Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ҳар қандай жамиятда тилни ривожлантирувчи куч нутқ ҳисобланади


Download 1.06 Mb.
bet85/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Ҳар қандай жамиятда тилни ривожлантирувчи куч нутқ ҳисобланади.
Нутқ – бу тил деб аталувчи, ўта муҳим вазифаларни бажарувчи ноёб қуролдан фойдаланиш жараёни, тил бирликлари имкониятларининг борлик, тафаккур, онг ҳамда вазият каби ҳодисалар билан муҳим муносабатларда намоён бўлишидир.
Нутқ жараёни – тилнинг ўз вазифасини бажариш ҳамда амалга ошириш жараёни. Тил ва нутқ бир–бирига боғлиқ ҳодисадир. Уларни бир–биридан ажратиш мумкин эмас. Тил – бу қурол. Тил нутқ учун моддий материалдир. Лекин, шу билан бир қаторда улар бир–биридан фарқ ҳам қилади. Тил кишиларга доимо ўзаро алоқа, муносабат, маданий–маънавий зарурият, жамоа бўлиб бирлашиш, курашиш қуроли бўлиб ҳам хизмат қилади.
Нутқ – инсонларнинг тил орқали бир–бирлари билан муомала ва алоқа қилиш усулидир. Инсон нутқ ёрдамида ўзининг фикри, ҳис–туйғулари, майл ва истакларини бошқаларга айтиб беради ва бошқаларнинг фикрлари ва хоҳиш – истакларини англаб олади. Нутқ воситаси билан алоқа боғлаш инсоннинг доимий эҳтиёжи бўлиб, бу алоқа фикр алмашинувига хизмат қилади ёки коммуникатив олоқа ҳисобланади.
Ҳар бир кишининг унинг нутқи ёшига, билимига, умуман, маданий савиясига қараб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Ҳар бир кишининг ўз нутқи бор. Нутқда ҳар қандай фикр мантиқан асослангандагина унинг таъсирчанлиги кучли бўлади. Аниқлик, изчиллик ва далиллилик – тўғри фикр юритишнинг зарурий хусусиятидир. Нутқ тўғри бўлиши учун фикрлар аниқ ва муайян, бир–бирига изчил боғланган бўлиши, мавзудан четга чиқмаслик зарур, мазмунида зиддиятли ва пойма–пой, ноаниқ гаплар бўлмаслиги керак.
Ҳукмлар ва хулосалар асосли бўлмоғи лозим, йўқса ишонарли бўлмай қолади. Демак, нутқ – бу нотиқнинг тингловчиларга билим, кўникма ва малака бериши, уларда янги ҳақиқатларни оча билишга қодир бўлган ижодий, мантиқий тафаккур тарбиясидир.
Нутқ бойлиги тилдаги имкониятлар, яъни тил бойлигининг унда қай даражада ўз аксини топганлиги билан белгиланади. Нутқда тилдаги ранг – баранг воситалар ўз ифодасини топган бўлса бундай нутқ бой нутқдир. Ҳар бир киши ўз нутқига эътибор қилса, нутқ тузиш масъулиятини ҳис этса, нутқнинг бой бўлишини таъминлаши мумкин. Зеро, сўзга, нутққа эътиборсизлик билан қараш уни обрўсизлантиради. Бу эса тилнинг қашшоқлашишига олиб келадиждб.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling