Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
Музокаравий қабуллар. Музокара хизматида музокаравий қабуллар муҳим аҳамият касб этади, чунончи, унда тақдимот масалалари билан бирга, ахборот ва махсус масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Қабуллар марказий ташқи органлар ёки дипломатик вакиллар томонидан муҳим воқеалар ҳамда кундалик фаолият қаторида ҳам олиб борилади. Музокара баённомасида кундузги ва кечки, столга ўтказиш ва тик туриш, рафиқа билан келиш ёки уларсиз каби қабулларга бўлинади. Бугунги кунда қабулларнинг қуйидаги турлари кенг доирада тарқалган. Нонушта, тушлик, тушлик–буфет (швед дастурхони) фуршет ва коктейл қабуллар. Нонушта, одатда, чекланган доирада кам сонли кишилар учун мўлжалланган бўлиб, қоидага биноан унга фақат эркаклар таклиф қилинади. Нонуштани соат 12–15ларда ташкиллаштирилади. Нонушта таркиби меҳмонларнинг миллий таомномасини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Одатда, у бир–икки совуқ газак, битта балиқли ва гўштли иссиқ овқат ҳамда ширинликдан таркиб топади. Нонуштага биринчи овқатни тортиш қабул қилинмаган. Баъзида нонушта давомида вино, якунроғида эса шампан виноси, кофе, чой тортилади. Келган меҳмонларни дастурхон ёзилган жойдан бошқа алоҳида хонада кутиб олинади. У ерда шарбат, минерал сув, қуруқ мева, зайтун меваси ва бошқа енгил газаклар таклиф қилинади. Айни пайтда, меҳмонлар бир - бирлари билан танишадилар, қизиқарли суҳбатлар учун мавзулар пайдо бўлади. Шундан сўнг, меҳмонлар дастурхонга таклиф қилинади. Нонушта одатда бир ярим соат давом этади, ундан бир соат дастурхонда овқатланишга кетса, қолган ярим соат овқатдан кейин тарқатиладиган кофе ёки чой билан ўтказишга кетади. Нонуштани якунлаш (тушлик ва кечки овқатда ҳам) қабул эгасининг измида бўлади. Аммо баъзи мамлакатларда бу имконият меҳмонлардан каттага (даражага боғлиқ) берилади. Тушлик қабулнинг энг тантанавор ва обрўли тури ҳисобланади. У авваламбор, қабул ўтказилаётган тадбирнинг қай даражада муҳим эканлигини кўрсатиш имконини беради. Тушлик соат 19:00 ва 21:00 лар орасида ўтказилади. Одатда, тушликка эркаклар билан уларнинг аёллари ҳам таклиф этилади. Тушликнинг таркиби нонуштага нисбатан бақувватроқ. Унда, албатта, биринчи овқат бўлади. Ичимликлар нонуштаникидан фарқ қилмайди. Тушлик одатга биноан икки–уч соат ва ундан кўпроқ давом этиши мумкин. Тахминан дастурхон атрофида ўтказилган бир ярим соатдан сўнг бошқа хонага ўтилиб, чой ёки кофе устида суҳбат қуриш мумкин. Баъзида эса шу чой–кофе тушлик дастурхонида ҳам узатилиши мумкин. Кечки овқат соат 21 ва ундан кечроқ вақтда бошланиши мумкин. Тушликдан у қабул ўтказиладиган вақти билан ажралиб туради. Биринчи овқат берилмаслиги мумкин. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling