Мавзу бўйича таянч иборалар
Дипломатик этикет, дипломатик протокол, дипломатик мартаба, қабуллар, атташе, дипломатия, дипломатик саломлашиш, расмий қабул, Смокинг, фрак, расмий тушлик, стол сервировкаси, журфикс, а - ля фуршет, коктейл, тушлик–буфет, нонушта, шампан бокали, швед дастурхони, Саммит, церимониал, Вербал нота, протокол, меморандум
Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар
1. Дипломатик этикет нима?
2. Дипломатик проотокол деганда нимани тушунасиз?
3. Дипломатик мартаба қандай белгиланади?
4. Қабулларда: аёллар ва эркаклар кийими қандай бўлади?
5. Дипломатик ёзишмалар ҳақидаги фикрингиз.
6. Расмий қабуллар ҳақида нималарни биласиз?
7. Аёллар қабулда қандай кийим кийиш тавсия этилади?
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига қандай дипломатик мартабалар берилади?
9.Расман музокара баённомаси қачон, қаерда ва нима (ким) томонидан тасдиқланган?
10.Музокара этикетининг қоидаларида нималар қамраб олинган?
Г Л О С С А Р И Й
Адабий сўзлашув нутқи – адабий тил нормаларига амал қилган ҳолда гапиришдир.
Адолат – адолатнинг эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонликдан асосий фарқи шундаки, адолатнинг ўзи бирор–бир қадриятни англатмайди, лекин қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга.
Айримлар савол бериш асносида бирон–бир масала юзасидан ўз нуқтаи назарларини баён этадилар ва бундай чиқишларни ҳам мазкур туркум саволлари қаторига қўшиш мумкин.
Ақлий фаолият: прагматик маънода – бу ҳаётнинг мазмунини англаш, мақсад ҳамда вазифаларни белгилаш, уларни ҳал этишнинг самарадорли усулларини излаш
Ахлоқ – маънавиятнинг амалда намоён бўлиши. Илм, билим, дунёқараш, идрок ва иймон инсоннинг хулқ–атворида ўзига хос тарзда акс этади. Инсон маънавияти эса ахлоқий фазилатлар орқали намоён бўлади.
Ахлоқий низолар – жамиятнинг ижтимоий–иқтисодий, сиёсий–ҳуқуқий, маънавий–маданий ҳаётидаги ўзаро номутаносибликлар туфайли кишилар ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар, қўрслик, тоқатсизлик, масъулият ҳиссининг парокандалик сари юз тутиши каби иллатларга айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |