Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet98/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Эмоция ва ҳис этиш, уқув ва ақлий фаолият, хусусият ва ирода индивидуал – психологик сифатлар саналади. Бу ҳислатлар авлоддан–авлодга қон орқали ўтади. Булардан фарқли ўлароқ ижтимоий – психологик сифатлар ижтимоий орттирилган ҳисобланади. Бошқарув фаолиятидаги муваффақият кўп жиҳатдан раҳбарнинг ходимларни меҳнатга қизиқиш билан муносабатда бўлишдан қанчалик манфаатдор қила билишига боғлиқ.
Раҳбарнинг фаолияти кўп жиҳатдан педагогик фаолиятдан иборат бўлади. Раҳбар бажарувчиларга қатъийят билан ўз ғоясини ўтказади ва уларни амалга оширишни ўргатади. Ҳар бир раҳбар психологик билимлар билан бир қаторда, муайян педагогик билимга ҳам эга бўлиши керак. Шулар ёрдамида у ходимларга уларни тарбиялаш ва мукаммаллашишларига таъсир этувчи шакл ҳамда усулларнинг янада самаралилигини топиш мумкин.
Тарбия жараёнида раҳбар қуйидаги педагогик муаммоларни ҳал этиши керак:
– ақлий ривожланиш (ходимларнинг умумий ва касбий маълумоти);
маънавий етукликка эришиш; ( маданий тадбирлар ташкил этиш, ахлоқий муаммоларни ечиш);
– муомалани тўғри ишлата билишга эришиш.
Бунда қуйидаги педагогик тамойилларга риоя қилиш лозим:
– эзгу идеаллар билан машғул бўлиш;
– шахсий ҳислатларни такомиллаштириш.
Тарбиявий таъсир усуллари бошқарув педагогикасининг асоси ҳисобланади. Тарбиявий таъсир раҳбарнинг қуйидаги омилларни билишига боғлиқ:
– ходим маданияти ва маълумот даражаси, унинг ахлоқий касбий ва ҳаёт тажрибаси қай даражада ривожланганлиги;
– жисмонан соғломлиги, маънавий баркамоллиги;
– индивидуал, ижтимоий ва руҳий сифатлари;
– меҳнат жамоасидаги ижтимоий ва руҳий вазият;
– ахлоқий – маъмурий чорага ходимнинг муносабати.
Тарбиявий таъсир ҳар бир шахснинг ўзига қаратилган бўлиши керак, бу раҳбардан тарбиянинг турли усулларидан хабардор бўлишини тақозо этади.
Раҳбарнинг тарбиявий таъсир усулларидан оқилона фойдаланиши, яъни педагогик саводли бўлиши ходимда хулқий фаросат ва кўникмаларни шакллантиришни таъминлайди.
Раҳбар тарбиявий таъсирни амалга оширишининг қуйидаги тамойиллари мавжуд:

  • руҳий ўзига хослик, яъни шахсга тарбиявий таъсир ўтказишдан олдин унинг индивидуал, ижтимоий–руҳий сифатларини аниқлаши лозим;

  • маънавий мотивлар – ўзига бўйсунувчилар олдида юқори даражадаги хулқ–атвор эгаси эканлигини шахсан намоён этиш, бу раҳбарга «менга ўхшашга ҳаракат қил», деб талаб қилиш имконини беради.

  • якка тартибда (индивидуал) ёндашиш, бу ҳар бир шахснинг ўзига хос бўлган томонини излаш;

  • меҳнат фаолиятининг талабларига мослашиш, бу –ходим ақлий имкониятини аниқлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича педагогик муаммоларни ҳал этиш;

  • шахсий ёндашиш, бу – ходимда ноёб қобилият куртакларини ўстириш ва уларни ривожлантириш;

  • тизимли ёндашиш, бу – шахсни ҳар жиҳатдан идрок этиш ва унинг хулқига таъсир этувчи омилларни аниқлаш.

Инсонлар қанчалик тажрибали ва билимдон бўлса уларни одоб масалалари шунчалик қизиқтира бошлайди. Ходимларнинг ахлоқий юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Бунга эришиш учун, аввало, раҳбарнинг ижтимоий–ахлоқий тайёргарлиги зарур. Ана шу мақсадда бошқарув одоби қоидалари тузилади. Унинг моҳияти ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг барча иштирокчилари хулқ–атвори тамойил ва меъёрларини асослашдадир, хизмат ҳуқуқ ва мажбуриятига касб бурчи сифатида муносабатда бўлиш зарурлигидадир.
Бошқарув одоби маъмурий ва хўжалик фаолиятини сифатли адо этишга йўналтирилган назарий–амалий ахлоқий билимлар ва амалий тавсиялар тизимидан иборатдир. Ижтимоий адолат, шахс эркинлиги, халоллик, масъулиятни ҳис қилиш, табиатни асраб–авайлаш унинг асосий тамойиллари ҳисобланади.
Раҳбарнинг асосий ахлоқ қоидалари:
– инсонларга кенг кўламда ўз фойдалилигини намоён этиш учун ҳокимиятга интилиш;
– бошқарув фаолиятида қатнашиш учун ходимларни фаол жалб этиш;
– фойдали танқидни самимий қабул қилиш ва жамоат фикрини ҳурмат қилиш;
– бўйсунувчиларга ишонган ҳолда муносабатга мойиллик, уларни ўз ҳамфикрлари деб билиш.
Ахлоқий баркамоллик раҳбарнинг ишбилармонлик сифатларидан бири ҳисобланади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling