Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Стол атрофида ўзини тутиш этикети
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.4. Расмий қабуллар
14.3. Стол атрофида ўзини тутиш этикети
Стол атрофида ўзини тутиш этикети шартли чекланишлари билан эмас, балки эстетик талаблар, қулайлик аломатлари ва авлоддан авлодга ўтиб келаётган урф–одатлардан келиб чиқади. Расмий тушлик ёки нонушта пайтида стол атрофида ўтира туриб ташрифномалар билан ўзаро алмашиш мумкин эмас. Англияда стол атрофида ўзини тута билиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Пичоқ ва вилкалар тарелкадан олинмайди, чунки Англияда пичоқлар учун махсус тарелка ишлатилмайди. Гўшт таомлари билан биргаликда хилма - хил сабзавотлар бир пайтда тортилгани сабабли қуйидагича овқатланиш лозим: вилкага гўштнинг кичик бўлагини санчиб туриб, унинг устига сабзавотларни санчмоқ зарур. Бу ҳолда гўштнинг кичик бўлаги сабзавотлар учун тиргак вазифасини бажаради. Инглизларнинг чойни севиши ҳаммага маълум. Чой сут ва шакар билан биргаликда тортилади. Хитой чойи ҳам жуда севиб ичилади. Хитойликларнинг овқатланиш этикети ҳам мураккаб ҳисобланади. Тантанали банкетлар ўтказилган пайтда хитойликлар махсус қонун–қоидаларга амал қилган ҳолда меҳмонларни 10–12 кишидан иборат бир стол атрофига ўтқазадилар. Таомлар катта тарелкаларда тортилади. Столни безаш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, асосан, бир хил ранглар мажмуаси танланади (кўпинча кўк–оқ), турли ранглар ишлатилмайди. Таомлар чиройли кесилган маҳсулотлардан иборат бўлади. Тушлик олдидан кўк чой ичилади, кейин махсус идишларда яхна таомлар тортилади. Ҳўл мевалар столга овқатланишнинг бошида тортилади, уларни қайси таом тортилишидан қатъий назар истеъмол қилиш мумкин. Балиқ бутунлигича, бошини энг ҳурматли меҳмонга қаратган ҳолда столга тортилади. Хитойликлар овқатланиш жараёнининг ўзидан лаззатланадилар. Пиёлада тортиладиган гуручнинг тепа қисми соус билан аралаштирилиб ейилади. Овқатланиш якунида шўрва ва ундан сўнг яна чой тортилади. Шу тартибдаги овқатланиш ҳазм қилиш учун фойдали ҳисобланади. 14.4. Расмий қабуллар Давлат раҳбарлари ўртасидаги расмий муносабатларнинг кенг тарқалган ва умумий қабул қилинган шаклларидан бири расмий қабулларни ўтказишдир. Қабулларни ташкил этиш одати бизга ўтмишдан келган бўлиб, тинчликпарварлик, яхшилик белгиси ҳисобланган. Меҳмондўстлик эса, шу кунга қадар давлатнинг шаъни, халқнинг тўкин – сочинлик кўрсаткичи бўлиб келмоқда. Расмий қабул маросимларида меҳмонларга анъанавий таомларининг тортилиши меҳмон давлатга бўлган алоҳида ҳурмат–эътибордан далолат беради. Ҳозирги кунда халқаро амалиётда ҳамма иштирокчилар учун бажарилиши шарт бўлган ва ўз этикетига хос бўлган бир нечта расмий қабулларнинг тури мавжуд. Дипломатик қабуллар чоғида суҳбат олиб борилади, аниқ белгиланмаган музокаралар, танишув ва бошқа тадбирлар амалга оширилади. Иштирокчилар бир–бирларининг ўзаро алоқаси, йиғилиш ҳарактери, ёшига қараб, бир–бирларини тўлиқ исм–шарифларини айтиб ўтишлари ёки фақатгина фамилияларини айтиш билан чегараланадилар. Дипломатик учрашув ёки дипломатик қабулнинг ҳарактери ўзаро мулоқотнинг меъёри ва шаклини, саломлашиш даражасини белгилайди. Бир учрашув бутунлай норасмий, бошқаси – ярим расмий, учинчиси эса –протокол томонидан олдиндан белгиланган тарзда ўтказилади. Этикет аниқ ва бир хил тавсияларни кўзламайди. Дипломатик этикетга кўра, асосий муомала шарти қабул тури билан боғлиқдир. Хулқ–атворнинг асосий шарти дипломатик этикетга биноан қабул маросими билан боғлиқдир. Қабул маросимлари дипломатик корпус вакиллари ўртасида ҳамда расмий ҳукумат вакилларининг хорижий вакиллар билан алоқаларини ўрнатиш ва уларни ривожлантиришга қаратилган. Қабул маросимлари бирор–бир воқеани нишонлаш учун, масалан, мамлакатга давлат ёки ҳукумат раҳбари ташрифи ёки байра ва юбилей саналари муносабати билан таниқли шахсларга ҳурмат белгиси сифатида, бирор–бир ҳужжатларни имзолаш шарафига ўтказилади. Қабулларнинг қуйидаги турлари мавжуд: «Шампан виноси бокали» ёки «Вино бокали»қабуллари кенг тарқалган. Қабулнинг бу тури, одатда, пешинда бошланиб, бир–бир ярим соат давом этади. Бундай қабул тури оддийлиги билан ажралиб, шартлилиги чекланган. Бундай қабулларда мураккаб музокаралар олиб бориш мумкин эмас. Ушбу турдаги қабуллар, одатда, инсонларни бир–бирига таништириш ёки кейинги учрашувларни белгилаш учун хизмат қилади. «Нонушта» қабули (инглизча – «Ланч») куннинг биринчи ярмида – соат 15.00 да ўтказилади. Қабул таомномасига оддий газаклар, 1–2 турдаги иссиқ таом ва десерт киради. Қабул сўнгида кофе ёки чой таклиф этилади. Қабул пайтида аввал яхна ичимликлар ва пиво берилади. Бу каби қабуллар жиддий суҳбатга ёки бирор–бир муаммони муҳокама қилишга имкон яратади. Қабул пайтидаги танаффус (янги таом тортилишидан ёки десерт ва чойдан аввал) таклиф этилган томонларга қисқа вақтга суҳбатдошларни тарк этиб, керакли масалаларни муҳокама қилишга имкон беради. Халқаро протокол амалиётида кундузги қабуллар кечки қабулларга нисбатан катта тантанага эга бўлмаган қабуллар ҳисобланади. «Тушлик» қабули даражаси жиҳатидан муҳимроқ ҳисобланади. Унинг бошланиш вақти – соат 19.30, 20.00 ёки 20.30 лар. Таомлар, газак ва шароблар «Нонушта» қабули кабидир. «Тушлик» 2–3 соат ёки ундан зиёд давом этади. «нонушта» каби «тушлик» ҳам турли усулда ўтказилади. Усуллардан бири меҳмонларни алоҳида ўтказишни назарда тутади. Ушбу ҳолатда меҳмонлар қабул ўтказиладиган жойда хоналарнинг бирида белгиланган вақтда тўпланадилар. Уларга яхна ичимликлар, пиво, виски ва шарбатлар тортилади. Енгил газаклар тавсия қилиниши мумкин. Шундан сўнг меҳмонлар умумий столга таклиф этилиб, уларга ўрнатилган тартибда таом ва винолар тортилади. Десерт вақтида мезбон ва асосий меҳмон ўртасида қадаҳи сўзлар (тостлари) билан фикр алмашилади. Сўнгра меҳмонлар алоҳида ажратилган жойга ўтадилар ва уларга чой ёки кофе ҳамда коньяк ва ликер таклиф қилинади. «Нонушта» каби «тушлик» қабули ҳам муҳим суҳбат ва танишувлар учун имконият яратади. «Нонушта» ва «Тушликнинг бошқа бир тури бу «Тушлик» – буфет «бўлиб, одатда у соат 18.00–20.00 ларда бошланади. Қабул пайтида таомлар алоҳида столда жойлашган бўлади, меҳмонлар ўрта ҳажмдаги столлар атрофида жой эгаллаб, ўз–ўзларига хизмат қиладилар. Меҳмонларга винолар таклиф этилиши мумкин. Баъзан винолар алоҳида кичик столчага жойлаштирилади ва меҳмонлар ўзлари туриб тарелкаларига алоҳида столдаги таомлардан солгани каби виноларни ҳам олишлари мумкин. Чой ва кофелар ҳам шу тарзда таклиф қилинади. «Коктейл» ёки «а–ля фуршет» туридаги қабуллар тайёргарлик ва ташкил этилиши нуқтаи назаридан оддий ва кенг тарқалгандир. Улар тик турган ҳолда ўтказилади. Асосан официантлар меҳмонларга енгил совуқ газаклар ҳамда яхна ва алкоголь ичимликларини олиб келадилар. Баъзан улар столларга жойлаштирилиши ҳам мумкин. Ушбу қабуллар кечки вақтда тахминан соат 18.00–19.00ларда ўтказилади. Ушбу қабул бошқаларига нисбатан ҳар бир иштирокчини бошқалар билан мулоқот қилишига қулай имконият яратади, чунки стол атрофида ўтириб, меҳмонлар фақат яқин ўтирганлар билан муомала қилишлари мумкин. Юқорида таъкидланган қабулларга меҳмонлар одатда рафиқалари билан бирга таклиф қилинадилар. Қабулларнинг яна бир тури «Чой» бўлиб, у, одатда, аёллар учун соат 16.00–18.00 лар мобайнида ўтказилади. Баъзи бир ҳолларда ушбу қабул дипломатик ваколатхонанинг раҳбари ёки дипломатнинг рафиқаси кетиши муносабати билан ҳам ўтказилиши мумкин. Қабулга чой ёки кофе, кондитер маҳсулотлари, конфетлар, мевалар, баъзида енгил газаклар ва вино ҳам тортилиши мумкин. Камдан–кам аёллар учун ўтказиладиган «журфикс» деб номланган қабул мамлакатнинг расмий юқори мансабдор шахси ёки хорижий ваколатхона раҳбарларининг рафиқалари томонидан йил давомида аниқ белгиланган кун ва соатда ўтказилади. Баъзи давлатларда дипломатик корпус вакилларининг аёллари таклифи билан ойнинг белгиланган куни дипломатларнинг аёллари учрашувлар ташкил этиб, уларда ҳайрия фаолияти ёки умумий қизиқиш уйғотувчи бошқа муаммоларнинг муҳокамаси амалга ошиши мумкин. Баъзида бундай учрашувларда аёллар тикув ишлари билан шуғулланадилар, ошпазлик соҳасида тажриба алмашадилар ва турли давлатларнинг миллий санъати билан танишадилар. Қабулларнинг ҳозирги пайтда кенг тарқалган турларидан яна бири бу кино кўриш бўлиб, ундан олдин ёки кейин коктейль ташкил этилади. «Шампан бокали» билан мусиқий кечалар ўтказилиши, юқорида кўрсатиб ўтилган қабуллар билан боғлиқ адабий ёки рақс кечалари ташкил этилиши мумкин. Бугунги кунда, асосан, спорт байрами ва мусобақалари тез–тез ўтказиб келинмоқда. Протокол хизматчилари, қабул ташкил этиш бўйича жавобгар шахслар учун таклиф этилганларни стол атрофида жойлаштириш режасини тузиш ниҳоятда мураккаб ва муҳим иш ҳисобланади. Меҳмонларни стол атрофида жойлаштириш пайтида дипломатик этикет шартларини, меҳмонларнинг қизиқишларини, уларнинг хорижий тилларни билишини назарда тутмоқ лозимдир. Ўтказиш тартибида қуйидаги қоидаларга амал қилинади, яъни: мезбон ва унинг рафиқасига яқин ўтириладиган жойлар жуда фахрий жойлар, деб ҳисобланади. Ўнг қўл томонидаги жой (ўнг тарафда) чап қўл томонидаги жойга (чап тарафда) нисбатан фахрий ҳисобланади. Биринчи бўлиб мезбоннинг ўнг тарафида аёл киши, унинг рафиқаси томонида эга эркак киши ўтказилади. Сўнгра жойлар ўзгартирилади: аёл кишининг ёнига эркак киши ўтказилади ва шу ҳолатда қайтарилади. Аёллар ёнма–ён, эркак киши эса рафиқаси билан бирга ўтказилмайди. Аёллар столнинг охирги жойига ўтказилмайди. Турмушга чиққан аёл эркак киши билан бир хил имтиёзга эга. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling