ИИО ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини барча шахсий таркибга етказиш (ўқитиш) чораларини кўриш ҳамда мазкур йўналиш бўйича даврий равишда синовлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.
Мазкур Кодекснинг аудионусхасини тайёрлаш ва шахсий таркибга тарқатишни ташкил этиш.
|
Ташкилий
тадбирлар
|
2023 йил февраль-март
|
Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)
|
|
ИИВ Академиясининг бакалавриат ва магистратура босқичи, Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факульте-тини тамомлаганда ИИО ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси бўйича давлат имтиҳонини қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил март
|
Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов,
Р.Хатамов,
О.Ахмедов)
|
|
ИИОда хизмат интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган “ходимбай назорат” тизимини жорий этиш.
Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
-ҳар бир раҳбар ходим учун шахсий
таркиб устидан қатъий назорат механизмларини белгиловчи “Назорат ҳаракатлари протоколи”ни тасдиқлаш;
-маънавий-маърифий ишлар йўналишида хизмат олиб борувчи раҳбарлар учун методик қўлланма ишлаб чиқиш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)
|
|
ИИОда хизмат қилаётган ёшлар ўртасида ватанпарварлик, касбга нисбатан садоқат ҳиссини шакллантиришга қаратилган “уч авлод” тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш:
-Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ҳузурида Маънавий-маърифий ишлар хизмати, Фахрий-лар кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқининг етакчилар кенгашининг “Маслаҳат кенгаши” фаолиятини йўлга қўйиш;
-ИИОда маънавий-маърифий ишлар самара-дорлигини ошириш, ёшлар ўртасида тартиб-интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб бориш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
|