Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чекиниш усули
- Мослашиш усули
Муроса усули. Муроса усулининг асосий мақсади иккала томонни ўзаро келиштириш ҳисобланади. Шу маънода бу усул ҳамкорликка ўхшаб кетади, бироқ анча юзаки амалга оширилади. Бу усул томонларнинг манфаатига мос келиб уни қандай ҳал этишида жуда самарали воситадир. Муроса келишувини амалга оширишда маълум маънода кўникма бўлиши лозим, ҳар бир аъзо нимагадир эришиши зарур. Мазкур усулнинг камчилиги шундаки, биринчи томон иккинчи томонга нисбатан ўз имкониятларини ошириб юборса, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.
Муроса усулини қуйидаги зиддиятли вазиятларда қўллаш мумкин: – иккала томон ҳам бирдай имкониятларга эга бўлса; – бир томоннинг эҳтиёжларини қондириш мумкин бўлса; – аниқ қарор қабул қилингунига қадар вақтинчалик муроса йўлини танлаш. Чекиниш усули. Бу усул, асосан, томонларнинг тўғридан тўғри ўзаро манфаатларига зид келмаса ёки муаммо унчалик муҳим бўлмаса, зиддиятнинг кескинлашувига таъсир этмаса ёки томонлар муаммони ҳал этиш учун ўз кучларини сарфлашни истамаган ҳолларда ўзи самарасини беради. Шунингдек, бу усулдан томонлар тенг кучга эга бўлмаган ҳолда фойдаланиши мумкин. Акс ҳолда, алоқалар узилиши мумкин. Зиддиятли томон бу усулдан агарда: – зиддият манбаи асоссиз ва муҳим бўлмаса; – ўз манфаатига ҳал эта олмаслигини билса; – муаммони ечиш учун етарли кучга эга бўлмаса; – қўшимча ахборотга эга бўлиш учун вақтдан ютишни истаса; – зудлик билан масалани ҳал этиш хавфли бўлса; – ходимларнинг ўзи бу муаммони ҳал эта олса; – масалани ҳал этиш соғлиққа зарар бўлса; – зиддиятда мураккаб инсонлар: қўпол табитли ҳаётдан нолувчилар иштирок этса ишлатиши мумкин. Бу усул муаммодан қочиш эмас, балки чекиниш кам зиддиятли вазиятларда қўл келиши мумкин. Мослашиш усули. Бу усул иккинчи томон билан алоқада бўлиб, муҳитни яхшилаш учун ўз манфаатларини оқламаслик тушунилади. Томас ва Килмен фикрича, айрим ҳолларда бу зиддиятни ҳал этишнинг ягона йўли ҳисобланади. Чунки унинг пайдо бўлиш пайтига келиб иккинчи томоннинг манфаатлари сизникидан зарурроқ бўлиб қолиши мумкин. Мослашиш усули қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин: – асосий вазифа тинчликни сақлашга қаратилганда; – зиддият масаласи томонлар учун муҳим бўлмаганда; – бошқалар билан алоқани мустаҳкамлаш ўз манфаатидан устун келганда; – ҳақиқат сиз томонда эканлигини билганда; – етарли куч ва имкониятларга эга бўлмаганда. Юқоридаги усуллар шахслар томонидан самарали ишлатила олинсагина ўз ижобий натижасини беради. Зиддиятли вазиятлардан ўзини тута билиш қоидалари. Банк раҳбари зиддиятларни нафақат иш соҳаси балки шахсий эмоционал соҳада ҳам ишлата олиши зарур. Хўш, зиддиятли шахс билан ишлаш жараёнида ўзини қандай тутиш лозим: Биринчидан – бундай одамларда ички ўткинчи кечинмалар билан боғлиқ эҳтиёжлар мавжуд бўлиб, улар шулар орқали эҳтиёжларини қондиради. Масалан, тажовузкор ўзининг тажовузи орқали қўрқоқлигини яшириши мумкин. Иккинчидан – ўз ҳиссиётларини жиловлаб, бошқанинг ҳиссиётларини рўёбга чиқариш учун имконият яратиши керак. Учинчидан – бундай одамларнинг қилаётган ҳаракатларини жиддий қабул қилмаслик. Тўртинчидан – зиддиятли ҳолатларда мувофиқ келувчи усулни танлаш учун бундай усуллар қайси тоифа одамларга мос келишини ажрата олишингиз зарур. Роберт Брэмсон? Тарбияси қийин одамлар билан муомала қилишнинг бир неча турларини ажратиб кўрсатади: Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling