Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Обед–буфет, фуршет ва коктейл
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шампан бокали.
- 14.9. Дипломатик этикетда кийиниш маданияти
- Эркаклар учун
Обед–буфет, фуршет ва коктейл – энг кенг тарқалган ҳамда турли сабаблар билан ўтказиладиган қабул турларидир. Ўтказиладиган жойига қараб, одатда, унга кўпроқ одамлар таклиф қилинади. Бу қабуллар соат 17 ва 21 лар орасида ташкил этилиб, фуршет ва коктейлда ўтирилмайди, тушлик–буфетда эса унча катта бўлмаган беш олти кишилик столларнинг бирига ўтказилади. Меҳмонлар газак ва ичимликларни махсус дастурхондан олиб таъбга қараб истаган столларидан бирига ўтиришлари мумкин. Ташриф вақтлари қабулнинг бошланиши ва якунланиши кўрсатилган таклифномалар асосида аниқланиб, нонушта ва тушликдагидек аниқ вақтга келиш шарт эмас, унга бироз кечикиш одобсизлик саналмайди. Аммо қабул бошланишининг дастлабки икки соатида уни ташлаб чиқиб кетиш ножоиз. Зотан, маълум бир шарт–шароитдан келиб чиқиб, зарурият туғилган бўлса, мезбондан узр сўраб, унинг рухсати билан қабул ҳақида бир нечта яхши фикрларни билдириб кетиш мумкин.
Шампан бокали. Қоидага биноан соат 12 да бошланиб, бир соатлар атрофида давом этади. Бундай қабулни ўтказиш учун миллий байрамнинг йиллиги, элчини кузатиш, мамлакатда делегацияни кутиб олиш, кўргазманинг (фестивал) очилиши сабаб бўлиши мумкин. Қабул пайтида шампан виносидан ташқари меҳмонларга бошқа ичимликларни ҳам таклиф этиш мумкин (вино, шарбатлар, минерал сув). Ичимликлар ва газакларни официантлар тарқатадилар 14.9. Дипломатик этикетда кийиниш маданияти Кийиниш маданияти ва қоидалари дипломатик этикетнинг ажралмас қисмидир. Дипломатик этикетда аёллар ва эркакларнинг турли хил маросимлар учун кийиниш меъёрлари ва қоидалари белгиланган. Эркаклар учун Костюм. Нонушта, коктейл ҳамда 20.00 гача бошланадиган бошқа қабуллар учун ёрқин рангли бўлмаган исталган рангдаги костюмни кийиш мумкин, агарда ушбу қабуллар миллий байрам муносабати билан ёки давлат раҳбари, Ташқи ишлар вазири шарафига ёки унинг номидан ўтказилаётган бўлмаса. Миллий байрам муносабати билан ёки давлат раҳбари, Ташқи ишлар вазири шарафига ёки унинг номидан ўтказилаётган қабуллар ҳамда 20.00 да ва ундан кеч бошланадиган қабуллар учун тўқ рангли костюм кийиш тавсия этилади. Смокинг кийиш керак бўлган ҳолларда таклифномада бу ҳақда огоҳлантирилади. Фрак кийиш лозим бўлган ҳолларда ҳам таклифномада огоҳлантирилади. Кўйлак ва галстук. Барча турдаги қабулларда крахмалланган ва юмшоқ ёқали оқ рангли кўйлак ва ёрқин ранги бўлмаган галстук тақиш тавсия этилади. Ранг - баранг ва нейлон кўйлак, қора галстук тақиш тавсия этилмайди. Қора галстук мотам белгиси саналади. Пайпоқ. ёрқин рангли ва кўзга ташланадиган бўлмаслиги керак. Аксарият ҳолларда кул ранг ва қора ранглигидан фойдаланилади, миллий байрам муносабати билан ёки давлат раҳбари, Ташқи ишлар вазири шарафига ёки унинг номидан ўтказилаётган бўлмаса. Пойафзал. Қора рангли пойафзал кийиш тавсия этилади. Сандал кийиш мумкин эмас. Ялтироқ (лакланган) қора туфли фақат смокинг билан кийилади. Қора рангли бўлмаган пальто ёки костюм билан қора рангли бош кийим кийилмайди. Расмий шахслар кийинишида модага қараб эмас, ўзининг даражасига амал қиладилар. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling