атамаларнинг қўлланилиши, баённинг кўпроқ мантиқий далилларга суяниши билан бошқа услублардан фарқ қилади. Фикр аниқ қоидалар, формулалар асосида ифодаланади. Илмий услубда сўзлар ўз маъносида қўлланилади: қоида ёки таърифнинг мазмунини очишга хизмат қиладиган ажратилган бўлаклар, кириш сўз ва иборалар, шунингдек, қўшма гаплардан кўпроқ фойдаланилади. Илмий услубнинг аниқ кўринишлари илмий мақола ва рисола, диссертациялар, монографиялар, илмий маърузалар шаклида намоён бўлади. Илмий услубнинг ҳозирги замон тараққиёти билан боғлиқ қуйидаги умумий хусусиятларини кўрсатиш мумкин:
1. Ахборотнинг объективлиги, аниқлиги.
2. Нутқнинг маълумотларга бойлиги.
3. Фикрнинг қисқа ва лўнда ифодаланиши.
Илмий услуб китобий услубга тегишли бўлганлиги учун, мантиқийлик, адабий тил нормаларига қатъий амал қилиш, услубий бир хиллик ҳарактерига эга бўлади.
Публицистик услуб. Даврнинг ижтимоий–сиёсий долзарб мавзусини акс эттириш публицистик услубга хосдир. «Публицистика» лотинча сўз бўлиб, ижтимоий ёки халқ, ижтимоий халқчил деган маъноларни билдиради.
Публицистик услубдаги нутқда таъсирчан сўз ва бирикмалардан, мақол ва афоризмлардан ҳам фойдаланилади. Бу услубда гап бўлаклари одатдаги тартибда бўлиб, кесимлар, буйруқ ва хабар майлидаги феъллар, дарак, ҳис–ҳаяжон ва риторик сўроқ гаплардан, ёйиқ ундалмалар, такрорий сўз ва бирикмалардан фойдаланилади. Матбуот нутқи, одатда, ижтимоий–сиёсий, иқтисодий, маънавий–ахлоқий, адабий–танқидий мавзулардаги оммавий нашрларда, нотиқлар нутқи, радио ва ТВ даги чиқишларда намоён бўлади.
Публицистик ва бадиий услубнинг ўхшаш томонлари бор. Ҳар икки услубда ҳам эмоционаллик, экспрессивлик, образли ифодалар, тасвирий воситалар, бадиий тил имкониятларидан фойдаланишга интилиш кучли. Публицистик услубда газета тили алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки газета ва публицистика бир–бири билан чамбарчас боғлиқ. Шу билан бирга, газета услуби публицистик услубнинг бир тармоғи ҳисобланади. Публицистик услубда тил воситаларидан фойдаланишда муаллифнинг индивидуал услуби сезилиб туради. Айниқса, бу ҳолат очерк, фельетон, бадиий публицистик мақолада тез кўзга ташланади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling