Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


XII боб. НОТИҚЛИК ВА НУТҚ МАДАНИЯТИ БОШҚАРУВ ЖАРАЁНИНИНГ МУҲИМ ВОСИТАСИ


Download 1.06 Mb.
bet84/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

XII боб. НОТИҚЛИК ВА НУТҚ МАДАНИЯТИ БОШҚАРУВ ЖАРАЁНИНИНГ МУҲИМ ВОСИТАСИ
12.1. Нотиқлик ва нутқ маданиятининг пайдо бўлиши.
Давлат ва жамият тараққиётининг ҳар бир босқичи бошқарув тизимида фаолият юритаётган банк раҳбарлари олдига маълум талабларни қўяди. Бу талабларга риоя этмаслик муваффақиятсизликка, белгиланган мақсад йўлида амалга оширилаётган ишларнинг самарасизлигига сабаб бўлади.
Нотиқлик санъати (риторика) фан сифатида қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги IV–V асрларда пайдо бўлди. Аммо нотиқлик санъатига эҳтиёжнинг пайдо бўлишини инсоният тарихидаги илк давлатчиликнинг шаклланиши даври билан боғлаш мумкин. Нутқ давлатни бошқариш, халқни ҳокимият атрофида бирлаштириш ва муайян мақсадлар сари йўналтириш, турли тоифадаги одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш каби ишларнинг барини амалга оширишнинг бош воситасидир.
Бугунги кунда ҳам ҳар қандай банк раҳбари ишининг самараси кўп жиҳатдан унинг нотиқлик маҳоратига боғлиқ. Ҳозирги шароитда бошқарув тизимида ишлаётган ҳар қандай раҳбар учун, у бирон – бир банк, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими ёки сиёсий арбоб бўладими, одамлар билан мулоқот маданиятини ўзлаштириш, жонли сўз воситасида кишиларга Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини тўғри тушунтира олиш, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш ва фуқаролик бурчларини чуқур англаб етишларига ёрдам бериш муҳим аҳамиятга эга.
Нотиқлик санъати мураккаб санъат бўлиб, уни эгаллаш кишидан қунт ва чидам, малака ва тажриба талаб этади. Ҳақиқий нутқ катта маҳорат ва пухта тайёргарликнинг маҳсулидир. Оддий, маданий ва саводли сўзлашни ўрганган нотиқ, нотиқлик санъатини эгаллашга биринчи қадамни қўйган ҳисобланади. Умуммаданиятни белгиловчи асосий омил ҳисобланган нотиқлик санъати, шунингдек, нутқ одоби, муомала маданияти, уларнинг ўзаро муносабати каби масалаларнинг ўзгариши ҳозирги кунда Ўзбекистон мустақилликка эришган, ўзбек тили ана шу мустақил мамлакатнинг давлат тили мақомини олган пайтда, айниқса, катта аҳамият касб этади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling