Самарканд аэропортида «Циклон-Авиа» хамкорликдаги


Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига


Download 0.51 Mb.
bet46/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1332191
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
ПК 10 сон ИИО профессионал тузилмага айлантириш 20 01 2023 кулланма

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–2883-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
“Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органлари таркибидаги тиббиёт бўлимлари, шу жумладан амбулаториялар, давлат тиббиёт муассасалари ҳисобланади”.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3216-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси “ихтисослашган олий таълим” сўзларидан кейин “ва илмий-тадқиқот” сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги “Кадрлар бош бошқармаси” сўзлари “Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти” сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“8. Белгилансинки, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга кирган шахслар курсантлар сафига, сиртқи таълим шаклига, магистратурага, шунингдек, Малака ошириш институтининг махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларига ўқишга кирган (юборилган)лар эса тингловчилар сафига қабул қилинади”.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3413-сон қарорида:
а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси “олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан” сўзларидан кейин “(тўлов-контракт асосида ўқишга кирганлар бундан мустасно)” сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 6-бандда:
иккинчи хатбошидаги “, бириктирилаётган ходимларнинг соҳавий хизмат йўналиши бўйича камида беш йил хизмат қилган” сўзлари “амалий хизмат стажи беш йилдан ортиқ бўлган” сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ходимларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ёки олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, халқаро шартномалар асосида хорижий давлатлар олий таълим муассасалари битирувчиларига бириктирилган мураббийларга лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади”;
в) 8-банднинг “в” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“в) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг 10 фоизи хизматда самарали натижаларга эришган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ташкил этиладиган алоҳида ҳисоб рақамига йўналтирилади, бунда уларни ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда мақсадли ишлатишни таъминлаш вазифаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти зиммасига юклатилади”;

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling