Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Кийим ва мехмоннинг ташқий кўриниши


Download 1.06 Mb.
bet102/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

14.2.Кийим ва мехмоннинг ташқий кўриниши
Расмий қабул маросими таклиф этилган меҳмоннинг ташқи кўриниши муҳим роль ўйнайдиган тантанали маросимлар турига киради. Қадим замонлардан бугунги кунгача қабул маросимларида кийиладиган кийимларни танлашнинг қоидаларига қатьий амал қилиш урф-одати сақланиб келмоқда. Ушбу қоидаларга риоя қилиш зарурлиги ҳамон замон талабидир.
Эркак кишиларнинг кийими консерватив эканлиги, қатъий чекланганлиги бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Расмий тадбирлар учун эркак кишиларга смокинг, фрак ёки классик костюм кийиш тавсия этилади.
Смокинг ва фрак — бугунги кунда кечки костюмларнинг тури бўлиб, дунё протокол тажрибасида янада кенг ишлатиб келинмоқда.
Фрак мажбурий бўлган ҳолларда, расмий таклифномаларда «л\гШ1е Ме» («оқ галстук») деб белгиланади. Охирги пайтларда бу либос кам кийилади (фракни эркаклар асосан Нобель мукофоти билан такдирлаш тантанали маросимларида, Қирол ва Подшоҳларнинг сарой қабулларида, Ла Скала премьера спектаклларида, баъзи мамлакатларда ишонч ёрлиқларини топшириш маросимларида кийилади). Классик фрак учун оқ камзул ва оқ «галстук–бабочка» керак бўлади. (қора «галстук–бабочка» ва фрак фақат официантлар ёки оркестр мусиқачилари томонидан кийилади). Фрак кийганда қўл соати тақилмайди. Эркаклар пайпоқларининг ранги костюм рангидан тўқроқ бўлиши керак ва бу, ўз навбатида, костюм ва оёқ кийим рангининг уйғунлашишини таъминлайди.77
Таклифномада «В1аск 11е» («қора галстук») деб белгиланса, смокинг кийиш мажбурий ҳисобланади. Смокинг пиджаги бир ёки икки бортли бўлиб, ёқаси «стойка» ёки «шаль» ёқа, астари шойи матодан тикилган бўлади. Шимларининг икки чеккасига шойи кант тикилади. Классик смокинг қора рангда бўлади. Смокинг ичидан оқ крахмалланган «стойка» ёқали, олд қисми «плиссе»дан иборат, енгига «запонка» тақиладиган икки манжетли кўйлак кийилади.78
«Галсгук – бабочка» қора ёки тўқ кўк рангда бўлади. Шим белбоғи ҳам тўқ рангда бўлиши керак. Кўкрак чўнтагига оқ шойи матодан тикилган дастрўмолча солиб қўйилади.
Эркаклар пайпоқлари шойи матодан ва қора рангда бўлиши керак.
Қора лакли ботинкалар фақат смокинг билан бирга кийилади.
Давлат раҳбари ва унинг рафиқаси номидан ўтказиладиган расмий қабул маросимларида протокол тажрибасига кўра классик костюм кийилади.
Костюмга бўлган талаблар оддий: сифатли матодан тикилган, одми рангда бўлиши керак Расмий костюм сидирға матодан бўлиши лозим.
Кечки тадбирлар учун тўқ кўк ёки тўқ кул рангдаги костюм ниҳоятда мос келади. (у билинар–билинмас йўл–йўл бўлиши ҳам мумкин) Қора рангдаги костюм кийиш мақсадга мувофиқ эмас. Соат 20.00. дан илгари бошланадиган тадбирларга оч рангдаги костюмларни кийиш мумкин. Кўйлак ва галстук кечки кийимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Барча расмий тадбирларга эркакларга оқ кўйлак ва ёрқин бўлмаган рангдаги галстук тавсия этилади.
Германияда эркаклар одатда «двойка» костюмлар кияди, уларнинг ранги тўқ кўк ёки тўқ кул ранг бўлиши мумкин. Улар кечқурунлари нисбатан расмий – «тўқ рангдаги костюм» киядилар.
Аёллар кийимига эркакларникига нисбатан ҳамиша тиқилиш тури ва рангига бўлган талабларга кўра кўпроқ эркинлик берилган, ҳамда чеклашлар киритиш нисбатан қийин бўлган. Лекин шуни эсда тутиш лозимки, аёллар расмий кийимининг асосини классик шакл ва ранглар ташкил этиши керак.
Аёллар кийими давр ва мода талаблари билан ҳамнафас бўлиши даркор. Кундузги қабул маросимларига (агар таклифномада кийим борасида махсус йўриқнома мавжуд бўлмаса) аёллар оддий узунликдаги кўйлак ёки кўйлак–костюм кийишлари мумкин. Кечки қабулларга (агар таклифномада кийим борасида махсус йўриқнома мавжуд бўлмаса) кечки–байрамона, оддий узунликдаги кўйлаклар ёки кўйлак–костюмлар кийиши мумкин. Тушлик ёки кечки қабулларга берилган таклифномада «В1аск 11е» ёки «кечки либос» деб кўрсатилган бўлса, ушбу тавсияга риоя қилиш мақсадга мувофиқ.
Аёлларнинг кечки либослари икки хил: ўртача узунликда (ердан 15–20 см баландликда) ва узун (ергача) бўлади. Охирги пайтларда узун кўйлаклар кам кийилмоқда. Кундузги қабуллар ва «коктейль» ёки «фуршет» қабулларига қулай пошнали оддий туфли кийилади. Кечки байрамона кўйлакларга замш, парча, олтин ёки кумуш рангли чармдан қилинган баланд пошнали туфлилар кийилади. Кечки кўйлакка мос қилиб шойи қўлқоп кийиш мумкин. Агар кўйлак енглари узун бўлса, қўлқоп кийилмайди.
Зебу зийнатларга келганда, кўп мамлакатларда кундузги қабулларга бижутерия, кечқурунгиларига эса асл қимматбаҳо зебу зийнатларни тақиш одат тусига кирган.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling