Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мавзу бўйича таянч иборалар


Download 1.06 Mb.
bet94/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Мавзу бўйича таянч иборалар
Тил, нутқ, оғзаки нутқ, талаффуз, оҳанг, имо – ишора, сўзловчи, кайфият, сўзланаётган вазият, сўзловчи, нутқий, кундалик сўзлашув нутқи, лекторлар нутқи, радио ва телевидения нутқи, саҳна нутқи, маҳаллий диалект ва шеваларга хос сўзлар, ибора, грамматик шакллар, сўз ва сўз бирикмалари, талаффуз, урғу, ўринсиз қўлланган чет сўзлар, жаргонлар, вульгаризм, паразит сўзлар, канцеляризмлар, самимийлик, хушмуомалалик, одоблилик, тингловчиларга ҳурмат.


Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар

  1. Нутқнинг моҳияти ҳақидаги фикрингиз.

  2. Нутқ бадиий тафаккур ривожига қандай таъсир кўрсатади?

  3. Ёзма ва оғзаки нутқ маданиятини изоҳлаб беринг.

  4. Овоз ва оҳангнинг мулоқот жараёнидаги аҳамияти қандай?

  5. Нутқ тозалигига салбий таъсир этувчи ҳолатларни санаб беринг.

  6. Нотиқликнинг ижтимоий аҳамияти нимада?

  7. Нутқ услубларининг қандай турлари мавжуд?

  8. Раҳбар фаолияти билан боғлиқ мулоқот маданияти деганда, нималар назарда тутилади?

  9. Соф нутқ дей нималарга айтилади ва унинг софлигига баъзан нималар путур етказади?

  10. Нутқ таъсирчанлигининг асосий омиллари нимада?


XIII боб. БОШҚАРУВ ПЕДАГОГИКАСИ, БАНК ХОДИМИНИНГ ПЕДАГОГИК ЙЎНАЛГАНЛИГИ
13.1. Бошқару педагогикаси
Яхши стратегия ва уни амалга ошириш – яхши бошқарувнинг энг ишончли белгиси. Банк раҳбари бошқарув стратегияси бешта бир–бирига боғлиқ масалани ҳал этишга асосланади. Булар:
1.Тижорат банки бажариши лозим бўлган стратегик кўра билиш, ҳаракат, узоқ муддатли йўналиши ва аниқ вазифани шакллантириш.
2. Стратегик кўра билиш ва зиммадаги вазифани аниқ мақсад ҳамда топшириққа айлантириш.
3. Мақсад ва вазифаларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш.
4.Қабул қилинган стратегияни малакали ҳамда самарали татбиқ этиш ва амалга ошириш.
5. Иш натижаларини баҳолаш, янги йўналишларни ўрганиш ва ривожланишнинг узоқ муддатли йўналиши, стратегия мақсадлари ёки амалдаги тажрибага асосан уни амалга ошириш усуллари, ўзгарувчан шароитлар, янги ғоялар ва имкониятларга қаратилган хатти –ҳаракатларни амалга ошириш.
Тижорат банк бажариши лозим бўлган стратегик кўра билишни, ҳаракат, узоқ муддатли йўналишини вааниқ вазифани шакллантириш. Бу вазифани бажаришда тижорат банкнинг раҳбари қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим: биз нима қилмоқчимиз ва нимага эришамиз? Зиммадаги вазифа баён қилинганда ташкилот фаолиятининг тавсифи аниқлашади ва у мижозлар учун нима қилиши кераклиги белгиланади. Раҳбар эса ўз ходимларида «мақсад туйғусини» юзага келтириш учун, уларни ташкилотнинг стратегик мўлжали ва зиммадаги вазифа тўғрисида хабардор қилиши лозим.
Стратегик кўра билиш, ва зиммадаги вазифани аниқ мақсад ҳамда топшириққа айлантириш. Раҳбарият томонидан белгиланган мақсадлар қисқа ва узоқ муддатли бўлади. Қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни уйғунлаштириш керак бўлган ҳолларда кейингиси устувор ҳисобланади.
Мақсадларни белгилашда соҳадаги барча банк раҳбарлари иштирок этиши лозим.
Банк раҳбари барча бўлинмалари орқали олдига аниқ вазифалар қўяди буларни ҳал этиш умумий мақсадга эришилишига муайян ҳисса бўлиб қўшилади.
Банк бошқарув стратегияси 5та ўзаро боғлиқ вазифани бажаришга асосланади:
– стратегик кўра билиш ва банкни вазифасини шакллантириш;
– мақсадларни белгилаш;
– мақсадларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
– стратегияни жорий этиш ва амалга ошириш;
– ишларни баҳолаш, янги йўналишларни ўрганиш ва тўғриловчи ҳаракатларни амалга ошириш. Бу вазифалар бир йўла ва абадий ҳал бўлмайди, чунки тез–тез янги вазиятлар юзага келиши натижасида тўғриловчи ҳаракатлар ўтказиш зарурати юзага чиқади.
Кишиларнинг билими раҳбар касбий ваколатининг кўрсаткичидир.
Инсон ижтимоий муносабатлар тизимига қўшилганда ва мустақил фаолият учун ижтимоий сифатга эга бўлганда шахс сифатида қарор топади.
Шахс – алоҳида киши, ижтимоий–маънавий, ахлоқий моҳиятни ўзида мужассамлаштирган одам. Бу тушунча барча ижтимоий–гуманитар фанларда ўз предмети нуқтаи назаридан ишлатилади. Шахс ҳақида хилма–хил талқинлар бор. Шахс — биофизиологик, ижтимоий, маънавий, ахлоқий ва эстети фазилат ва ҳислатларнингяхлит бир бутунликка айланиши ҳамда муносабатлар тизими билан қамраб олинишидир. Шахснинг шаклланишида қуйидаги омиллар қатнашади:
1) биологик (насл);
2) табиий муҳит;
3) маданий муҳит;
4) ижтимоий тажриба;
5) одамлар билан муносабат.
Шахснинг биофизиологик жиҳати овқатланиш, жойлашиш, жинсий алоқаларга киришиш, бола туғилиши каби индивидуал фаолияти билан боғлиқ ҳодисалардир. Шахснинг шаклланишига табиий алоқадор буюм ва алоқалар олами физик муҳит деб аталади. Шахс маданийлашган жонзот; ижтимоий, тарихий тажрибага эга бўлган муайян авлод вакили; одамлараро муносабатлар субъекти бўлиши ҳам мумкин. Бу уч омил ҳам шахс ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
Шахс — жамиятдаги алоҳида бир киши, одам. Лекин одам шаклидаги ҳар бир мавжудотга нисбатан «шахс» сўзини қўллаб бўлмайди. Кўзга кўрингани, намоён бўлгани учун инсонни башар, инсониятни эса башарият дейдилар. Жисм эгаси бўлмиш ҳар бир башар шахс даражасига кўтарила олмаслиги ҳам мумкин.
Фалсафада «индивид» деган атама ва тушунча бўлиб, лотинча индивидум деган сўздан келиб чиққан, «бўлинмайдиган» деган маънони англатадиган бу атама мустақил яшайдиган тирик вужуд,ҳар бир шахс, ҳайвон ва ўсимликни билдиради.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling