Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet109/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Аёллар учун
Қабулда одми, ўртамиёна ранглардаги кийим кийиш тавсия этилади. Нонушта, чой, коктейл учун оддий узун кўйлак, катта бўлмаган шляпа кийилади, қабул даврида шляпа ечилмайди. Мезбон шляпа киймайди.
Соат 20:00 да ва ундан кеч бошланадиган қабуллар учун бир мунча башанг кийимлар кийилади. Улар одатий узунликда ҳамда узун бўлиши мумкин. Шляпа кийилмайди.
Пойафзал. Пошнаси турли баландликдаги тери ва замшдан пойафзаллар кийилади. Спорт пойафзали ҳамда таги каучук, резинали оёқ кийимни қабулга кийиш мумкин эмас.
Қўлқоп ва сумка. Соат 20.00 гача бошланадиган қабуллар учун шойи матоли ва лайка қўлқоплар кийиш мумкин. Сумка тери ва замшдан бўлиши мумкин.
Кечки башанг кўйлакларга шойи ва турли қўлқоплар кийиш мумкин.Кўйлакнинг енги қанчалик калта бўлса, қўлқоп шунчалик узун бўлади. Кичик ўлчамдаги, шойи, бисерли сумка тавсия этилади.
Аёллар кўйлаги учун мато. Матонинг ранги ва зичлиги фасл ва иқлимий шароитларга мувофиқ келиши лозим. Соат 20:00 гача бошланадиган қабулларга шерсть, шойи ишлатилиши мумкин. Кечки кўйлаклар учун шойи, парча, тафта ишлатиш мумкин.
Дипломатик қабулларда заргарлик буюмларини кўп миқдорда тақиш тавсия этилмайди.
Аёллар кийим фасони, матоси ва рангини танлашда эркакларга нисбатан эркинликка эга. Бу уларга ўз қомати ва индивидуал хоҳишига кўра кийим, мато, фасон, ранг танлаш имконини беради.


14.10. Дипломатик мартаба
Ўзбекистон Республикаси Дипломатик ваколатхоналари ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисидаги Низомга мувофиқ Дипломатик ваколатхоналарнинг бошлиқларига, элчихоналар, миссиялар ва консулликларнинг дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига қуйидаги дипломатик мартабалар берилади:
– Фавқулодда ва мухтор элчи.
– Биринчи даражали фавқулодда ва Мухтор вакил.
– Иккинчи даражали фавқулодда ва Мухтор вакил.
– Биринчи даражали маслаҳатчи.
– Иккинчи даражали маслаҳатчи.
– Биринчи даражали биринчи котиб.
– Иккинчи даражали биринчи котиб.
– Биринчи даражали иккинчи котиб.
– Иккинчи даражали иккинчи котиб
Учинчи котиб
– Атташе.79
Дипломатик мартабалар элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ва консулликлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига ижобий аттестацияга, олий маълумотга эга бўлинган тақдирда, уларнинг малакасига, эгаллаб турган лавозимига ҳамда иш стажига мувофиқ, шунингдек, малака унвонлари ва бошқа фарқловчи белгиларини ҳисобга олган ҳолда тадрижий тартибда берилади.
Дипломатик мартабаларга эга бўлган элчихоналар, миссиялар, халқлар ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар ва консулликларнинг дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига тасдиқланган намунадаги гувоҳнома берилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда лавозим маошларига қўшимча тўловлар белгиланади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling