2023–2027 йилларда ИИОда жисмоний ва жанговар тайёргарликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.
Бунда қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
-ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
-Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, А.Абиджанов)
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(А.Хайдаров)
|
|
Тизимда профессионал даражадаги жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарликка эга ходимларни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш.
Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
-ҳар ўқув йили якуни бўйича энг яхши сафдор, сержант ва офицер ходимларни аниқлаш бўйича “Касбий олимпиада ўйинлари”ни ўтказиш ҳамда совриндор ходимларни моддий рағбатлантириш;
-“Касб аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш ҳамда ушбу нишонни “Касбий олимпиада ўйинлари” республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган ходимларга бериш амалиётини йўлга қўйиш;
-республика босқичида совриндор бўлган ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга сафдор ва сержант ходимларни ИИВ Академиясига сиртқи таълим шаклига танловларсиз ўқишга қабул қилиш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил март
|
Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Р.Хатамов)
|
|
Ҳудудий ИИОда ходимлар билан ишлашни ташкил этиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда “E-XID” – “Ходимбай ишлаш дафтари” электрон ахборот тизимини жорий қилиш.
|