Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet97/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Ҳис–ҳаяжон – бу шахснинг атроф муҳитга, одамлар ва ўз–ўзига бевосита ташвиш шаклида муносабатда бўлиш усули. Ҳаётдаги юз берадиган кўпгина вазиятлар турли ҳис–ҳаяжон юзага келиши билан боғлиқ: ижобий ва салбий, чуқур ва юзаки ва б.
Сезги – шахснинг бирор нарса ёки ҳодисага муносабатини ифода этувчи барқарор муносабатига оид ҳис-ҳаёжон. Сезгининг қуйидаги турлари мавжуд: маънавий (ижтимоий бурч, севги, бурч, ғурур), интеллектуал (маълум натижалардан олимнинг хурсанд бўлиши ёки кўнгли тўлмаслиги, конструктор в.х.к ларнинг қониқиш ҳосил қилиши ёки қилмаслиги), эстетик –шахснинг ўзини қуршаб турган оламдаги ва санъатдаги гўзалликлардан таъсирланишини белгилайди.
Уқув, бу – шахс табиий қобилиятининг ривожланган ҳолати. У қуйидагича бўлиши мумкин:
умумий – диққат, кузатувчанлик, эслаб қолиш, ижодий тасаввур, мулоҳазалилик ва б;
махсус – тасаввурий (чизиқлар, мутаносиблик ва бошқаларни сезиш), математик (абстракт фикрлаш, таҳлил ва синтезга мойиллик), ташкилотчилик ва бошқа ҳислатлар.
Бундай уқувлар инсонни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида белгиланади, шунингдек, унин фаол меҳнат ва ижтимоий фаолияти мобайнида шаклланади.
Ақлий фаолият: прагматик маънода – бу ҳаётнинг мазмунини англаш, мақсад ҳамда вазифаларни белгилаш, уларни ҳал этишнинг самарадорли усулларини излаш. У ноаниқликни камайтиришга йўналтирилади.
Ҳарактер – бу индивидуал руҳий хусусиятлар мажмуи. Инсонда одатдаги шароитда намоён бўлади ва шундай шароитда унга хос хатти – ҳаракат усулларида ифодаланади. Табиатнинг умумий кўриниши шахснинг фуқаролик масъулияти, бурчи, одамларга ва ўз-узига муносабатида акс этади.
Бошқарув фаолиятининг муваффақияти кўп жиҳатдан ходимларнинг меҳнатга манфаат билан муносабат билдиришига боғлиқ. Меҳнатга қизиқтириш тузилмаси ходимда ўз касбий фаолияти натижасидан фахрланиш туйғусини уйғотиши лозим.
Раҳбарнинг касбий ваколатлилигининг кўрсаткичи бўлиб, одамларни билиш: улар индивидуал ва ижтимоий–психологик сифатлари ҳисобланади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling