Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet106/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

14.8. Дипломатик протокол
Дипломатик протокол – давлатлараро ҳамкорликда муносабатларнинг асосий қоидалари, жумладан, суверенитетни ҳурмат қилиш, тенглик, эркинлик, ҳудудий барқарорлик, бир–бирининг ички ишларига аралашмаслик каби талабларга риоя қилмасдан туриб, тўлақонли келишувни амалга оширилмаган бўлар эдилар.
Бундай талабларни бажариш учун бу борадаги тажрибадан ташқари маълум бир дастуриламал ҳам лозим. Бундай дастуриламал дипломат (музокара) баённомаси дейилади. Ушбу баённома давлатнинг вужудга келишидан тортиб, ҳозирги давргача бўлган ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг қайта ишланган, йиллар давомида таҳрир ва тажрибадан ўтган, замонавий талабларни ҳам ўз ичига қамраб олган қоидалар мажмуидир.
«Дипломатик луғат» дипломат баённомаси тўғрисида аниқроқ тушунча бера олади:
Дипломатик баённома – халқаро муосабатларда расмий шахслар, вакиллар томонидан, ҳукуматлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган умумқабул қилинган анъана, тартиб, расм–русмлар қоидасининг мажмуи.
Музокара баённомасининг моҳияти ўзаро муносабатларида давлатлар келишувларини ахлоқий маданият доирасида кечиши, яъни давлатларнинг келишувларини чиройли тарзда – ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда олиб боришдан иборатдир.
Аслида, баённома ҳужжатларн тўғри шаклга солиш, архивлаштириш учун қўлланган. Даврлар ўтиб, у музокара учун қўлланилган бу баённома тури кенг доирада мазмунан шаклланиб, тантана ва музокара этикети сифатида ҳам қўллана бошлади. Ҳозирги даврга келиб музокаралар баённомаси замонавий талабларга асосан, сиёсий ҳамда ҳуқуқий ўзгаришлар киритган ҳолда илмий ва техникавий тараққиёт таъсирида бошқача тусга эга бўлиб бормоқда.
Аммо бу ўзгаришлар, бирон бир давлат миқёсидаги тамойиллар эмас, балки тажрибавий асосга эга – бўлиб, жаҳон миқёсида умумқабул қилинган қоидалардир.
Расман эса музокара баённомаси 1814 йилларда Вена конгресси томонидан тасдиқланган. Музокара баённомаси ўзида этикет ва тантанавийликни мужассам этган. Музокара баённомасининг асосий қисми бўлмиш музокара этикети – давлат вакилларининг ўзаро муносабатларида намоён бўлувчи гўзал хулқ ва ўзини чиройли тутишдир. Музокара этикетининг қоидалари музокарачи вакилнинг ташқи кўринишидан тортиб, то имо–ишора, хатти–ҳаракат одобларигача қамраб олган. Музокара этикетида муомала, мурожаат музокаранинг турли хил кўринишларида – ёзма, учрашув, қабул ва ташрифга қараб тавсифланган. Зеро давлат арбоби бошқа давлат вакилидан бўлган ҳар қандай музокара турларига муносиб жавоб бериши, уларни кўриб чиқиши шарт. Хат ёки таклифга жавоб бермасликнинг ўзи ўта одобсизлик саналади. Бунда самимийлик ва ҳозиржавоблик катта аҳамият касб этади. Мулоқотдаги арзимас эътиборсизлик ҳам шерикни гарчи бунда давлатнинг айби бўлмаса ҳам, (вакилнинг хатоси бўлса ҳам) қарорини ўзгартириши мумкин, у ёки бу давлатга нисбатан муносабатни салбий тарафга ўзгариши, музокаранинг чигаллашига олиб келиши табиий.
Умуман олганда, музокара этикетининг бир қанча қатъий қоидалари мавжуд. Улар қуйидагилар:

  • саломлашиш ва кўришишда исми билан мурожаат қилиш. Бу нафақат уни ҳурмат қилишингизни, балки ўзингизга нисбатан ҳам шундай ҳурмат билан қарашингизни англатади;

  • нигоҳ муҳим аҳамиятга эгадир. Самимиятни кўрсатиш учун суҳбатдошингиз кўзларига қаранг;

  • саломлашувда ўрнингиздан туришингиз шарт. Ўтириб кўришилмайди;

  • ёш ва жинснинг аҳамияти йўқ;

  • табассум ва ширинсуханлик ҳар қандай вазиятга объектив ёндашишга олиб келади;

  • исмингизни айтиб кўришинг. Биринчи марта кўриб турган бўлсангиз исм – шарифингизни айтиб, ўзингизни бир йўла таништиринг. Агар аввал ҳам учрашганингизга гумонингиз бўлса, исмингизни айтганингиз маъқул – бу шеригингизни ноқулай вазиятга тушиб қолишининг олдини олади;

  • кўришганда қўл бериб кўришинг. Бунда қўлни ҳаддан зиёд қисиб юбориш ярамайди. Шашт билан узатилган қўл муносабатни янада мустаҳкамлайди.

Музокара кийими. Усти бошингиз макон, замон ва воқеликнинг табиатига тўғри келиши лозим. Расмий музокараларга одми рангдаги кийимлар тўғри келади. Бўйинбоғ туси унинг эгаси борасида маълум тасаввурни пайдо қилиш имконига эга:

  • қизил, сариқ – эркинлик, қатъийятлик;

  • қора тусда қизил безаклар – ўзига ишончнинг кучлилиги, муайянлик;

  • кўк ва тўқ жигарранг – бағрикенглик;

  • тўқ кулранг – ҳиссиётларга эрк бермаслик;

  • ҳаворанг – хотиржамлик;

  • яшил, сариқ – сергаклик.

Бўйинбоғ ранги кўйлакка нисбатан оч рангда бўлмаслиги лозим.
Бўйинбоғ савлатингизга мос келиши керак. Унинг узунлиги шимнинг камаригача бўлиши мақсадга мувофиқ.
Расмий шароитда уст бошингизнинг охирги тугмасидан ташқари барча тугмалари тақилган бўлиши лозим. Эркаклар пайпоғи костюмга мос келиши, костюм рангидан тўқроқ, оёқ кийим рангидан очроқ тусда бўлиши мақсадга мувофиқ.
Қўлқоплар, шарф ҳамда дастрўмол ранглари ва гуллари бошқа кийим унсурларига мос равишда тутилиши лозим.
Устки кийимнинг тепа чўнтагига ручка, қалам, кўзойнак ва бошқа нарсалари солиб қўйиш мумкин эмас.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling