ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини янада такомиллаш-тириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Жумладан:
-мактаб-интернатнинг уставини тасдиқлаш;
-ўқувчилар сонини икки бараварга кўпайтириш;
-Ўзбекистон тарихи, чет тиллари ва математика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишни йўлга қўйиш;
-мактаб-интернатнинг маъмурий биноси ҳудудида 500 ўринга мўлжалланган ўқувчилар ётоқхонасини қуриш;
-ўқувчиларга мўлжалланган спорт мажмуасини қуриш учун мактаб-интернатга туташ ҳудуддаги 16 сотих ер майдонини ИИВ балансига ўтказиш чораларини кўриш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
|
2023 йил май
|
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов),
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х.Умарова),
Тошкент шаҳри ҳокимлиги
(Б.Рахмонов)
|
|
ИИОда ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш.
Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
-ҳудудий бўлинмаларда спортнинг якка кураш турлари бўйича терма жамоалар ва секцияларни ташкил этиш;
-жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун спорт усталари, мураббийлар ва ҳарбий пенсионерларни шартнома асосида жалб этиш;
-жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказишнинг замонавий методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
-ҳудудий ИИО ходимларининг кунлик тайёргарлигини ташкиллаштириш механизми ва тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш;
-шахсий таркибининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича KPI тизимини жорий этиш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А.Икромов)
|
|
ИИОда жисмоний ва жанговар тайёргар-ликни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
-ИИО соҳавий хизматларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ташкил этишнинг инновацион механизмларини жорий этиш;
-жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича профессионал мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;
-шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оила аъзоларини спортга жалб этиш;
-ИИОнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш объектлари ва инфратузилмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
-ИИО ходимларининг республика ҳамда халқаро спорт мусобақалари, шунингдек, халқаро полиция ўйинлари беллашувларида муносиб иштирокини таъминлаш;
-халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган спортчи ходимларни рағбатлантириш механизмларини белгилаш.
|
Қўшма қарор
|
2023 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А.Икромов)
|
|
|