Самарканд аэропортида «Циклон-Авиа» хамкорликдаги


г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин


Download 0.51 Mb.
bet47/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1332191
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
ПК 10 сон ИИО профессионал тузилмага айлантириш 20 01 2023 кулланма

г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“10. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин”;
д) 1-иловада:
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“10. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги саралаш ва ўрганиш босқичларини ўз ичига олади:
а) саралаш босқичи:
рўйхатдан ўтиш;
дастлабки ўрганиш (ушбу Низомда белгиланган умумий талабларга мос келишини текшириш);
интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш;
тест синови (номзодларнинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларини баҳолаш);
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
б) ўрганиш босқичи:
хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;
2023 йил 1 сентябрдан эътиборан, психофизиологик (полиграф) текширув (ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш мақсадида).
Дастлабки ўрганиш ҳамда интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш натижалари асосида тест синови босқичига қўйилган номзодларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.
Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
Тест синовларининг саволлари умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича давлат тили, рус тили ёки қорақалпоқ тилида топширадилар.
Тест синовларини ўтказиш тартиби ҳамда саралаш бали Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўрганиш босқичига қўйилади.
Тор ихтисослик бўйича мутахассислар қаторидан бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхат ва тартибда саралаш босқичисиз ўрганиш босқичи орқали хизматга қабул қилиниши мумкин.
Мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади.
Саралаш ва ўрганиш босқичлари натижаларига кўра номзоднинг хизматга маънавий-касбий ва соғлиқ жиҳатдан мослиги тўғрисида хулоса чиқарилади”;

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling